Тура акадан


ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ХОНАСИНИНГ ТИББИЁТ ҲАМШИРАСИ ЛАВОЗИМИНИНГ ЙЎРИҚНОМАСИ



Download 1,05 Mb.
bet13/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ХОНАСИНИНГ ТИББИЁТ ҲАМШИРАСИ ЛАВОЗИМИНИНГ ЙЎРИҚНОМАСИ


1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
1. Дерматовенерология хонасининг тиббиёт ҳамшираси лавозимига , ҳамширалик иши бўйича ўрта махсус тиббий маълумотга эга бўлган, дерматовенерология бўйича малакасини оширган хамшира тайинланади.
2. Тиббиёт ҳамшираси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ДПМ раҳбари томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан озод этилади.
3. Дерматовенерология хонаси тиббиёт ҳамшираси дерматолог-шифокор, поликлиника мудири ва катта тиббиёт ҳамширасига бевосита бўйсинади.
4. Дерматовенерология хонаси тиббиёт ҳамшираси ўз ишида мазкур Низомга, лавозим йўриқномаларига, амбулатория-поликлиника муассасаларининг ўрта тиббий ходимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тиббий тавсияларга амал қилади.
5. Дерматовенерология хонаси тиббиёт ҳамширасининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- шифокорнинг даволаш ва ташҳислаш бўйича кўрсатмаларни бажариш;
- хизмат кўрсатилаётган ҳудуд аҳолиси ўртасида профилактик ва санитария-эпидемиология тадбирларни амалга ошириш.
2. МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Шифокор-дерматовенерологнинг амбулатор қабули учун иш жойини тайёрлайди (иш жойини, асбобларни, ускуналарни, амбулатор беморнинг индивидуал карталарини, рецепт бланкалари ва бошқаларни тайёрлаш, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар натижаларини ўз вақтида олиш ва уларни тегишли амбулатор карталарга ёпиштириб чиқиш ва ҳ.к.);
2 Шифокор-дерматовенеролог кўрсатмаси бўйича мижозлар билан термометрия ва бошқа тиббий муолажаларни бажаради;
3. Шифокорнинг назорати остида статистик талонларни, шошилинч хабарлаш картасини, даволаш-ташҳислаш тадқиқотларига йўлланмалар бланкаларини тўлдиради, беморнинг картасига текшириш маълумотларини киритади;
4. МСЭКга жўнатиш варақаларини, санатория-курорт карталарини, беморнинг картасидан кўчирмаларни тўлдиришга ёрдам беради;
5. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини, беморнинг картасини ва бошқаларни тўлдиради;
6. Кайта ташриф учун навбатдаги талонларни тарқатади;
7. Беморга лаборатория ташҳислаш усуллари ва уларга тайёрланиш тартибини тушунтиради;
8. Шифокорнинг назорати ва раҳбарлиги остида янги ташҳис қўйилган беморларга диспансер назорати картасини тўлдиради, беморларини шифокор қабулига таклиф қилади;
9. Беморларни диспансеризациядан ўтказиш бўйича ҳисобот тузиш учун дастлабки ҳужжатларни тайёрлайди;
10. Тиббий муолажаларни бажаради;
11. ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган профилактик кўрикларда иштирок этади (шифокор билан биргаликда ёки тегишли ҳолларда мустақил);
12. Аҳоли ўртасида ЖЙОЮИ ва тери касалликларини олдини олиш масалалари, жинсий хавфсизлик муаммолари ва тўсиқли контрацепция бўйича санитария-ташвиқот ишларини олиб боради;
13. Санитария-гигиена тартибига, техник ва ёнғин ҳавфсизлик қоидаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилади;
14. Асептика ва антисептика, тиббиёт асбоб-ускуналарини, боғлаш материалларини стерилизация қилиш ва уларга ишлов бериш қоидаларига риоя қилади;
15. Аҳлоқ ва касб деонтология меъёрларига риоя қилади;
16. Белгиланган тартибда ўз касбий малакасини оширади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish