- Режа:
- 1.1. «Туризм: назария ва амалиёт» фанининг мақсади ва вазифалари
- 1.2. Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаб олди. Бу ишда туризм соҳаси ҳам етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Туризм нафақат ўтмишни ўрганиш, ўзга халқлар ва элатлар билан танишиш, уларнинг маданий ёдгорликларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, у катта бизнес ҳамдир. Мазкур фаолиятни йўлга қўйиш эса мутахассисларга боғлиқ бўлиб, бунинг учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳозирги куннинг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу вазифани амалга оширишда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Сингапур менежментни ривожлантириш университети, Бухоро, Ургенч, Қарши Давлат университетлари ва республикамиздаги туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. - Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаб олди. Бу ишда туризм соҳаси ҳам етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Туризм нафақат ўтмишни ўрганиш, ўзга халқлар ва элатлар билан танишиш, уларнинг маданий ёдгорликларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, у катта бизнес ҳамдир. Мазкур фаолиятни йўлга қўйиш эса мутахассисларга боғлиқ бўлиб, бунинг учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳозирги куннинг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу вазифани амалга оширишда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Сингапур менежментни ривожлантириш университети, Бухоро, Ургенч, Қарши Давлат университетлари ва республикамиздаги туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
- 1.1. «Туризм: назария ва амалиёт» фанининг мақсади ва вазифалари
«Туризм: назария ва амалиёт» фани «Туризм (халқаро ва ички туризм)», «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш», таълим йўналишларининг I ва II - босқич бакалаврлари учун мўлжалланган. Унда хорижий давлатлар ва республикамизда нашр этилган туризм соҳасига оид илмий, ўқув, услубий қўлланмалардан ҳамда журнал ва газеталардаги мақолалардан, интернет сайтларидан, туристик фирмаларнинг намунавий маршрутлари, буклетлар ва йўл кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади. - «Туризм: назария ва амалиёт» фани «Туризм (халқаро ва ички туризм)», «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш», таълим йўналишларининг I ва II - босқич бакалаврлари учун мўлжалланган. Унда хорижий давлатлар ва республикамизда нашр этилган туризм соҳасига оид илмий, ўқув, услубий қўлланмалардан ҳамда журнал ва газеталардаги мақолалардан, интернет сайтларидан, туристик фирмаларнинг намунавий маршрутлари, буклетлар ва йўл кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |