Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


Оилавий зўравонлик сабаблари нимада?



Download 466 Kb.
bet15/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Оилавий зўравонлик сабаблари нимада?
Ҳар бир оилавий зўравонликнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аммо уларга олиб келувчи омиллар қатор умумийликка эга.
Ўзбекистон шароитида оилавий зўравонликни характерловчи қуйидаги асосий хусусиятлар фарқланади:
а) зўравоннинг жисмонан кучлилиги (кўпинча эркакнинг аёлга, ота-онанинг фарзандга нисбатан зўравонлиги);
б) зўравонликнинг бир шахсга нисбатан кўпчилик бўлиб содир этилиши (учинчи шахсларнинг аралашуви);
в) жабрланган шахснинг муаммо билан ёлғиз қолиши (ҳуқуқий саводсизлик, ижтимоий ёлғизлик);
г) жабрланган шахсга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам бериш механизмининг заифлиги;
д) сабаблар эмас, вазиятлар билан шуғулланиш (вақтинчалик яраштириб қўйиш, муаммони локал ҳал қилиш, туб сабабларни ўрганмаслик).
Яқинда ҳудудларимиздан бирида аёллар (асосан келинлар) ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 14 фоизи оила аъзолари томонидан камситилиши ва эри томонидан ҳақоратланишини, 9 фоизи оилада куч ишлатилгани ёки калтакланганини маълум қилишган.
Оилада зўравонлик ва камситишларга учраётган аёлларнинг асосий қисми ҳаётида моддий ва маиший қийинчиликлар мавжудлиги, турмуш ўртоғининг ичкиликка ружу қўйганлиги ва рўзғорга масъулиятсиз эканлигини билдиришган.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, қийин иқтисодий ва маиший шароитда оиладаги ички муҳит ҳам зўравонликка олиб келиши, бу эса, ўз навбатида, ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни юзага келтириши мумкин.


Нима учун оилавий зўравонликка барҳам бериш қийин?
Сабабларни мушоҳада қилганда, менталитетга хос хусусиятларни эътибордан қочирмаслик лозим. Ўзбек оилаларида шахсий ҳаёт, оилавий сир – муқаддас ва халқимиз бу маънода анча консертив ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда кўпчилик ҳолатларда оиладаги зўравонлик оиладан ташқарига чиқмайди.
Ўзбек оилалари одатда кўп аъзолик, яъни нафақат эр ва хотин, балки уларнинг қариндошлари ҳам муносабатлар занжирида муҳим роль ўйнайди.
Қайнона, қайнота ва бошқа қариндошларнинг оиладаги келинга зулм қилиши, унинг сўзсиз бўйсунишини, ҳеч қандай имтиёзлар талаб қилмаслигини исташи ёки ота-онанинг фарзандга, келинларнинг бетоб қайнона ёки қайнотага босим ўтказиши каби ҳолатлар кузатилади. Афсуски, ана шу вазиятлар аксар ҳолларда жавбрланувчининг ўз жонига қасд қилишига ёки охирги, критик нуқтага етиб боргунча зулмга бардош бериб, жиддий тан жароҳатлари, руҳий зарбалар олишига, соғлиғини тикланмас даражада йўқотишига сабаб бўлади.
Қолаверса, жамиятда бировнинг ички ишига аралашмаслик, ўз тинчини ўйлаш, муаммога бепарволик ва тоқатлилик ҳолатлар мавжуд. Оилавий зўравонлик назоратдан чиқиб, муаммо катталашгач, қилинган мурожаатлар кўпинча участка нозири ёки маҳалла фуқаролар йиғинида тезда ёпилади, сабаблар ўрганилмайди, фақат ўша вазиятнинг ўзигагина тааллуқли, вақтинчалик чоралар билан чекланиб қолинади. Натижада муаммо чуқурроқ илдиз отиб бораверади.
Ачинарлиси кўпинча жабрланувчининг ўзи мурожаат қилмайди ёки ишни жавобгарни жазолашгача олиб бормай, даъвосини қайтариб олади. Жазоланмаган жиноятлар эса такрорланиши сир эмас.
Бошқариб бўлмайдиган, киши ҳаётига хавф туғдирадиган, уни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказадиган оилавий зўравонлик катта ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. У билан давлат миқёсида курашиш лозим.



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish