ТУРИЗМДА ТАЪЛИМ-УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРДАН БИРИДИР
Сулаймонова З.А.,
БухДУ
Ўзбекистон замини қадимдан Буюк ипак йўли чорраҳасидаги улкан
салоҳиятга, табиий, тарихий ва маданий бойликларга, гўзал анъана ва урф-
одатларга эга ҳудуд сифатида бутун дунё эътибори ва эътирофига сазовор
бўлган. Бугунги кунда мамлакатимиз нафақат сиёсий, иқтисодий-ижтимоий,
маданий соҳаларда, балки туризмда ҳам янги ривожланиш босқичига қадам
қўйди.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси
туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича
қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари мамлакат
иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш
учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш, ҳудудларнинг
улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм
тармоғини
бошқаришни
тубдан
такомиллаштириш,
миллий
туризм
маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорида кенг тарғиб этиш, туризм
соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш, соҳага
инвестицияларни фаол жалб қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий
этиш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари
тарғиботини янги босқичга кўтариш, юртимизга келаётган туристлар оқимини
кўпайтиришда
муҳим
дастури
амал
бўлмоқда.
Гидлар – кўп қиррали касб эгалари. Ҳар қандай мамлакатга ташриф
буюрган сайёҳ улар орқали ўша давлат ҳақида таассуротга эга бўлади, баҳо
беради. “Буюк ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик” II халқаро гидлар форуми соҳада
фаолият юритаётган халқаро мутахассислар, гидлар ва музей экскурсияси
етакчиларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, экскурсия фаолияти ва гидлар
134
миллий уюшмаларининг иш юритиш бўйича долзарб ва муҳим вазифаларни
муҳокама қилиш, дунё ҳамжамиятида гид касбининг мавқеини ошириш бўйича
саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун кенг имкониятлар майдонига айланди.
Ҳозирда туризм соҳасидан олинаётган даромад дунё миқёсидаги ялпи
даромаднинг 9 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич йилдан-йилга юксалиб
бормоқда. Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг ўндан бир қисми саёҳлик соҳасида
фаолият олиб боради. Ушбу маълумотлар туризм йўналишининг келгусида
истиқболи порлоқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Туризмни янада
ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири эса бу борада таълим сифатини
яхшилаш, яъни мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласидир. Шу сабабдан ҳам бу
йилги Тошкент ярмаркасида “туризмда таълим” мавзусига алоҳида урғу
берилди.
Ҳозирги вақтда туризм соҳасига ёшлар орасида қизиқиш ортиб бораётгани,
кўплаб билимли ва ташаббускор мутахассислар етишиб чиқаётгани ва улар
бевосита соҳада янги даромад манбаларини шакллантиришга ҳисса
қўшаётганини айтиб ўтиш жоиздир.
Дарҳақиқат, юртимизнинг бебаҳо табиати билан таништиришга
йўналтирилган экотуризм, альпинизм ва бошқа сайёҳлик турларини равнақ
топтириш, олий ва ўрта-махсус касб таълими жараёнида экология, психология,
социология, география ва бошқа фанларнинг чуқур ўқитилаётгани мамлакатимиз
сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.
Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти вакилларининг таъкидлашича, туризм
таълимини янада жонлантириш мақсадида 1998 йилда ташкилот қошида махсус
жамғарма ташкил этилган. Шу билан бирга барча аъзо мамлакатлардаги 120 та
бўлим ва институтларни бирлаштирувчи интерактив тармоқ ишга туширилган.
Бу эса таълим ва туризмга тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳа янгиликлари ва
ютуқлари билан танишишга, туризм ҳамда таълим соҳасидаги фойдали
тажрибаларни оммалаштиришга имкон бермоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда соҳани кўптармоқли шаклда ривожлантириш
учун билимли, тадбиркор ва рақобатбардош хизматчи-ходимларни кўпайтириш,
улар малакасини ошириб боришга катта аҳамият қаратиш лозим. Маълумки,
ҳозирги пайтда Ташкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Термиз шаҳарларида жами
10 та касб-ҳунар коллежлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
Самарқанд туризм ва сервис институти, Бухоро ва Урганч давлат
университетларида ҳамда Ташкентдаги Сингапур менеджмент институтида
туризм соҳаси учун мутахассислар тайёрлаб берилади.
Айни вақтда Ўзбекистонда сайёҳларга хизмат қилувчи 20 мингдан зиёд
ходимлар фаолият кўрсатади. Улар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани
юртимизда соҳа имкониятлари кенгайиб, ривожланиб бораётганлигидан далолат
беради.
Бу статистик кўрсаткичларни янада юксалтириш учун эса таълим
сифатини яхшилаш, янги технологияларни татбиқ этиш, ёшларга хорижий
тилларни чуқур ўргатишга катта эътибор бериш, таълим муассасалари педагог
ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш зарур.
135
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, 2000 йилдан буён “Ўзбектуризм” МК
қошида илмий-ўқув консалтинг маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Марказда
ёшлар гид-таржимонлик, проводник-стюарт, туроператорлик, меҳмонхона
бизнеси менежери, маъмурият йўналиши, официантлик ва бошқа йўналишлар
бўйича ўқитилади. Ушбу ўқув муассасаси мамлакат туризм бозорини ёш кадрлар
билан таъминлашга, ходимлар малакасини оширишга катта ҳисса қўшиб
келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |