Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш


Ёнғин хавфсизлиги, эвакуация йўллари



Download 202 Kb.
bet5/7
Sana30.05.2022
Hajmi202 Kb.
#620175
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш

Ёнғин хавфсизлиги, эвакуация йўллари
Турар-жой биноларни лойиҳалашда ушбу нормалар ва ШНҚ 2.01.02 талабларини, шу жумладан функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар классификациясини ҳисобга олиниши керак.
ф1.1 – қариялар ва ногиронлар уй-интернати; ф1.2 – ётоқхоналар;
ф1.3 – кўп квартирали турар-жой уйлар, шу жумладан қариялар ва
ногиронлар квартирали уйлар; ф1,4 – бир квартирали ва блоклаштирилган турар-жой уйлар.
Квартирали турар-жой биноларнинг йўл қўйилаган баландлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
Бинони баландлиги юқори қаватни жойлашиш баландлиги билан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади.
Квартирали турар-жой биноаларининг йўл қўйилган баландлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
Бинони баландлиги юқориги қаватини жойлашиш баландлиги билан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги эса ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади.
4 жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м

Қаватнинг
ёнғинга оид бўлинмасини йўл қўйилган энг
катта юзаси, м2

I, II



50

2500

II

СI

28

2200

III

CO
CI

22
16

1800
1600

IV

CO
CI
C2

5
3
5
3
5
3

1000
1400
800
1200
500
900

V

Нормаланмайди

5
3

500
800

Изоҳлар: 1. Бинонинг иситилмайдиган жуфтланган қурилишларни ўтга чидамлилик даражасини, бинонинг иситиладиган қисмининг ўтга чидамлилик даражаси бўйича қабул қилиш лозим.
2. Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги 4м/сек ва ундан юқори ҳудудларда, жадвал кўрсаткичлари 0,7 коэффицент билан қабул қилинади.

Қариялар ва ногиронлар оиласи квартирали уйлари, кариялар ва ногиронлар уй-интернатларини ўтга чидамлилик даражаси II дан паст бўлмаслиги керак.
Ётоқхона биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги қаватнинг юзаси ва бинони энг катта баландлиги, ўтга чидамлилиги даражаси ва конструктив ёнғин хавфлилиги классига қараб: секция типидаги турар-жой бинолардаги ётоқхоналар учун – 4 жадвал бўйича, йўлакли типдаги бинолардаги ётоқхоналар учун эса – 5 жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
4 жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м

Қаватнинг йўл қўйилган энг
катта юзаси, м2

I, II


СI

28
16

2500
1000

III

CO
CI

15
9

1000
1200

IV, V

Нормаланмайди

3

400

IV ва V ўтга чидамлилик даражали ётоқхона бинолари ёнғинга оид бўлинмаларни улар иккитагача бўлганда 2-типдаги ёнғинга қарши девор билан ажратишга йўл қўйилади. Эвакуация йўллари
Қаватдан чиқувлар сони ва зинапоя бўлмалари типлари ёнғин хавфи бўйича биноларни классификациясини ҳисобга олган ҳолда ШНК 2.01.02 га мувофиқ қабул қилинади.
Баландлиги 28м гача (28м ҳам) турар – жой биноларда ҳар қаватда ташқи деворда деразаси бўлган оддий зинапоя бўлмалари қурилиши керак.
Баландлиги 3 қаватдан кўп бўлмаган, I ва II даража ўтга чидамли секция типидаги турар-жой биноларида Л2 ти зинапоя бўлмаларини қўллашда йўл қўйилади; зинапоя бўлмаларини ёритиш томда юзаси 4м2 дан кам бўлмаслмаган ёриғлик тушадиган проёмалар орқали лойиҳаланади. Бунда иккинчи ва учунчи қават ҳар бир квартирасида балкон ёки лоджия, ҳамда зинапоялар (маршлар) оралиғи(бўшлиғи) 0,7м дан кам бўлмаган, зинапоя бўлмасини баландлигида ёруғлик тушиши шахтаси кўзда тутилиши керак.
Зинапоя бўлмаларида бинога ёндош очиқ жойга (ташқарига) бевосита ёки ёндош йўлакларни эшикли пардеворлар ажратилган вестибюллар орқали чиқуви бўлиши керак.
Изоҳ: Зинапоялар ва зинапоя бўлмаларини турларини тавсия 1 мажбурий иловада келтирилган.
Квартиралар ва ётоқхона хоналари эшикларидан зинапоя бўлмасига ёки ташқарига чиқиш жойигача бўлган энг олис масофалар 6жадвал бўйича қабул қилиниши керак. Турар-жой бино секциясида квартирадан охирида юзаси 12м2 дан кам бўлмаган деразасиз йўлакка (холл) чиқишда, энг узоқ жойлашган квартира эшигидан бевосита зинапоя бўлмасига ёки тутунланмайдиган зинапоя бўлмасининг ҳаво бўшлиғи зонасига йўловчи тамбургача бўлган масофа 12м дан ошмаслиги керак; йўлакда (ҳоллда) дераза бўлса ёки тутун йўқотиладиган бўлса, бу масофа 6 жадвал бўйича, боши берк йўлак учун каби қабул қилиниши мумкин.

  1. жадвал

Ўтгачидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

Квартира ёки ётоқхона хонаси эшигидан чиқишгача бўлган энг
олис масофа, м

Зинапоя бўлмалари ёки ташқи киришлар оралиғида жойлашганда

Боши берк йўлак ёки галереяга чиқишда

I, II



40

25

II

С1

30

20

III

CO
C1

30
25

20
15

IV

CO
C1,C2

25
20

15
10

V

Нормаланмайди

20

10

Йўлакнинг эни: зинапоялар оралиғи ёки йўлакни охири билан зинапоя оралиғи 40м гача бўлганда – 1,4м, 40м дан юқори – 1,6м. Галереяни эни 1,2м дан кам бўлмаслиги керак.
Йўлакларни бир биридан ва йўлак охиридан 30 м гача масофада жойлашган, ёпгичлар билан жиҳозланган, ўтга чидамлилиги ЕI30 бўлган эшикли пардеворлар билан ажратиш керак.
Зинапоя(марш)лар ва нишаб йўлаклар (пандуслар)ни кенглиги ва қиялиги, поғоналар баландлиги ва эни, зинапоя майдонлари эни, зинапоялар, ертўла, фойдаланиладиган чердоқларда ўтиш жойларини баландлиги, ҳамда эшикларнинг ўлчами, харакатланиш (ўтиш) қулайлиги ва хавфсизлигини ва квартира ва ичгига қурилган жамоат хоналарига керакли бўлган нарса ва жиҳозларни ташиш имкониятини таъминлаши керак.
Поғоналар баландлиги ва кенглиги ҳар хил бўлган зинапояларни қўллашга йўл қўйилмайди. Битта зинапоя (марш) ёки сатхлар фарқида кўтарилишлар (поғоналар) сони 3 тадан кам, 18 та дан кўп бўлмаслиги керак. Зинапоялар(маршлар) ва унинг майдончаларида, нишаб йўлакларда дастакли тўсқичлар квартирали уйларда, уй-интернатларда – қўшмимча деворга ёпишган тутқичлар бўлиши керак.
Зинапоялар(маршлар)ни энг кўп қиялиги ва энг кам кенглигини 7 жадвалга мувофиқ қабул қилиш керак.

  1. жадвал

Зинапояни(марш) ишлатиладиган жойлари

Энг кичик
кенлиги, м

Энг қиялиги

катта

Биноларнинг яшаладиган қаватларига йўлловчи зинапоялар: секцияли: икки қаватли уч ва ундан кўп қаватли
йўлакли
ертўла ва цокол қаватларга йўлловчи, ҳамда квартира ичидаги
зинапоялар(маршлар)

1,05
1,05
1,2
0,9

1:1,5
1:1,75
1:1,75
1:1,25




Изоҳлар: 1. Зинапоя (марш)ни энини, тўсқичлар орасидаги ёки девор ва тўсқич орасидаги масофа билан белгиланади.

  1. Квартира ичидаги зинапояларни ёғочдан қилиш мумкин. Зинапоялар винтсимон ёки ўртасидаги кенглиги 18 см дан кам бўлмаган қочирин поғонали бўлиши мумкин.

  2. Зина майдончасини кенглиги зинапоя (марш) кенглигидан кам бўлмаслиги керак, тавақалари ташқарига очиладиган лифтлар олдида эса 1,6м дан кам бўлмаслиги керак.

  3. Зиналарнинг тўғри маршларидаги оралиқ майдончаларини кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак.

  4. Зина бўлмасига чиқадиган эшиклар очилган ҳолатида, Зина майдончаси ва маршларининг ҳисобий кенглигини камайтирмаслиги керак.

Зина, қия йўлакача, майдонча, терраса, балкон, лоджия, том, ҳамда сатхлари фарқли (баланд-паст ) жойларда тўсқичлар баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Л1 оддий зина бўлмаларида баландлиги 28м гача бўлган биноларда ахлат ташлагичларини ўтказиш, қават қўшимча электрошитлар, иситиш асбоболарини, почта қутиларини ўрнатишга йўл қўйилади, бунда зинапоялар ва майдончалар норматив энини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Оддий зина бўлмалари ҳажмида қоровулхонадан ташқари хоналар бўлмаслиги керак. Биринчи, ертўла цокол қават зинапоялари остида иситиш тармоғини бошқариш, сув ўлчаш, электр кириши-тақсимланиши қурилмаларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Зина бўлмалари хажмида, тутунланмайдиганидан ташқари, биринчи қаватдан пастга тушмайдиган лифт шахтаси конструкцияси ёнмайдиган материалдан, ўтга чидамлилик чегараси нормаланмаган икитагача пассажир лифт жойлаштиришга йўл қўйилади.
Йўлакли ва галерея турдаги биноларда зина бўлмалари ва лифт холлари ҳар қандай хоналар ва ҳар бир қаватдаги йўлаклардан тавақаларида зичлагичли ёпгичлар билан жиҳозланган эшиклар билан ажратилиши керак.
Ойнаванд эшикларнинг ойнаси ўзакланган бўлиши керак.
Баландлиги 15м дан кам, 1а, 1б ва 11 қурилиш-иқлимий зоналар учун лойиҳаланаётган турар-жой биноларда зина бўлмалари ўрнига ўтга чидамлилик чегараси R60 дан кам бўлмаган ёнмайдиган материаллардан бажарилган ёғинлардан ҳимояланган ташқарида очиқ зиналар қўллашга йўл қўйилади.
Секция мадони 500м2 гача бўлган секция типидаги турар-жой биноларда секция қаватидан эвакуация чиқишни Л1 типидаги битта оддий зина бўлмасига кўзда тутишга йўл қўйилади. Бунда 15м дан юқорида жойлашган ҳар бир квартирада балкон ёки лоджияга чиққан деразалар ораси камида 1,6м ёки балкон (лоджия) четидан деразагача камида 1,2м ли ёпиқ девори бўлган балкон ёки очиқ (ойналанмаган) лоджияга эхтиёт (аварийный) эвакуация чиқув кўзда тутилиши керак. Қаватда тўрт квартирадан ортиқ секцияларда уч ва ундан ортиқ хонали квартираларда эни 1,2м дан ёки балкон ёки лоджияга чиқадиган деразалар ораси 1,6м дан кам бўлмаган ёпиқ деворли балкон ёки лоджия бўлиши керак.
Икки қаватда (сатхда) жойлашган квартирадан, квартира хоналари 6қаватдан юқори жойлашмаган ва зина бўмасига бевосита чиқиши бўлмаган квартира қавати ушбу банд талабларига мувофиқ қўшимча чиқиш билан таъминланган бўлса, зинапоя бўлмасига ҳеч бир қаватдан чиқиш кўзда тутилмаслиги мумкин.
Қаватлаги квартиралар умумий майдони 500м2 дан ортиқ секцияларда эвакуация камида икита оддий ёки тутунланмайдига зинапоя бўлмасига амалга оширилиши керак. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 да 550 м2 гача бўлганда, квартираларда манзилий ёнғиндан хабарловчи датчиклар ўрнатилган бўлса ва 5.24. б. ни талаблари бажарилганда, квартирадан оддий зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади.

Download 202 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish