Турли кимёвий бирикмалар асосидаги ярим ўтказгич лазерларнинг нурланиш



Download 66,62 Kb.
bet2/2
Sana04.06.2022
Hajmi66,62 Kb.
#636789
1   2
Bog'liq
Yorug\'lik diodi. Nurlantiruvchi yuzali (sirtdan nurlantiruvchi) va nurlantiruvchi kesimli (yonidan nurlantiruvchi) yorug\'lik diodlari

ЁД ларнинг тавсифлари. Ёруғлик диодларининг хусусиятлари уларни ишлатиш нуқтаи назаридан нурланишни тўлқин узунлиги λ, нурланиш спектрини кенглиги Δλ, нурланиш қуввати Р, ноасосий заряд ташувчиларнинг яшаш вақти t ва нурланиш қувватининг йўналганлик диаграммаси Ө билан характерланади. Тузилиши ва ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ ҳолда нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД ларнинг нурланиш қуввати Iи инжекция токининг 100...200 мА қийматида бир нечадан 100 мВт оралиқгача ÿзгаради. Нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД ларда нурланиш қуввати 1...3 мВт га тенг.
7.6-расмда нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ва нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД ни нурланиш спектри берилган. Нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД да λ=0,85 мкм да нурланиш спектри кенглиги Δλ=40 нм га, нурлантирувчи кесимли ЁД да λ=1,3 мкм да нурланиш спектри кенглиги Δλ=90 нм га тенг.

6-расм. Нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ва нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД нинг нурланиш спектрлари.


Алоқа тизимларида ЁД қÿлланиганда фақатгина инжекция токи Iи ни ÿзгартириш ёрдами билан нурланиш интенсивлигининг тÿгри модуляцияси ишлатилади. Инжекция токининг синусоидал ÿзгаришда оптик сигналнинг ÿзгарувчан ташкил этувчиси қуйидаги кÿринишга эга бÿлади:


Р=h·n·ηички· Iи(1+jwt), (7.2)


бу ерда ηички – ички квант самарадорлиги; t-ноасосий заряд ташувчиларнинг яшаш вақти. t қиймати қуйидагича аниқланади:


1/t=1/tн+1/tн-сиз,


бу ерда tн ва tн-сиз мос равишда нурланишли ва нурланишсиз ÿтишлар билан аниқланадиган, ноасосий заряд ташувчиларнинг яшаш вақти.


Материалнинг ички квант самарадорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:


(7.3)


7-расм. ЁД учун нурланиш қувватининг частотага боғлиқлиги:


1-нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД учун; 2-нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД учун.

7–расмда кўрсатилган, нурланиш қувватининг модуляция частотасига боғлиқлигини қўллаган холда, нурланиш частотасининг максимал қийматини аниқлаймиз.


7–расмда кўрсатилгандек, нурланиш қуввати nmax гача доимий ҳисобланади (тахминан 25 МГц гача) ва nmax=1/(2πτ) ёки
nmax=1/τ

сифатида аниқлайди.


nmax дан юқори частоталарда нурланиш манбаининг самарадорлиги камаяди. τ қийматни камайиши чегаравий частотанинг ортишига олиб келади. Лекин нурланишсиз рекомбинацияларда яшаш вақти - τн-сиз нинг камайиши ҳисобигам ни камайиши, юқори частоталарда оптик қувватнинг ортишига олиб келмайди чунки мадомики, ички квант самарадорлик камаяди. Буни (7.5) дан аниқлаш мумкин, чунки

nmax=1/(2pτ)=1/(2p·ηички· τн).


Имкон қадар нурланишларда яшаш вақти τн ни камайтириш керак. Бунда қуйи частота модуляциясидаги квант самарадорлиги каби юқори частота чегараси ҳам ортиб боради. Легирлаш даражасини ошириш ва инжекция сатҳини ошириш йўли билан τн қийматини камайтириш мумкин. Демак, икки томонлама чегарали гетеротузилишили ИГТ нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД да самарадорликни камайтирмасдан 4 марта катта модуляция полосасини (100 МГц) олиш мумкин (7.7–расм).


Шу тарзда, ЁД лар аналог узатиш тизимларининг ҳамма чизиқли сигналлари билан модуляцияланиши мумкин.
ЁД ни энг муҳим параметрлари бу унинг ишончлилиги ва хизмат қилиш муддатларидир. Ёруғлик диодларидан узоқ вақт фойдаланиш натижасида нурланиш қуввати камаяди. Харорат 10-200 С га ошса, хизмат муддати икки баробар қисқаради. Алоқа тизимларида фойдаланиш учун хизмат муддати ер алоқа линиялари учун 105 соатни ва сув ости алоқа линиялари учун 106 соатни ташкил этиши керак.
Ярим ўтказгич ЁД лар кичик кириш қаршиликли асбоб ҳисобланади ва катта ток сарфлайд, шунинг учун уларни қўзғатиш учун, катта ток ва талаб этиладиган чизиқлиликни таъминловчи, кичик омли транзисторларни қўлланиши керак. 8 – расмда ЁД ларни транзисторларнинг коллектор занжирига улаш мумкин бўлган схемалардан бири келтирилган.

8-расм. ЁД ни транзисторнинг коллектор занжирига улаш схеси


8 – расм. ЁД ни транзисторнинг коллектор занжирига улаш схемаси. Модуляциялайдиган сигнал транзистор базасига тушади ва коллектор токини бошқаради. Коллектор токи бир вақтда ёруғлик диодининг инжекция токи ҳисобланади. R1 ва R2 қаршиликлар ёрдамида ёруғлик диоди орқали оқиб ўтадиган, бошланғич токнинг керакли қийматини танлаш мумкин. Модуляциянинг реал схемалари, қоида бўйича, стабиллаштириш режими занжири ва тескари алоқа занжирларини улайди. У ЁД ларнинг ватт ампер тавсифларининг ночизиқлилигини камайтиради.


ЁД лар учта тиниқлик ойналари 850, 1310 ва 1550 нм да ишлатиш учун ишлаб чиқарилади. Лекин, улар кўпроқ 850 ва 1310 нм да қўлланилади. ЁД ларни ишлаб чиқариш лазер диодларига қараганда арзон.
Тузилишининиг таққосий соддалиги, юқори ишончлилиги ва нурланиш тавсифларининг температурага кучсиз боғлиқлиги, нурланиш спектрининг кенглиги (60 нм гача), нурлантирувчи частота оралиғининг торлиги (100-200 МГц) ва тезкор эмаслиги сабабли ЁД лар асосан паст тезликли тизимларда ахборотларни яқин масофага узатишда қўлланилади.
ЁД ларнинг асосий параметрларининг ÿртача қийматлари 7.2-жадвалда берилган
7.2-жадвал
ЁД ларнинг асосий параметрлари

Параметрлари

Бирлиги

850 нм

1310 нм

1310 нм

1550нм

Нурланиш линиясининг кенглиги

нм

40

50

40

60

Чиқишдаги қувват

мкВт

50

60

20

40

Оптик тола ÿзагининг диаметри

мкм

50

50

9

9

Сонли апертура

б/р

0,2

0,2

0,16

0,16

Download 66,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish