туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш харжатлари суммаси сифатида.
Даромад сифатида ялпи туристик маҳсулот ўз ичига олади:
туристик товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришдан тушумнинг бир қисми сифатидаги жами иш ҳақи. Бунга шунингдек тақдим этилган заёмлар (кредитлар) киради;
хоналар, аппортаментлар ва ҳоказоларни ижарага бериш орқали тушум;
пулларни қарзга бериш (масалан банкдаги депозит рақамида пулларни сақлаш учун фоизлар) орқали туристик корхона оладиган фоизлар.
Фойда – туристик маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга харажат қилингандан сўнг қоладигани. Харажатлар туристик товарлар ва хизматларни сотишдан тушумдан айрилади. Натижа салбий бўлиши мумкин, қачонки корхона зарар билан ишласа. Даромадларнинг бир қисми мулкдорга қайтмаслиги мумкин, аммо келгусида фойдаланиш мақсадида туристик бизнесда қолади. Айнан шу қисми даромад сифатида кўрилади.
Туристик маҳсулотни ишлаб чиқаришга харажатлар суммаси сифатидаги ялпи туристик маҳсулотлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади:
- туристик истеъмол (товар) ва хизматларни харид қилиш учун барча харажатлар;
- хусусий туристик инвеститсиялар, улар ўз ичига янги капитал қуйилмаларни амалга оширишдаги ҳаражатларнинг умумий сонини олади, шунингдек туризм структурасини яхшилаш мақсадидаги хусусий сектор ҳаражатларини;
- давлат томонидан туристик товарлар ва хизматларнинг харид қилиниши,
- туристик экспорт минус импорт. Ушбу категорияда мамлакатдан туризм экспорти умумий харажатлар ҳажми ялпи туристик маҳсулот ҳажмига қўшилиши лозим ва тескариси, турмаҳсулот импортини умумий ялпи туристик маҳсулот ҳажмидан айрилиши лозим.
Шундай қилиб, қиймат ифодасидаги туризмдан даромадлар туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларига тенг:
ТД= ТМ – КА + ДС;
Бу эрда: ТД – туристик даромад;
ТМ – туристик маҳсулот;
БХ – билвосита харажатлар;
ДС – давлат субсидиялари;
Ялпи туристик маҳсулотни аниқлашда қуйидаги ҳолатларни инобатга олиш лозим:
1. Қарзларни тугатиш туристик маблағларниг камайтирилиши сифатида кўриб чиқилади. Қарзларнинг қопланиши туристик маблағларни шакллантириш бўйича харажатларнинг бир қисми сифатида кўрилади. Ушбу харажатлар қўшилган қийматнинг бир қисми ҳисобланмасада, аммо улар даромадларга киритилмайди, чунки пулнинг туристик бизнесда фойдаланиш учун қайтарилмайди. Натижада уларни турли қарзларни қоплаш учун фоиз сифатида инобатга олиш лозим.
2. Билвосита солиқлар туристик товарлар ва хизматлар таркибига киради. Шу сабабли туристик маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги харажатларни қўшишда уларни даромадга тенг бўлишини таъминлаш мақсадида даромаднинг бир қисмига қарзларни қоплаш учун билвосита солиқларни қўшиш лозим.
Туризм иқтисодиётининг ишлаб чиқариш активлигини кучайтириш учун туристик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағлар янги туристик маҳсулотни яратиш учун йўналтирилиши лозим, яъни туристик ишлаб чиқаришни диверсификатсиялаштириш учун.
Туристик маҳсулот – бу туристларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондирадиган ва улар томонидан ҳақ тўланадиган ҳар қандай хизматдир. Бундай хизматларга меҳмонхона, транспорт, экскурсион, таржимонлик маиший, коммунал, воситачилик ва бошқа хизматлар киради. Шундай қилиб, туристик маҳсулот тор ва кенг маънода кўрилади. Тор маънода туристик маҳсулот – бу туристик индустрия аниқ секторининг (масалан меҳмонхона маҳсулоти, туроператор, транспорт корхонаси турмаҳсулоти ва ҳоказо) маҳсулотдир. Кенг маънода туристик маҳсулот бу туристик сайр (тур) умумий ташкил этувчи товарлар ва хизматлар комплекси ёки унга бевосита алоқадор.3