Туристик хизматлар ҳақида тушунча.
Ўзбекистон Республикасининг Туризм тўғрисида»ги Қонунидаги айрим моддаларда туристик хизматлар билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифи берилган. Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида туристик хизматлар тушунчаси ҳақида: туристик хизматлар, туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборотреклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматлар», - деб таърифланади. Қонуннинг 11-моддаси: «Туристик саёҳат ва туристик хизматлар мажмуи»,-деб номланиб, унда қуйидаги фикрлар баён қилинади - туристик саёҳат якка тартибда ёки туристлар гуруҳи таркибида амалга оширилади. Туристик хизматлар мажмуи транспорт хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, екскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил етиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олади», - дейилади.
Қонуннинг 10-моддаси: Туристик хизматларни сертификатлаштириш»,-деб номланиб, унда қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: Туристик хизматлар мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Туристик хизматларни сертифи-катлаштириш ва сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Туристик фаолият субъектининг туристик хизматларни мажбурий сертификатлаштиришдан бош тортиши, туристик хизматларни сертификатлаштиришнинг натижаси салбий бўлиши, шунингдек, сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш туристик фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишига ёки лицензиядан маҳрум қилишга сабаб бўлади».
Қонуннинг 12-моддаси: Туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси»,-деб номланиб, қуйидаги фикрлар баён етилади: Туристик хизматлар шартнома асосида кўрсатилади. Шартномада кўрсатилган хизматларнинг кўлами ва сифати, тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни, шунингдек, тарафларнинг келишувига кўра бошқа шартларни белгилайди». Қонуннинг 13- моддаси: Туристик йўлланма (ваучер)»,-деб номланиб, унда: Туристик йўлланма (ваучер) - туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат»,-дейилади.
Турист туристик маҳсулотлар (туристик хизматлар, ишлар ва товарлар) истеъмолчисидир. Туристик маҳсулотлар-туристик асосий хизматлардан (бронлаштириш, трансферт, жойлаштириш, овқатлантириш, екскурсиялар), қўшимча хизматлар туристик-ишлардан (фото хизмати, суғурта, ахборот, молия, банк хизмати) ва туристик товарлардан (есдалик совғалар, хилма-хил тур товарлари, истеъмол товарлари - парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника, кийим-кечак) иборатдир.
Туристик хизматлар - турист ва екскурсант еҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, ҳарактерига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганлигига жавоб бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти таърифига кўра, туристик хизматлар - туристларнинг эҳтиёжларини қондириш фаолияти билан шуғулланувчи туризм ташкилотларининг фаолияти маҳсулидир.
Умуман хизматлар - бу кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. Хизмат бевосита истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда бўлмайди, бу хизматнинг моддий товарга нисбатан асосий фарқидир. Бундан ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристик хизматда еса истеъмолчи бевосита хизматнинг амалга ошириладиган жойига олиб борилади. Шунинг учун ҳам туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш моддий товарларни сотишга алоқадор бўлган қонунлар асосида емас, балки бошқа қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |