РЕЗБА ТУРЛАРИВАРЕЗБАОЧИШУСУЛЛАРИ, РЕЗБА ЭЛЕМЕНТЛАРИ, СИСТЕМАСИВАПРОФИЛИ. ТАШҚИРЕЗБА (ПЛАШКАЁРДАМИДА) ОЧИШ.ТАШҚИРЕЗБАОЧИШДАИШЛАТИЛАДИГАНАСБОБВАМОС ЛАМАЛАР. ИЧКИРЕЗБА (МЕТЧИКЁРДАМИДА) ОЧИШ.ИЧКИРЕЗБАОЧИШДАИШЛАТИЛАДИГАНАСБОБВАМОСЛА МАЛАР. Режа 1. Резба турлари ва резба очиш усуллари. 2. Плашка ва метчик ёрдамида резба очиш. 3. Ички резба очишда ишлатиладиган асбоб ва мосламалар. Таянч сўз ва иборалар:резба турлари, резба очиш усуллари, резба элементлари, системаси ва профили. Ўқув мақсади:парматанлашгаватурлирезбаларқирқишучунтешикларпармалашга; метчикларбиланрезбақирқишга; стержендиаметринитўғританлашгавастержендадоиравийплашкаларҳамдаклу пларбиланрезбақирқишгаўрганиш; пармалашстанокларидаварезбақирқишстанокларидаҳамдарезбақирқичларёрд амидарезбақирқишпринциплариваусулларибилантанишиш. Иш обектлари: ёпиқ ва очиқ тешикларида диаметри 6-16 мм лиички резбалари бўлган турли шаклдаги деталлар; узунлиги 100 мм, диаметри 4-16 мм ли винтлар, болтлар ва шпилкалар. Жиҳоз ва мосламалар: вертикал-пармалаш ва столга ўрнатиладиган пармалаш станоклари; резба қирқадиган электрик ва пневматик машиналар; слесарлик верстаги; параллел тискилар; плашка туткич; клуплар. Асбоб ва материаллар: ўнақай ва чапақай метчиклар; тегишли справочниклардаги жадваллар бўйича танланган резба қирқиш пармалари; кернерлар; болғачалар; зенковкалар; метрик метчиклар; резба ўлчагичлар, резба калибрлари - пробкалари (ёки болт); штангенциркул (0,1 м); №2 ва №3 номерли турли эговлар; доиравий плашкалар (кесик ва яхлит); резба калибрлари-ҳалқалари; машина метчиклари; чизғичлар, машина мойи; латталар. 1-машқ. Ички резба қирқиш. А. Очиқ тешикларда резба қирқиш 1. Чизмани ўрганиш; резба системаси, диаметри ва қадамини аниқлаш 2. Резба қирқиладиган тешикка ишлов бериш учун парма диаметрини аниқлаш. Метрик ва труба резбаларини қирқиш учун парма диаметри справочник жадвалларидан топилади; жадваллардан фойдаланишнинг иложи бўлмаганида метрик резба қирқиладиган тешик диаметрини тақрибан қуйидаги формулабилан ҳисоблаш мумкин: дc=д-КсР бу ерда дc- парма диаметри, мм; д - резбаиинг номинал диаметри, мм; Кс- тешикларнинг режаланишига қараб жадваллардан олинадиган коэффициент (одатда, Кс- 1..............1,08); Р-резбақадами, мм. 3. Парманинг конуссимон қуйруғини артиш ва уни патронга ўрнатиш. 4. Парманистанокпатронигамаҳкамлаш. 5. Заготовканичизмагакўрарежалаш. 6. Бир иш йўлида резба қирқиш. 7. Метчик яхши кириши учун тешикни 90 ёки 120° ли зенковка билан 1-1,5 мм чуқурликда зенковкалаш. 8. Резбанинг берилган ўлчамига метчикларнинг зарур комплектини танлаш. 9. Заготовкани тискида пухта қисиб қўйиш. 10.Қуйидаги формулаларбўйича вороток танлаш:Л=20Д+100мм,д=0,5Д+5 мм; бу ерда Л-воротокнинг узунлиги,мм;Д-метчикнингдиаметри, мм; д- дастанинг диаметри, мм. 11.Метчикни тешикка бурчаклик бўйича қўйиш ва унинг ўқининг ишлов бериладиган юзага перпендикулярлигини текшириш (105-расм,б). 12.Ишқаланиш кучларини, бинобарин, кесиш кучларини камайтириш учун метчикка мойлаш суюқлиги суркаш (резба қирқишда ҳосил бўладиган катта ишқаланиш асбобни кучли қиздириб юборади ва кесувчи қирраларни ўтмаслаштиради). Метчиклар билан резба қирқишда турли мойлаш-совитиш суюқликларидан фойдаланилади (10-иловага қаранг). 13.Ўнг қўл билан воротокка унинг ўқи бўйлаб босиш, чап қўл билан эса метчик тешикка 1-2 ўрами билан кесиб кириб (105-расм, в) турғун ҳолатни олмагунига қадар воротокни ўнг томонга буриш керак (резба ўнақай бўлганида). 14.Воротокни дасталаридан икки қўллаб ушлаш ва резба йўналиши бўйича ҳар ярим айланишдан кейин қўлларни дасталарда алмашлаб, уни резба йўналиши бўйича айлантириш (105-расм,г), тескарисига 1/4 оборот айлантириш керак, шундай қилинганида қириндининг синиб, тешикдан тушиб кетиши осонлашади ва бу билан асбобнинг йиқилиб қолишининг олди олинади. Резба қирқишда (айниқса майда қадамли резба қирқишда) катта куч ишлатиш ярамайди, бунда тишлар уваланиб синади ёки метчик синади. Агар асбоб тиғиз юрса (кичкина тешик пармаланган, ариқчаларга қиринди тиқилиб қолган бўлса), метчикни чиқариб олиб, сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш керак. 15.Резба қирқиб бўлгач, метчикни орқага бураб чиқариб олиш ёки уни тешикнинг нариги томонидан чиқариб олиш керак. 16.Олдин қуйруғида битта доиравий чизиқчаси бўлган метчик билан ишлаш (106-расм, а), сўнгра иккинчи иккита чизиқчали (106-расм, б), метчик билан ва ниҳоят, учинчи-учта чизиқчали (106-расм, в) метчик билан ишлаш керак. Резба қирқишни иккинчи ёки учинчи метчик билан бошлаш ярамайди. 17.Чуқур тешикларда ёки қовушқоқ металлардан ясалган заготовкаларда ички резбалар қирқишда метчикни вақт-вақти билан кетинга бураб чиқариш ва уни ҳамда тешикни қириндидан тозалаш лозим. 18.Резба қирқиш тугагач, метчикни тоза латта билан артиш, мойини ювиб ташлаш ва темашетга солиб қўйиш лозим. 19.Резбани текшириш: а) ташқи томондан кўздан кечириб (тирналган ва узилган ўрамлар бўлишига йўл қўйиш мумкин эмас); б) резбали калибр билан (106-расм,г); ўтувчи калибр буралади, ўтмайдиган калибр буралмайди. Б. Ёпиқтешиклардарезбақирқиш 1. Тешикничизмагакўрарежалаш. 2. Справочникжадваллариданпарматанлаш. 3. Резбақирқиладигантешикпармалаш. 4. 60 ёки 120°ли зенковка билан тешикни 1 - 1,5 мм узунликда зенковкалаш. 5. Метчик танлаш ва уни текшириш. 6. Заготовканислесарликтискисигамаҳкамлаш. 7. Олдин берилган формулалар ёрдамида тегишли вороток танлаш. 8. Воротокнинг дастасидан ушлаб метчикни соат стрелкаси ҳаракати йўналишида айлантириб резба қирқиш ва қириндини синдириб тушириш учун вақт-вақти билан 1/4-1/2 оборот тескарисига айлантириш (107- расм, а); мётчикни тез-тез тешикдан чиқариш ва уни қириндидан тозалаб туриш керак. Ёпиқ тешикларда резба қирқишда пармалаш чуқурлиги резба узунлигидан 6Р қадар ортиқ олинади (бу ерда Р - қирқиладиган резбанинг қадами, мм). 9. Метчик тешик тубига тақалиши билан уни айлантиришни дарҳол тўхтатиш керак. 10. Қирқилган резба резбали калибр-пробка (106-расм, г) ёки болт (106- расм, б) билан назорат қилинади. Агар калибрнинг ёки болтнинг ўтувчи учи ўтмаса ёки қийинлик билан буралса, резбани иккинчи метчик билан такро 2- машқ.Ташқи резба қирқинг. А. Плашкаларбиланрезбақирқиш 1. Чизма бўйича резба диаметри ва системасини ҳамда кесиладиган қисмининг узунлигини аниқлаш. 2. Жадвал бўйича резба қирқиладиган стерженнинг узунлигини ва диаметрини танлаш (стерженнинг диаметри (7-иловага қаранг) қирқиладиган резбанинг ташқи диаметридан 0,1-0,2 мм ингичка бўлиши керак); стерженда қасмоқ, занг бўлмаслиги керак. 3. Қирқиладиган қисмнинг узунлигини ўлчаб олиш. 4. Стерженнинг учида фаска олиш (108-расм, а), унинг эни резба ўрамининг баландлигидан бир оз катта бўлиши керак (кесилиб киришни таъминлаш учун). 5. Берилган резбага кўра иккита доиравий плашка (кесик плашка) (108- расм, б) ва яхлит плашка (108-расм, в) ҳамда буларга мос плашка туткичлар танлаш. Плашкаларнинг резбали ариқчалари тоза, қирқувчи қирралари эса ўткир қилиб чархланган ва нуқсонсиз бўлиши керак. 6. Стержен тискида вертикал вазиятда шундай маҳкамлансинки унинг тиски жағларидан чиқиб турадиган қисми резба қисниладиган қисмининг узунлигидан 20-25 мм катта бўлсин.р қирқиш лозим. Тешикка резба тўғри қирқилганида калибр-пробка ёки болт тешик тубигача буралиб (лиқилламасдан)кириши керак. 7. Стерженнингучинимойлаш. 8. Кесик плашкани плашка туткичга ўрнатиш ва винтлар билан маҳкамлаш. Плашка шундай маҳкамланиши керакки унинг қирралари қисилган ҳолда бўлмасин, балки энг катта диаметрга эга бўлсин (108-расм, г). 9. Плашка стерженнинг резба қирқиладиган учига шундай қўйилсинки унинг тамғаси пастда ва текислиги стержен ўқига перпендикуляр бўлсин (108-расм, г). 10.Ўнг қўлнинг кафти билан плашканинг корпусини пастга босиш; чап қўл билан плашка туткични соат стрелкаси ҳаракати йўналишида то плашканинг кесувчи қисми стерженга кесиб кирмагунига қадар айлантириш (108-расм, д); сўнгра плашка туткични дастасидан ушлаб айлантириб (108-расм, д), резба қирқиш йўналишида 1-2 айланиш ва қириндини синдириш учун тескари томонга ярим айланишга айлантириш керак (бунда плашканинг иш қисми мой билан мўл қилиб мойланиши керак). 11.Тескарига айлантириш билан плашкани стержендан чиқариб олиш; резбанинг сифатини текшириш (тирналган жойлари ва узилган иплари (ўрамлари) бўлишига йўл қўйилмаслик керак); плашкани кичик диаметрли қилиб қисиш ва иккинчи ўтишни такрорлаш. 12.Кесик плашкани плашка туткичдан олиш ва уни калибрловчи яхлит плашка билан алмаштириш (108-расм, в). 13.Яхлит плашкани дам бир томонга, дам иккинчи томонга айлантириб, резбани охирги ўлчамигача калибрлаш (108-расм,е). 14.Резбани тоза латта билан артиш ва уни резбали калибр-ҳалқа (гайка) билан текшириш. Резбанинг қадамини резба ўлчагич (108-расм, ж) резба профилига мослаб ишланган пластиналар набори билан текшириш. Эслатма. Агар гайка ёки резбали ҳалқа буралмаса, у ҳолда болтдаги резба яна қирқилиши керак (резбанинг ўлчамини ростлаш винти билан ростлаб).Плашкани плашка туткичдан чиқариш, уни тоза латта билан артиш ва мойини ювиб ташлаш керак Б. Клуппларбиланрезбақирқиш 1. Диаметри, қадами, резбасистемасиватегишличаклуппномеригамоскеладиганва 1 ҳамда 2 яримплашкаларданташкилтопганкерилмаплашканитанлаш. 2. Плашкалар ва клуппни чанг ва ифлосликлардан тозалаш. 3. Керилма ярим плашкалар 3 ни рамка 1 даги призматик йўналтирувчиларга шундай ўрнатилсинки, клуппдаги ва плашкадаги номерлар бир-бирининг рўпарасида турсин (109-расм, б). 4. Клупп рамкасига сухар 4 ни киритиш ва винт 5 билан маҳкамлаш. 5. Заготовкани слесарлик тискисида вертикал вазиятда маҳкамлаш; болт каллагидан (109-расм, в), шпилка эса резба қирқилмаган ўрта қисмидан маҳкамланади. 6. Эгов билан стержен торецида фаска эговлаш (фасканииг қиялик бурчаги ва эни айлананинг бутун узунлиги бўйлаб бир хил бўлиши керак); плашкаларнинг иш юзалари ва стерженнинг учи мойлаб қўйилиши лозим. 7. Клупп плашкалари билан стерженга шундай қўйилиши керакки, плашканинг кесувчи қисми стержен фаскасида резбанинг 2-3 ўрамида турсин. 8. Ярим плашкалар винт 5 билан шундай сиқилсинки, плашкаларнинг текислиги стержен ўқига нисбатан қатъий перпендикуляр бўлсин, уларнинг резба ўрамлари эса стерженни бир оз куч билан сиқиб турсин. 9. Клупп 2нинг (109-расм, в) дасталарига плашкалар резбанинг берилган йўналиши бўйича юрмагунга қадар озроқ куч ишлатиб бир текис босиш; клуппни навбати билан резба йўналишида айлантириш (1/2 иш айланишга олдинга қаратиб ва 1/4 айланишга кетинга қаратиб). 10.Клупни вақт-вақтида стержендан бураб чиқариш, сўнгра плаш каларни қириндидан тозалаб, машина мойи билан мойлаш. 11.Ярим плашкалар 3 ни улар яна аста-секин стерженга кесиб кириши (ботиб кириши) учун винт 5 билан сиқиш. Клупниайлантириб, иккинчиншюришинибажариш. 12.Резба тоза латта билан яхшилаб артилгандан кейин резбанинг сифатини резбали ҳалқа билан назорат қилиш (109-расм, г). 3- машқ.Станокларда ва механизациялаштирилган асбоблар билан резба қирқиш. А. Пармалаш станогида диаметри 10-12 мм ли резба қирқиш(110-расм). 1. Пармалашстаногиниростлаш: а) шпиндел посангилар билан шундай мувозанатлансинки, у енгил ҳаракатлансин ва метчик равон кесиб кирсин; б) ўрнатилган асбобнинг тепиш-тепмаслигини текшириб кўриш. 2. Тегишли метчиклар танлаш. 3. Станок шпинделига сақлагич патронни конуссимон қуйруқли одатдаги патронни ўрнатгандек ўрнатиш. 4. Мётчикни патрон сангасига қўйиш ва қоплама гайка 1 билан маҳкамлаш. 5. Пармалаш станогини шпинделнинг 12-20 айл/мин айланиш частотасига созлаш. 6. Электр двигателини юргизиб юбориш ва метчикнинг тепиш-тепмаслигини текшириш. 7. Метчикни машина мойи билан мойлаш. 8. Резба қирқиш (метчикни рухсат этиладиган босиш кучига ростлаш юмалоқ гайка 2 билан бажарилсин, у винт 3 билан стопирлаб қўйилади) Б. Электр юритмали резба қирққичларда диаметри 24 мм гача бўлган резба қирқиш. 1. Электр резба қирққичлар билан ишлашдаги хавфсиз ишлаш қоидаларини ўрганиш. 2. Заготовканинг чизмага мувофиқлигини текшириш. 3. Ишлашга тайёрланиш: а) марказ тешиклари режалаш ва уларга керн уриб чиқиш; б) справочник жадвалларидан парма диаметрини танлаш; в) тешик пармалаш ва уни 1 мм чуқурликда зенковкалаш (метчикнинг кесувчи қисмини киритиш осонроқ бўлиши учун); г) резба қирққичнинг тузуклигини текшириш. 4. Резба қирққичлар билан резба қирқиш (111-расм, а): а) метчикни тешикка киритишдан олдин уни машина мойи билан мойлаш; б) резба қирққични қўлларда шундай ушлансинки, метчик тешик ўқига нисбатан қийшиқ турмасин (111- расм, б). в) ўнгдаги дастанинг учига жойлаштирилган виключателнинг қалпоғини буриш йўли билан электр двигателини ишга тушириш. г) корпус муфтасига бир оз куч билан босиб, резба қирқиш. 5) Ишни тугатгач: а)асбоб корпусини юқорига тортиш, реверсив механизм билан, айланиш йўналишини ўзгартириш (бунда метчик тешикдан буралиб чиқа бошлайди); б) резба қирқиб бўлингандан кейин резбани тоза латта билан артиш; в) резбали ҳалқа билан резбанинг аниқлигини текшириш; г) резба қирққични артиш ва ўз жойига қўйиш лозим.