“Туризмни режалаштириш” фанининг предмети ва вазифалари. Туризмнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни



Download 83,5 Kb.
bet1/4
Sana09.07.2022
Hajmi83,5 Kb.
#764959
  1   2   3   4
Bog'liq
режалаштириш” фанининг предмети ва вазифалари.


Aim.uz

Туризмни режалаштириш” фанининг предмети ва вазифалари.

Туризмнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни.


Экспертларнинг баҳолашича, XXI асрда жаҳон иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч туризм бўлади. 2010 йилга бориб дунёда туристик саёҳатлар сони икки марта кўпайиши башорат қилинмоқда. Бугунги кундаёқ фойдалилиги бўйича туристик хизматлар экспорти ва импорти жаҳон маҳсулот оборотида учинчи ўринни эгалламоқда ва дунё ички ялпи маҳсулотида ўндан бир қисмни ташкил қилмоқда. Иқтисодий фаолиятнинг кўплаб соҳалари учун туристик бизнесни ривожлантиришнинг аҳамияти нақадар катталигини баҳолаш қийин. Туризм ташқи иқтисодий алоқаларда алоҳида ўрин тутади. Ундан олинадиган даромадлар хорижга маҳсулот ва меҳнат чиқармай туриб чет эл валютасини олишнинг муҳим усулларидан бири ҳисобланади. Туристик бизнесни «валютанинг кўринмас экспортчиси» деб аталиши бежиз эмас. Туризмдан олинадиган маблағ тушумлари даромадга айланади ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида айланишда давом этаверади.
Энг йирик юқори даромадли ва энг динамик тармоқлардан бири бўлмиш, даромадлилиги бўйича фақат нефть қазиб олиш ва қайта ишлашдан кейин турадиган туризм, Бутун жаҳон туристик ташкилоти (БТТ) сайёрамиз ишлаб чиқариш-сервис бозорининг 10 % ини таъминлайди. Дунё ички миллий маҳсулотининг 6%, жаҳондаги инвестицияларнинг 7%, дунё истеъмол харажатларининг 11 %, бутун солиқ тушумларининг 5–6%, ҳар 16- ишчи ўрни мана шу меҳмондўстлик соҳасига тўғри келади. Келтирилган рақамлар туризм саноати фаолият кўрсатишнинг бевосита самарасини тавсифлайди.
Соф иқтисодий самара билан бирга,бу соҳа инсон ҳаётий кучининг қайта тикланиши ва ўз бўш вақтидан оқилона фойдаланишини таъминлайди. Илмий-техник тараққиёт бир томондан жисмоний чарчашнинг камайишига олиб келган бўлса, иккинчи томондан асабий зўриқишларга олиб келкелмоқда. Шу муносабат билан дам олишни режалаштириш вап ташкиллаштиришнинг роли ошиб бормоқда.
Туризм бўйича Гаага декларациясида қуйидагича таъкидлаб қўйилганлиги тасодиф эмас: «дам олиш, бўш вақт ва ҳам тўланадиган даврий таътилга бўлган ҳуқуқ, шунингдек, бу вақтдан таътиллар ўтказиш мақсадида, маърифий ва сайр мақсадларида эркин бориб-келишлар учун фойдаланиш ҳуқуқи, ҳам ички, ҳам халқаро туризмдан олинадиган фаровонликлардан фойдаланиш» – энг зарур нарсалардан бири ҳисобланади. Туризм таассуротларнинг хилма-хиллигини, шарт-шароитнинг ва фаолият турларининг ранг-баранг ўзгаришини таъминлайди, асабий зўриқишнинг камайишига самарали кўмаклашади.
Ҳозирги шароитларда бу тармоқнинг аҳамияти ва унинг халқаро, жумладан, ҳукуматлараро ва шахслараро муносабатларга таъсири ҳам доимий равишда ўсиб бормоқда. «Туризмни авваламбор мамлакатлар ва қитъалар ўртасидаги муносабатлар жиҳатидан олиб қараша керак. Халқаро туристик алоқалар қанчалик мунтазам тус олаверса, жаҳон иқтисодиёти шунчалик олдиндан башорат қилиниши, дунё конъюнктураси эса шунчалик барқарор бўлиши мумкин». Ҳозирги жаҳон халқаро туризмининг аҳволини Россиялик олимлар билан бирга таҳлил қилган канадалик олимлар шундай хулосага келдилар.
Туристик бизнес ҳар қандай давлат, вилоят, туманнинг иқтисодига ижобий таъсир кўрсатади. Баъзи /арбдаги иқтисодиётчиларнинг баҳоларига қараганда, ундан олинадиган пул тушумлари бир йил давомида 3 мартадан беш мартагача муомалада бўлади. Катта маблағлар талаб қилишига қарамай, туризм соҳасига капитал қўйиш анча фойдалидир, чунки бу маблағлар нисбатан тезроқ ўзини оқлайди, боз устига кўпроқ хорижий валютада сармоя келтиради. Туризмдан олинадиган тушумлар юқори суръатлар билан кўпайиб бормоқда.
БТТ башоратига қараганда, 2010 йилда халқаро саёҳатлар иштирокчиларининг сони 1 млрд кишидан ошиб кетади, туризм саноатидан олинадиган даромадларнинг умумий суммаси эса 1550 млрд. А+Ш долларига етиши мумкин.
Бу айтиб ўтилганлар туризм мамлакатлар ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади, деган хулосага олиб келиши мумкин. У йигирма биринчи аср жаҳон хўжалигининг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади.

Download 83,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish