Тушунча тафаккур шакли сифатида



Download 351,3 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi351,3 Kb.
#54157
Bog'liq
Довулов Сухбат Tushuncha tafakkur shakli sifatida

ТУШУНЧА ТАФАККУР ШАКЛИ СИФАТИДА.

ХMI (indonez-ingliz)

Fakulteti talabasi

Dovulov Suxbat

REJA:


1. Тушунчанинг умумий тавсифи.
2. Тушунчанинг мазмуни ва хажми, уларнинг ўзаро алоқаси.
3. Тушунчаларнинг турлари.
4. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар.
Тушунчанинг умумий тавсифи
Тушунча предмет ва ходисаларнинг умумий, мухим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир.
Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи хамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи томонларга, хусусиятларга айтилади. хар бир предмет оламдаги бошқа предметлар билан (бевосита ёки билвосита) алоқада бўлганлиги учун кўп белгиларга эга. Уларнинг баъзилари фақат битта предметга хос бўлган, унинг индивидуал, яккалик белгиларини ташкил қилса, бошқалари предметнинг маълум бир гурухига тегишли бўлиб, умумий белгилар хисобланади. Масалан, хар бир киши фақат ўзигагина хос бўлган рухий кечинмалар ва шу каби индивидуал белгиларга эга. Шунинг билан бирга кишиларнинг маълум бир гурухига (мехнат жамоаси, миллат ва шу кабиларга тегишли) ёки барча кишиларга (мехнат қилиш, фикр юритиш қобилиятлари, ижтимоий муносабатларда иштирок қилиши ва шу кабилар) хос бўлган умумий белгиларга эга.
Номухим белгилар предметнинг мохиятини ташкил қилмайди. Уларнинг йўқолиши билан предметнинг табиати ўзгармайди. Масалан, қайси ирққа, миллатга, жинсга тааллуқли бўлиши индивиднинг инсон сифатида мавжуд бўлиши учун мухим эмас.
Таққослаш ёрдамида предметлар ўзаро солиштирилиб, уларнинг ўхшаш, умумий томонлари ва бир-биридан фарқ қилдирувчи индивидуал белгилари аниқланади.
Синтез анализга тескари усул бўлиб, у анализ давомида ажратилган қисмлар, томонларни фикран бирлаштириб, предметни бир бутун холига келтиришдан иборат. Синтез бўлмаса предмет хақида яхлит фикр хосил қилиб бўлмайди. Анализ ва синтез узвий боғлиқдир.
Умумлаштиришда предметлар уларнинг айрим умумий, мухим хусусиятларига кўра синфларга бирлаштирилади ва шу тариқа битта тушунчада бир жинсли предметларнинг барчасини фикр қилиш имконияти яратилади.
Тушунчанинг мазмуни ва хажми, уларнинг ўзаро алоқаси.
Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаётган предметнинг мухим белгилари йиғиндиси ташкил этади. Масалан, «фан» тушунчасининг мазмунини фаннинг мухим белгилари, яъни унинг амалиёт билан алоқада эканлиги, предметларнинг бирорта сохасига оид тушунчалар, қонунлар, принциплар шаклидаги объектив чин (хақиқий) билимлар системасидан иборат бўлиши, дунёқарашнинг шаклланишида иштирок қилиши ва шу кабилар ташкил қилади.
Тушунчанинг хажми эса унда фикр қилинаётган предметлар йиғиндисидан иборат. Масалан, юқорида мисол қилиб келтирилган «фан» тушунчасининг хажми мавжуд барча фанларни: математика, физика, мантиқ ва хоказоларни ўзида қамраб олади.
Тушунчаларнинг турлари.
Якка тушунчанинг хажмида битта предмет фикр қилинади. Масалан, «Ер планетаси», «ўзМУ асосий кутубхонаси» ва шу кабилар якка тушунчалардир. Умумий тушунчалар предметлар гурухини акс эттиради. «Планета», «Кутубхона» тушунчалари умумий тушунчалар хисобланади.
Умумий тушунчалар акс эттирувчи предметларнинг миқдори чегараланган ва чегараланмаган бўлиши мумкин. Масалан, «химиявий элемент» тушунчасида фикр қилинаётган предметлар сони чегараланган. Уларни хисобга олиш мумкин. «Юлдуз» тушунчаси хажмини ташкил қилувчи предметлар сони эса чексиз, уларни хисобга олиб бўлмайди.
Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар.
Объектив дунёдаги барча предмет ва ходисалар ўзаро алоқада бўлганлиги учун, уларни акс эттирувчи тушунчалар хам ўзаро маълум бир алоқаларда, муносабатларда мавжуд. Бу муносабатлар турли хил бўлиб, уларни аниқлаш учун, авваламбор, таққосланадиган ва таққосланмайдиган тушунчаларни фарқ қилиш лозим.
Таққосланадиган тушунчалар умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва хажми жихатидан бир-бирига яқин турган тушунчалардир. Масалан, «Металлург» ва «Ишчи» тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар хисобланади.
Таққосланмайдиган тушунчалар эса, бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп холларда моддий ёки идеал бўлишдан бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалардир. «Ижтимоий прогресс» ва «Зухро юлдузи», «Идеал газ» ва «Гўзаллик» тушунчалари таққосланмайдиган тушунчалар деб хисобланади. Мантиқда таққосланмайдиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар ўрганилмайди. Таққосланадиган тушунчалар эса хажм жихатидан сиғишадиган ва сиғишмайдиган бўлади.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT
Download 351,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish