Turizm soxasida joylashtirish vositalari - Turistlarning o'rtancha xarajatlari diagrammasi
- Мотел
- Автомагистраллар бўйида шаҳар қурилишларига туташ жойлашган оддий ёки икки қаватли иншоот. Кичик ёки ўрта корхона (400 ўрингача). Унга кўп сонли бўлмаган ходимлар билан ўртача даражада хизмат кўрсатиш характерли. Турли тоифадаги туристлар, кўпроқ автотуристлар мижозлари ҳисобланади.
Hotel - Сиғими бўйича бу корхона кичик ёки ўрта ҳажмларда (400 ўрингача). Нодоимий аҳолили йирик шаҳар учун характерли. Вақтинча яшаш учун фойдаланиладиган квартира типидаги хоналарни тақдим этади, кўпинча ўз-ўзига хизмат кўрсатиш асосида. Бу типдаги меҳмонхоналар нархи жойлаштириш муддатига боғлиқ равишда одатда ўзгариб туради. Асосан узоқ муддат
Туристларни жойлаштириш воситалари тушунчаси Саёҳат чоғида туристларга кўрсатиладиган комплекс хизматларда жойлаштириш марказий ўринни эгаллайди ва ҳар бир сафарнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Жойлаштириш воситаси деганда тунаш учун мунтазам ёки ондасонда жой бериладиган ҳар қандай объект тушунилади ва у туристик индустриянинг асосини ташкил қилади. Унинг улушига туристик соҳада банд шахсларнинг 65% гача, туризмдан тушадиган тушумларнинг 68% га яқини тўғри келади. Янги жойлаштириш масканларини қуриш туристик йўналишларни ўзига ром этишини сезиларли оширади. Туристик оқимларни кўпайтиради. Юксак даражада сервис хизмати кўрсатиш жойлаштиришда шунингдек туризмнинг руҳият аспектларидан ҳисобланади, қайсиким туристларни у ёки бу мамлакатга саёҳатга келишини ташкил қилишда юқори даражада қониқтиради. - Мавжуд хилма хил жойлаштириш воситаларида меҳмонхона индустрияси алоҳида ўрин тутади.
Туристларни жойлаштириш воситалари классификацияси - -Жамоавий жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона типига қуйидагилар киради: мехмонхоналар, мотеллар, клублар-яшаш билан, пансионатлар, мебеллар билан жиҳозланган хоналар, ётоқхоналар.
- Ихтисослаштирилган жойлаштириш воситаларига киради: санаториялар, профилакториялар, дам олиш уйлари, туристик қўналғалар, тўхтаб туриладиган жойлар ва бошқа туристик, спорт базалари, дам олиш базалари, овчилар уйлари (балиқчилар), конгресс-марказлар, ботеллар, флотелилар, ротеллар.
- Индивидуал жойлаштириш воситасига киради: ёллашга бериладиган хонадонлар, квартиралардаги хоналар, уйлар, коттежлар.
- Меҳмонхона корхоналари турли тоифа (категория)лар бўйича классификацияланади. Улар ўртасида кўпроқ истеъмол қилинадиганлари қуйидагилар ҳисобланади:
- шинамлик даражаси;
- сиғими;
- мўлжалланган фаолияти;
- жойлашган маскани;
- ишлаш давомийлиги;
- овқатланиш таъминоти;
- мижозлар келиши давомийлиги ва айрим бошқалар.
Меҳмонхонанинг яшаш қисмига киради: 1)хоналар; 2)ётиқ - горизонтал коммуникациялар (даҳлизлар); 3)меҳмонхона, зинали-лифтли холи; навбатчи ходим биноси. Меҳмонхоналарнинг асосий хизматлари ва уларнинг мўлжалланганлиги бронлаштириш; хизмат кўрсатиш; қабул қилиш ва ҳисоб-китоб қисми; - хоналар фондини эксплуатация қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |