Турмуш даражаси ва инфляция



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana03.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#733854
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Turmush darazhasi va inflyatsiya

 
6
 
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятлари каби юқори 
даромадли ҳудудларда (Навоий вилоятидан ташқари) инфляция 
даражаси республика бўйича ўртача умумий инфляция даражасидан 
юқори шаклланган. Ушбу ҳудудлар аҳолиси республика умумий 
аҳолисининг 30 фоизини ташкил этади. 
Уй хўжаликлари нисбатан паст даромадга эга бўлган ҳудудлар, 
хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган ва 
Сурхондарё вилоятларидаги инфляция даражаси мамлакатдаги ўртача 
инфляция даражасига нисбатан паст ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда 
мамлакат умумий аҳолисининг 27 фоизи истиқомат қилади. 
Аксарият ҳудудларда паст даромадга эга респондентлар 
нисбатан юқори инфляция даражасини сезганлар. 
Даромадлари 1-2 ва 2-4 млн. сўм атрофида бўлган уй хўжаликлари 
даромадлари 6 млн. сўм ва ундан кўпроқ бўлганларга нисбатан
0,6-
1,4 фоиз
бандга юқорироқ инфляция даражасини сезганлар. 
4-
расм. Даромад даражаси турлича бўлган гуруҳлар учун
ойлик ва йиллик инфляция динамикаси
5
 
 
а) Ойлик инфляция, фоизда
б) Йиллик инфляция, фоизда 
 
 
2019 йилда озиқ-овқат инфляцияси 18,6 фоизни ташкил этган ва мос 
равишда нисбатан кам даромадли гуруҳлар харажатларининг катта қисми 
озиқ-овқатларга сарф қилиниши натижасида уларда юқори инфляция 
сезилган. 
5
Даромад даражаси ҳар хил бўлган гуруҳлар учун инфляция даражаси УХДС асосида 
40 дан ортиқ товар ва хизматлар гуруҳидан ташкил топган саватча асосида 
ҳисобланди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ахборот-таҳлилий маълумот ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА ИНФЛЯЦИЯ

 
7
 
Шунингдек, кам даромадли аҳоли гуруҳлари йил давомида ноозиқ-
овқат товарлари нархлари ўсиш даражасининг пасайишидан камроқ 
манфаат кўришди. 
Юқори даромадли ҳудудларда яшовчи кам даромадли уй 
хўжаликлари яшаш қийматининг кўпроқ ўсишига дуч келмоқдалар
(4-
расм). 
Ойлик сезилган инфляция динамикаси ҳам даромад даражаси 
турлича бўлган уй хўжаликлари ўртасида сезиларли даражада фарқ 
қилади. 
Бунда кам даромадли уй хўжаликларининг истеъмол тўпламида 
озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши юқорилиги сабабли, ушбу уй 
хўжаликларига мавсумий ўзгаришлар оқибатида юзага келадиган озиқ-
овқат инфляцияси янада кучлироқ таъсир этади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish