КИРИШ
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, айниқса, асосий қишлоқ хўжалик
экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ҳозирги кунда республикамизда ўта
долзарб вазифалардан ҳисобланади. Сир эмаски, экинлар ҳосилдорлигини
ошириш, аввало тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва тартиботларини чуқур
ўрганиш асосида уларнинг унумдорлигини ошириш билан ҳал этилади.
Кўпчилик ҳолларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тажрибасида
тупроқ унумдорлигини белгиловчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланган
тупроқнинг физикавий хоссалари эътибордан четда қолиб, тупроқ
унумдорлигини ошириш ишлари, асосан, минерал ва органик ўғитлар солиш
ҳисобига амалга оширилади.
Лекин, таъкидлаш жоизки, тупроқ унумдорлигини ошириш ва
ўсимликларнинг озиқа моддаларга бўлган талабини қондириш фақатгина
агротехник тадбирларнинг тўғри олиб борилишига эмас, балки тупроқда
кечадиган бир қанча физик жараѐнларни, жумладан тупроқдаги озиқа, сув,
ҳаво, иссиқлик режимлари каби ўсимликларнинг ўсиб-ривожланиши учун
муҳим
ҳисобланган
хусусиятларни
яхшилаш
ва
улар
ўртасидаги
мутаносибликни тиклашга боғлиқдир. Дарҳақиқат, юқорида санаб ўтилган
тупроқнинг физик хусусиятлари бир-бирининг ўрнини алмаштира олмайдиган,
ўта мустақил ва шу билан биргаликда ўзаро муносабатда бўладиган хоссалар
ҳисобланади. Шу боис, тупроқ физикаси фанининг асосий вазифаси ҳам айнан
маълум бир тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган барча қишлоқ хўжалиги
экинлари учун мақбул бўладиган ҳаѐтий омиллар ўртасидаги боғлиқликни
илмий асослашдан иборат.
Тупроқ физикаси фанининг предмети ва асосий бўлимлари.
Тупроқ
физикаси – тупроқшуносликнинг махсус бўлими бўлиб, у тупроқнинг физик
хоссаларини, тупроқдаги физик жараѐнлар ва уларни ўзгариш йўналишини
ўргатади. Дарсликда республикамиз ҳудудида кенг тарқалган ҳамда суғориш
билан банд бўлган асосий тупроқ типлари, типчаларининг айрим физик
хоссаларини турли омиллар таъсирида ўзгариш қонуниятлари кенг ѐритиб
берилган. Шунингдек, ушбу хоссаларни мукаммал ўрганиш асосида
тупроқларнинг унумдорлигини ошириш, сақлаш ҳамда асосий қишлоқ
хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини талаб даражасигача кўтаришдаги
аҳамияти масаласини ҳал қилишга қаратилган тадбирлар тўғрисида фикр
юритилган.
Биринчи бўлим – тупроқ қаттиқ фазаси физикасини ўрганади. У
тупроқнинг механик ва микроагрегат таркиблари (механик элементларнинг
келиб чиқиши, уларнинг петрографик, минералогик таркиблари ва кимѐвий
хоссаларини, механик элементларнинг катта – кичиклигига қараб
классификацияланишини, механик ва микроагрегат таркибини ўрганиш
услублари, тупроқларнинг механик таркибига кўра классификацияси, механик
таркибига кўра бонитировкалашни, механик таркибини ўрганишнинг
аҳамиятини ва олинган маълумотларни расмийлаштиришни, уларнинг
11
структурали ва дисперслик коэффициентларини) тупроқнинг солиштирма
юзаси ва эркин юза энергиясини, тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги,
ғоваклиги ҳамда уларни ўрганиш услубларини, тупроқнинг умумий физик
хоссаларини яхшилаш йўллари, тупроқ қаттиқ фазасининг физик-механик
хоссаларини, пластиклиги, ѐпишкоқлиги, бўкиши, чўкиши, ерга ишлов бериш
техникасига қаршилигини ҳамда уларни ўрганиш услубларини, тупроқ
структураси ва унинг турларини, структуранинг ҳосил бўлиши, бузилиш
сабаблари ва уни тиклаш йўлларини, шунингдек, тупроқ структуралигнини
аниқлаш услубларини каби қисмларни ўз ичига олади.
Иккинчи бўлим – тупроқ суюқ фазаси физикасига бағишланган бўлиб, бу
бўлимда тупроқ таркибидаги мустаҳкам боғланган (гигроскопик, максимал
гигроскопик, ўсимликнинг сўлиш намлиги), бўш боғланган (максимал
молекуляр сув) ва эркин (дала нам сиғими, капилляр ва тўла нам сиғими)
капилляр, гигроскопик сувларнинг физик хоссалари, тупроқнинг сув режими
типлари, типчалари, сув ўтказувчанлик, капиллярлик хоссалари, сизот сувлари,
уларнинг келиб чиқиши ва сув хоссаларига таъсири, қурғоқчилик ва унга
қарши курашиш йўллари, тупроқнинг сув хоссалари ва уларни деҳқончилик
маданияти таъсирида ўзгариши, шунингдек, сув-физик хоссаларни ўрганиш
услублари, тупроқларнинг сув режими, унинг типлари ва сув баланси,
Ўзбекистон тупроқларининг сув режими каби қисмларни ўз ичига олади.
Учинчи бўлим – тупроқнинг газсимон физикасига бағишланган бўлиб, бу
бўлимда тупроқнинг ҳаво хоссалари, тупроқ ҳавосининг таркиби ва унинг
ўзгариши, тупроқдаги ҳаво ва газлар алмашинуви, тупроқ ҳаво режими ва уни
бошқариш услублари кабилар кенг ѐритилган.
Тўртинчи бўлим – тупроқнинг иссиқлик режимига бағишланган бўлиб, бу
бўлим тупроқнинг иссиқлик-физик хоссалари, тупроқнинг радиацион ва
иссиқлик баланси, уларнинг тенгламалари, тупроқ юзаси ҳароратининг
суткалик ва йиллик ўзгариши, тупроқнинг пастки қатламларига иссиқликнинг
кўчиш қонуниятлари, тупроқ ҳароратининг ўсимликка таъсири, рельеф,
ўсимликлар ва қор қопламининг тупроқ ҳароратига таъсири, Ўзбекистон
тупроқларининг иссиқлик режими, мульчалашнинг тупроқнинг иссиқлик
режимига таъсири, тупроқ иссиқлик режимининг ғўза ривожланиши даврида
ўзгариши, шунингдек, тупроқ иссиқлик режимини ўрганиш усуллари каби
қисмларни ўз ичига олади.
Бешинчи бўлим – тупроқ электрофизикасини ўрганади. Ушбу бўлимда
тупроқнинг электр ўтказувчанлиги ҳақида тушунча, унинг ҳароратга
боғлиқлиги, тупроқ заррачаларининг шакли, умумий ғоваклиги ва электр
ўтказувчанлик ўртасидаги боғлиқликлар, электр ўтказувчанликнинг тупроқ
намлигига боғлиқлиги, уни ўлчаш усуллари, Ўзбекистон шароитида
тупроқларнинг шўрланганлигини электрокондуктометрик услуб ѐрдамида
аниқлаш, тупроқнинг асосий магнит хоссалари ва уни ўлчаш услублари, тупроқ
магнетизми соҳасидаги асосий далиллар ва айрим қонуниятлар каби қисмларга
алоҳида тўхталган.
12
Олтинчи бўлим – тупроқ атом физикасига бағишланган бўлиб, бу бўлим
тупроқнинг радиоактивлиги ҳақида тушунча ва унинг турлари, тупроқдаги
табиий радиоактив элементлар, тупроқдаги сунъий радиоактив изотопларнинг
таркиби ва миграцияси, тупроқнинг радиоактив ифлосланишига қарши кураш
чоралари каби маълумотларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |