126
қараганда сув секин кўтарилади. Зич тупроқларнинг сув кўтариш хусусияти
ғовак тупроқларникига қараганда кучли бўлади.
Тупроқнинг ҳарорати кўтарилиши билан
сувнинг капиллярлардаги
ҳаракати кучаяди, кўтарилиш баландлиги эса пасаяди. Сувнинг капиллярларга
кўтарилиши нам тупроқда қуруқ тупроқдагидан юқори бўлади.
Тупроқ майда заррачаларининг қуйқалашиб қолишига сабаб бўладиган
Ca, Mg тузлари унинг сув кўтариш хусусиятини пасайтиради. Na, K, NH
4
тузлари тупроқ структурасини бузиб уни майда заррачаларга айлантиради.
Намликнинг ҳар хил шакллари орасида капилляр намлик экинлар учун
катта аҳамиятга эга. Чунки, у тупроқ юзасидан нам буғланиб
кетиши ва
ўсимликлар транспирациясига қараб тупроқнинг пастки қатламларидан
юқорига кўтарила боради.
Тупроқда сувнинг ҳаракатчанлиги.
Ўзбекистоннинг суғориладиган
тупроқларида (агар улар шўрланмаган бўлса), капилляр бўшлиқларнинг
кўплиги тупроқдаги сувнинг, демак, озиқа элементлар ҳаракатчанлигининг
ошишига ҳам сабаб бўлади. Шундай қилиб, тупроқларнинг физик хоссалари
тупроқ унумдорлигини тартибга солиш йўлларини олдиндан белгилайди.
С.Н.Рижов (1952, 1954) Ўзбекистондаги суғориладиган тупроқларда
самарали унумдорликни вужудга келтиришда сувнинг ҳаракатчанлигига
катта
эътибор берди. У оч тусли бўз тупроқларда бошқа тупроқлардагига нисбатан
осон ҳаракатланадиган сувнинг кўпроқ бўлишини аниқлади. Шундай қилиб,
келтирилган маълумотлар оч тусли бўз тупроқларнинг сувни буғлантириш
қобилияти типик бўз тупроқларникига нисбатан каттароқ бўлишини кўрсатади.
Шўрланиш натижасида тупроқнинг буғлантириш қобилияти
жуда оз
миқдоргача камайиши мумкин. Буни А.А.Роде ва М.М.Абрамова (1952) нинг
тажрибалари билан исботлаш мумкин. Тажрибаларда уч хил тупроқ грунти,
яъни структурасиз қумоқ тупроқ, чангланган (майдаланган) қора тупроқ ва 1-3
мм катталикдаги қора тупроқ агрегатлари тўлдирилган ва хлор билан
нишонланган трубкалардаги намнинг буғланиши кузатилган эди.
Тажрибалардан буғланиш тезлиги икки нуқтада вазнига нисбатан ва дала
нам сиғими (ДНС) га тенг намлик капиллярларни узилиш намлиги (КУН)
ўртасида ўзгаради. Кейинги маълумотлар С.И.Рижов материалларига кўра, мўл
пахта ҳосили етиштириш учун зарур бўлган оптимал
намликнинг энг пастки
чегарасига мос келади ва дала нам сиғимига нисбатан тахминан 70 % ни
ташкил этади. Шу билан бир қаторда, тупроқ қанчалик кўп агрегатлашган
бўлса, дала нам сиғими билан капиллярлар узиладиган намлик ўртасидаги
нисбий ва абсолют фарқ ҳам шунчалик кам бўлиши аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: