Тура акадан


ТТКДНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 1,05 Mb.
bet8/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

5. ТТКДНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.ТТКД олдида турган вазифаларни амалга ошириш учун унга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
ўзига тегишли мол-мулк, интеллектуал ва бошқа мулк, хўжалик ва бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулот, даромадлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликда йўл қўйилган бошқа асосда олинган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва бошқариш;
корхоналар, ташкилотлар, илмий муассасалар, олий ўқув юртлари ва алоҳида мутахассислар билан тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш, кадрлар малакасини ошириш, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган тиббий хизматларни кўрсатиш ҳақида шартномалар тузиш;
2. Шаҳар ёки туман ТТКД:
ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка ва Низомига қатъий мувофиқ амалга ошириши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шаҳар ёки туман ТТКД ваколатига кирган масалалар бўйича қабул қилган қарорларини бажариши шарт.

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг


2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
4-Илова


ТЕРИ-ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ДИСПАНСЕРЛАРИ БОШ ШИФОКОРЛАРИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ



  1. УМУМИЙ ҚИСМ

1. Тери-таносил касалликлар диспансерининг бош шифокори лавозимига амалий ва ташкилий иш тажрибасига эга бўлган, иш фаолияти 5 йилдан кам бўлмаган мутахассислик бўйича тажрибага эга бўлган юқори малакали дерматовенеролог шифокорлар таркибидан тайинланади.
2. Бош шифокор соғлиқни сақлаш бошқармасининг юқори ташкилотлар томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тайинланади ва озод этилади.
3. Тери-таносил касалликлар диспансери бош шифокори бир вақтнинг ўзида тегишли соғлиқни сақлаш бошқармасининг штатдан ташқари бош мутахассиси бўлиши мумкин.
4. Бош шифокор тери-таносил касалликлар диспансери фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, Тери-таносил касалликлар диспансерининг барча даволаш-профилактика, маъмурий-хўжалик ва молиявий фаолияти учун жавоб беради.
5. Бош шифокор пул ва бошқа моддий қимматликларнинг бошқарувчиси ҳисобланади ва диспансер фаолиятига тегишли молиявий ва бошқа ҳужжатларга биринчи имзо чекиш ҳуқуқига эга.
6. Бевосита соғлиқни сақлаш бошқармасига бўйсунади.
7. Тери-таносил касалликлар диспансерининг бош шифокори Ўзбекистон Республикаси қонунларига, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқармасининг ва юқори ташкилотларнинг буйруқ ва фармойишларига, шунингдек мазкур низомга амал қилади.
8. Давлат, нодавлат, суд ва бошқа ташкилотларда ТТКД номидан ҳаракат қилади.
9. Бош шифокорнинг буйруқ ва фармойишлари диспансернинг барча ходимлари учун мажбурийдир.

2. МАЖБУРИЯТЛАРИ


1. Аҳолига дерматовенерологик ёрдамни сифатли таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади, режалаштиради ва амалга оширади;
2. Диспансер ходимлари ишининг кўрсатилаётган ташҳислаш, даволаш-профилактика ёрдами самарадорлиги ва сифатини янада оширишга қаратилган янги шакл ва усулларини жорий этиш ва мавжуд бўлганларни такомиллаштиришга кўмаклашади;
3. Даволаш-ташҳислаш амаллари, шифокор кўрсатмалари, муолажалар ва ҳ.к.ларнинг ўз вақтида ва шифохона шароитида даво олаётган беморлар учун парҳез овқатланишнинг сифати, оқилоналиги ва ҳавфсизлигини таъминлайди;
4. Диспансер ишининг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқади, уларни тасдиқлаш учун соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
5. Шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
6. Ҳар йили таҳлиллар ўтказади ва ҳисобот тузади шулардан :
- даволаш фаолияти ҳақида (белгиланган шаклларда);
- диспансернинг молиявий-хўжалик фаолияти ва кейинги йилга аниқ тадбирларни белгилаган ҳолда моддий-техник базасини ривожлантириш ҳақида;
- кадрлар билан ишлаш ҳақида;
7. Статистика ва бошқа ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этади, уларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан уларни белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади;
8. Тўлов учун ҳисоб ракамлари, иш ҳақи бўйича табелларни, диспансер бўйича буйруқларни ва ўз ваколатига кирадиган бошқа ҳужжатларни шахсий имзоси билан тасдиқлайди;
9. Белгиланган тартибда аҳолини ва диспансер ходимларини қабул қилади;
10. Ҳар куни барча келиб тушган хизмат ҳужжатларни кўриб боради, ижрочиларни ва ижро муддатларини белгилаган ҳолда резолюциясини қўяди ва назорат қилади.
11. Диспансер фаолиятига боғлиқ бўлган, кўрсатма тусидаги буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни ходимларга уларга тегишли қисмлар бўйича етказади;
12. Диспансер фаолиятига оид масалалар бўйича хатлар, шикоятлар ва аризаларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини, уларнинг ҳар бири бўйича аниқ қарорлар қабул қилинишини ташкиллаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
13. Диспансернинг барча бўлинмалари ва қўл остидаги ходимлар фаолияти устидан умумий назоратни амалга оширади, олиб борилаётган ташҳислаш, даволаш ва профилактик тадбирлар сифатини мунтазам назорат қилади;
14. Ходимлар учун лавозим йўриқномаларини, шунингдек касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ходимларнинг вакиллик органи билан биргаликда жамоа шартномаси ва ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уларни тасдиқлайди;
15. Барча тоифа хизматчиларининг штат лавозимларини ишчи-хизматчилар билан тўлдиради;
16. Меҳнат, молия ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
17. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳавфсизлиги ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидалари ва меъёрларига риоя этилишини назорат қилади;
18. Касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ходимлар вакиллик органи билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини (мажбурий даврий ва профилактик тиббий кўриклар ва б.) ўтказишни таъминлайди;
19. Диспансернинг санитария-эпидемик тартиб қоидаларининг бажарилишини назорат қилади, даволаш муассасаси хоналарининг муносиб санитария-гигиена ҳолатида сақлаб турилишини жорий ва капитал таъмир ўтказиш орқали таъминлайди, ички меҳнат тартибига риоя этилишини назорат қилади;
20. Тиббиёт ускуналари, машиналар ва механизмлар, муҳандислик-техник коммуникациялари ва иншоотларнинг узлуксиз ишлашини, тиббий ва хўжалик мақсадларидаги зарур воситалар ва ашё билан узлуксиз таъминланишини ташкил этади;
21. Вақти тугаган тиббиёт асвоб-ускуналарни , автотранспорт ва бошқа алмаштирилишга муҳтож моддий қимматликлар рўйхатини белгилайди;
22.Соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбарини беморларни ихтисос бўйича ва бошқа тиббиёт муассасаларида ташҳислаш ва даволашдаги аниқланган камчиликлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилади;
23. Молиявий интизомга қатъий риоя қилади, харажатлар ва пул маблағлари, моддий қимматликлар тиббий даволаш воситалари сметаларига асосланади. Молиявий маблағлар, материаллар, реактивлар ва бошқа моддий қимматликларнинг мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда сарфланишига йўл қўймаслик максадида, тери-таносил касалликлар диспансер ходимларини жавобгарликка тортишга эга ;
24. Моддий қимматликлар, дори-дармонлар, реактивлар, махсус ҳисоб бланклари (темир шкафлар, сейфлар, қўриқлаш сигнализацияси)нинг қуриқланишини, шунингдек касалхонадаги барча хоналарнинг енғинга қарши хавфсизлигини таъминлайди;
25. Комиссион тарзда, бир йилда камида бир марта, касалхона мулкини хатловдан ўтказади, яроқсиз ҳолга келган юмшоқ ва қаттиқ инвентарларни, тиббиёт асбоб-ускуналарни ва жиҳозларини ҳисобдан чиқаради;
26. Хизмат кўрсатилаётган ҳудуд дерматовенеролог - шифокорларининг мунтазам равшда малака оширишларини режалаштиради ва таъминлайди ;
27. Диспансер ходимларининг, шунингдек хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги дерматовенеролог шифокорларнинг ва бошқа ёндош мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни мунтазам ўтказиб туради (илмий-амалий конференциялар, семинарлар, кенгашлар ва ҳ.к.);
28. Энг яхши даволаш муассасаларининг ва меҳнатни илмий ташкил қилишнинг илғор тажрибасини диспансер фаолиятига жорий этишига кўмаклашади;
29. Муассаса ходимларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишларини таъминлайди;
30. Сигнал олинганда муассасадаги барча фавқулодда вазиятни бартараф этиш, текшириш чораларини кўради ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбарига улар ҳақида хабар беради;
31. Жамоа олдида йиллик фаолият натижалари ва истиқболли вазифалари ҳақида ҳисобот беради;
32. Ходимларнинг аҳлоқ ва диентология амалларига риоя этишларини таъминлайди.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish