Tuproqshunoslikda gat texnologiyasi


Шундай қилиб ГАТда иккита асосий маълумотлар синфи қўлланилади -



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/24
Sana17.10.2022
Hajmi1,27 Mb.
#853758
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tuproqshunoslikda GAT texnologiyalar

Шундай қилиб ГАТда иккита асосий маълумотлар синфи қўлланилади - 
географик
ва 
атрибут
маълумотлар. Улар орасида тизимда ўзаро 
боғлиқлик ташкил этилган. 
Атрибут маълумотлар рақамли маълумотлар базасидан ѐки босмага 
чиқарилган ҳисобот ва китоблардан ҳам олиниши мумкин. Бундан ташқари 
атрибут маълумотларни турли хил сўровлар ѐрдамида қайд қилиб бориб 
(анкетавий сўровномалар қилиб жойлардан олиш, даврий кузатув орқали) 
ҳам йиғиш мумкин. Агар бундай атрибут маълумотлар йиғилса унда бу 
турдаги маълумотларни маълумотлар базасига таҳрирлаб, керак бўлса 
тўғирлаб киритиш лозим. Қоғоз кўринишдаги атрибут маълумотларни 
сканерлаш орқали ҳам олиш мумкин. Бунда махсус дастурлардан 
фойдаланилади. Ёки бўлмаса қоғоздаги маълумотларни клавиатура ѐрдамида 
қўлда териб чиқиш ҳам мумкин. Атрибут маълумотларни маълумотлар 
базасининг жадвалларига тўғри киритиш бу ГАТнинг маълумотлар базаси 
жараѐнига бўлган юксак талабларидан биридир. Агар бундай хатоликлар 
мавжуд бўлса, у ҳолда маълумотларни таҳлил қилувчи махсус воситалар 
ѐрдамида аниқлаб, бартараф этилади. Бундай таҳлил қилувчи воситаларнинг 
хатоларини топиш усулларига мисол қиладиган бўлсак, агар фақат сонлардан 
иборат бўлган маълумот киритилиши керак бўлган қаторга ҳарфлардан 
иборат бўлган атрибут маълумот кириб қолса унда бундай қарама-
қаршиликни СҚЛ деб номланувчи махсус дастур орқали аниқлаш ва уни 
бартараф қилиш мумкин. Бунда СҚЛ дастури қатордаги барча сонларни 
йиғиб қўшиб чиқади ва агар натижа чиқмаса демак унда ҳарф иштирок этган 
бўлади. Биз биламизки Миcрософт эхcел дастурида ҳам шундай жараѐнни 
кузатиш мумкин. Бироқ барча хатоларни бундай дастур ва усуллар орқали 
аниқлаш мумкин эмас. Шу сабабли ҳам ҳар бир маълумот иложи борича 
мутахассис томонидан алоҳида текширилади. Бундай текширув ўз навбатида 
жуда катта самара беради. Атрибут маълумотларнинг тўғри ѐки нотўғри 
киритилганлигини текшириш иккала: ҳам автоматик ҳам воситасиз 
текширилади.
Барча ГАТ дастурлари атрибут маълумотларни яратиш, таҳрир қилиш 
ва уни бошқариш хусусиятига эга. Бундан ташқари бу дастурлардаги 
маълумотлар базасани бошқарувчи кичик дастурлар ҳам шундай имкониятни 
беради. Фақатгина баъзи дастурларда маълумотлар базасини бошқариш катта 
аҳамият касб этса, баъзи дастурлар маълумотларни таҳлилига катта этибор 
қаратишган. Шу сабабли ҳам ГАТда маълумотлар билан ишлаѐтган сизнинг 
мақсадингизга қараб дастурни танлашингиз ва ишлатишнгиз керак бўлади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish