Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш


Турар – жой уйлар ва уларнинг таркибий қисмлари турар – жой уйларнинг турлари



Download 202 Kb.
bet3/7
Sana30.05.2022
Hajmi202 Kb.
#620175
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш

Турар – жой уйлар ва уларнинг таркибий қисмлари турар – жой уйларнинг турлари
Турар-жой уйлар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

  • бир оилали (бир квартирали), ер участкаларида алоҳида турувчи;

  • жуфтланган, 2 ва ундан кўп квартирали, ҳар биридан квартира қошидаги ер участкасига бевосита чиқилади;

  • кўп квартирали (бир- ва кўп секцияон, галереяли, секцион-галереяли, секцион - йўлакли (коридор).

Турар-жой уйлар турларини тавсифи 1 мажбурий иловада берилган.
Турар-жой уйлари ва квартиралар турлари, квартиралар хоналарининг хўжалик – хизмат кўрсатиш (ёрдамчи) хоналар таркиби ва юзалари аниқ қурилиш шароити учун ушбу меёрий ҳужжат ва ижтимоий-демографик талаблар бўйича шаҳарсозлик лойиҳасига мувофиқ лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади (ўрнатилади).
Бир хонадонли ва жуфтланган ер участкали хусусий турар-жой уйларни лойиҳалашда ШНК 2.07.01 талаблари (йўлнинг қатнов қисми четидан қолдириладиган жой, уйлар оралиғи, уй ва хўжалик қурилмалари оралиғи, йўл қўйиладиган қаватлар.
Кам қаватли хусусий бир хонадонли уйлар, яшаш ва хўжалик хоналар блокларини кичик очиқ ҳовли атрофида жойлаштириб лойиҳалаштириш мумкин; хоналараро очиқ ва ярим очиқ боғловлар (бостирма, галерея (йўлак)) қўллашга йўл қўйилади.
Турар-жой уйнинг тархий тузилишини, жуфтлаб (ёпиштириб) ёки устига яшаш ва ёрдамчи хоналар қуриш ҳисобига ўзгартиришга йўл қўйилади; бу ҳолда зилзила ва ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария-гигиена нормалари ҳисобга олиниши; қўшни турар-жой уйнинг инсоляция режими ёмонлашмаслиги керак.
Ёрдамчи ва хўжалик хоналари ва иншоотларда ШНК2.07.01 ва ушбу нормаларни (3,15 ва 3,16 б.) талабларини ҳисобга олиш керак.
Изоҳлар: Бир хонадонли хусусий қуриладиган уйлар лойиҳаси, шу жумладан хоналар блокини қўйиш лойиҳаси хусусий турар-жой қурилиш меёрий ҳужжатларига мувофиқ ишланади ва келишилади.
Хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар блоки, хусусий тадбиркорлик устахоналарини ёпиштириб (жуфтлаб) қуриш лойиҳалари амалдаги нормаларга (ШНК2.07.01 ва КМК2.08.02) мувофиқ бўлиши ва ўрнатилган тартибда келишилиши керак.
Жуда зич аҳолили шаҳар қурилиши учун блокланган кам қаватли турар-жойларни лойиҳалаш, ўзаро боғлиқ турар-жой гуруҳлар кўринишида, ушбу меъёрлар ва ШНК 2.07.01. талабларини ҳисоб олиб амалга оширилиши керак; бу ҳолда очиқ ҳовлиларнинг юзаси 3 хонали хонадон учун–30м2; 6хонали хонадонлар учун–60м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Кўп хонадонли турар-жой уйлар ушбу меъёрий ҳужжат қоидаларига мувофиқ ва ШНК2.07.01 шаҳарсозлик лойиҳаси талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак. Турар-жой уйларни композицион тархий ечимлари яшаш учун қулай шароитларни, кўкаламзорлаштирилган ёндош майдонлар билан боғликлини таъминлаши керак. Ҳовли бўшлиқлар, пиёда ва автомобил ўтиш йўлаклари кўзда тутилиши керак. Бу ҳолда яшаш ҳовлилар транзитдан ажратилган бўлиши керак.
Кўп хонадонли уйларнинг 1- қаватларидан шаҳарсозлик лойиҳасига мувофиқ хонадонларга тегишли ер участкаларига чиқиш жойларини (2050м2) кўзда тутишга йўл қўйилади.
Янги қуриладиган турар-жой биноларда, ушбу ҳужжат талабларига («Яшалмайдиган қаватлар» бўлими) ва амалдаги лойиҳалаш меъёриларига мувофиқ, ичига-ёпиштириб (жуфтлаб) қурилган муассасалар ва хизмат кўрсатиш корхоналари, ҳамда ерости автомобил гараж-қўйиш жойларни лойиҳалаштиришга йўл қуйилади.
Транспорт ҳаракати серқатнов магистрал ва катта кўчалар бўйлаб жойлаштириладиган, «магистрал» ва «акцентли» деб аталадиган турар-жой уйларни, шовқин, чанг, қизишдан тархий, конструктив чоралар (усуллар) билан ҳимояланишни таъминлайдиган қилиб лойиҳалаш керак. Бу ҳолда яшаш хоналари ва асосий ёзги хоналарни (айвонлар) магистралга қаратилишини (чиқишини) чеклаб, уларни ободонлаштирилган кўкамламзор яшаш ҳовлиларга очилишини таъминлаш керак.
Изоҳлар: Хонадонларнинг магистралга ўчирилган яшаш хоналари «шовқиндан ҳимояловчи» махсус конструкцияли деразалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Турар-жойларни магистралларни салбий тасиридан ҳимоялаш экранлар, тўсқич, тавакалли дарчалар, қалин ҳимоя кўкаламзорлаш ҳисобига амалга оширилади.
Магистрал ва кўчалар қатнов қисмидан турар-жой уйгача масофа ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилинади. Квартиралар (хонадонлар)
Квартирада яшаш хоналари, ошхона, даҳлиз, ҳожатхона, ванна ёки душ бўлмаси, девор ичига курилган шкафлар, ёзги хоналар (айвонлар) кўзда тутилиши керак.
Давлат ёки маҳаллий бюджет ҳисобига қуриладиган ижтимоий («муниципал») турар жой фондига қарашли оддий (меъёрий) класс қулайликли квартира майдонини 1 жадвал ва 7 тавсиявий (1 жадвал) илова кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
1 жадвал

Квартиралар тури

Оила таркиби, одам

Квартира майдони*)
(ёзги хоналарсиз), м2

Шу жумладан
яшаш майдони,
м2

1-хонали
1-хонали
2-хонали
3-хонали
4-хонали
5-хонали
6-хонали

1
2
3
4
5
6
7(8)

28-30
32-36
48
64
80
96
114

14-16
18-20
30
40
53
66
78

*Квартираларни нормаланадиган майдони (ёзги хоналарсиз ва совуқ кладовкаларсиз) яшаладиган ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олади.
Изоҳлар: 1. Жадвалда берилган рақамлар, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги «ижтимоий» квартирали тура-жойларнинг барча турларига таалуқлидир.
Квартиралар майдони 1 яшовчига яшаш майдон 16м2 бўлган ижтимоий меъёр ҳисобидан келтирилган (1 одамга 1 хоналидан ташқари).
2. Конкрет (аниқ) шаҳарсозлик шароитларида квартираларининг таркиби ва майдон кўрсаткичлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ижтимоий (муниципал) турар-жойга кўчиб-киришга даъвогарлик қилаётган аҳолии таркибининг демографик хусусиятларини, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғи билан 3-иловадан ташкил топган мураккаб оилалар учун хоналар таркиби ва майдонлари белгиланади (қариялар ва креслоаравачаларда ногиронлар эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда).

1 одам учун квартирада хонани майдони 14м2 дан, 2 одам учун 18м2 дан кам бўлмаслиги керак.
2-3 хонали квартираларда умумий хонанинг майдони 16м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ётоқхона яшаш хонаси майдони 2 киши учун 12м2 дан кам бўлмаслиги керак, ота-оналар ётоқхонаси учун 13-14м2 тавсия қилинади. 1 кишилик ётоқхона хонаси 8м2 дан кам бўлмаслиги керак, қайта-тиклаш ва реконструкция шароитида, болохона қаватида жойлаштирилганда эса 7м2 га йўл қўйилади (квартирада бошқа яшаш хоналари мавжуд бўлган ҳолда).
Квартираларнинг барча турларида ётоқхона ва альковлар орқали бошқа хоналарга ўтиладиган бўлмаслиги керак.
Ошхона майдони, қоида тарзида 8м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Қайта-тиклаш шароитида 1 хонали квартиралар учун ошхоналар ва тахмонсимон ошхоналарни 5м2 қилиб лойиҳалаш мумкин.
I қурилиш – иқлимий зона шароитида 1 кишига ётоқхона-яшаш хонаси 9-10м2 бўлиши, 2 кишига эса 14м2 дан кам бўлмаслиги, 1 хонали квартирада яшаш хонаси 16-18м2, бўлиши керак.
Изоҳлар: 1. Квартиралар яшаш ва ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари жиҳозлар зарурий тўплами ва эргономика талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ётоқхонани эни, қоида тарзида, 2,2м дан, умуий хонани эни эса – 3м дан кам бўлмаслиги керак.
Яхшиланган ва юқори қулайликли квартирадаги қўшимча хоналарнинг майдонлари: меҳмонхона, емакхона, кабинет (кутубхона), болалар хонаси (ўйинлар учун), машқ қилиш хонаси, бильярд хонаси, хўжалик кладовкаси, ичкарига қурилган гаражлар, хусусий (шахсий) устахона ва б. лойиҳалаш топшириғи билан аниқланади.
Алоҳида иситиш қозони учун хона 5м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Фуқаролар ёки ташкилотлар шахсий маблағлари ҳисобига қуриладиган, нодовлат турар-жой фондининг турар-жой уйлари, оддий, яхшиланган ва юқори қулайликли квартираларни ўз ичига олиши мумкин. Яхшиланган қулайликли квартиралар 1 яшовчига умумий майдон 23м2 дан кам бўлмаслиги, юқори қулайликлисида эса 1 кишига 30м2 дан кам бўлмаслиги ва оилани ҳар бир аъзосига алоҳида хона бўлишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликли квартиралар хоналари таркиби ва майдонлари 7 илова (2 жадв.) кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, муҳандислик асбоб-ускуналари билан жиҳозланишини эса 14 илова бўйича қабул қилиниши тавсия қилинади.
Ошхонани эни, жиҳозлар бир томонда жойлашганда 1,7 м дан; икки томонида жойлашганда-2,2 м дан; даҳлизни эни қоида тарзида 1,4 м дан, квартира ичи йўлаклари, яшаш хоналарига олиб борувчи – 1,1 м дан, ёрдамчи хоналарга олиб борувчи – 0,9м дан кам бўлмаслиги керак.
Ёзги хоналар – айвонлар, балкон, лоджиялар, қаватларида квартираларга ёндош ҳовлилар лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади.
Ойнаванд ёзги хоналар майдони бир хонали квартира учун 5м2 дан, эни 1,4м; учхоналикда 10м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳ: Ёзги хоналар турларининг тавсифи 1 иловада келтирилган.
Квартираларнинг санитария-гигиена хоналари. Ушбу меёрларни 9.6.б бўйича санитария-гигиена асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
Ҳожатхоналар қўлювгичлари билан лойиҳаланиб, эни, одатда 1,6м дан, бирлаштирилгани эса – 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳлар: Бирлаштирилган ҳожатхоналар кичик ёки юз-қўлювгични ҳожатхонали ёки ётоқхона хоналар қошида бир нечта бирлаштирилган ҳожатхоналари бўлган катта квартираларда қўлланади.
Кир ювиш машиналари учун жойни ванна хона ёки бирлаштирилган ҳожатхоналарда, 0,45 х 0,75м ҳисобида кўзда тутилиши тавсия қилинади.
Кресло-аравачадаги ногиронлар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан, унитазли хоналарга бевосита киришга йўл қўйиламайди; юқори қулайликли турар-жойни ётоқхоналардан киришга йўл қўйилади (лойиҳалаш топшириғи бўйича).
Ҳожатхона, ванна ва бирлаштирилган ҳожатхона эшиклари ташқарига очилиши керак.
Ҳожатхона ва ванна (ёки душ) хоналарини яшаш хоналари ва ошхоналарни бевосита тепасида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Жиҳозлар ва қувурларни (трубопровод) бевосита квартираларни ажратадиган деворларга, яшаш хоналарини пардеворларига ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Download 202 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish