81
станциясида қадимдан ҳайдаб келинаѐтган типик бўз тупроқлар ҳайдалма
қатламида сувга чидамли агрегатлар миқдори Саввинов усули бўйича
аниқланганда, тахминан 15 % ни ташкил этди, Фарғона водийсида эса 40 % ни
ташкил этди; бўз тупроқлар минтақасидаги айрим тупроқ типлари бошқа
регион тупроқлари билан таққосланганда ҳам худди шундай натижа олинди.
Саҳро тупроқлари ичида энг паст структурали тупроқ – Ғарбий
Туркистон тупроқлари ҳисобланади.
Ерларни ўзлаштириб экин эка бошлаш ҳам, қўлланиладиган
агротехниканинг савияси ҳам тупроқларга турлича таъсир этади. С.Н.Рижов,
П.Н.Беседин (суғориладиган бўз тупроқларга доир) ва Б.В.Горбуновларнинг
(лалмикор бўз тупроқларга доир) маълумотларига кўра, янги ерларни
ўзлаштириб, экин эка бошлаш айрим ҳолларда
макроструктураларнинг сувга
чидамлилигининг камайишига сабаб бўлади; бундай тупроқларда 1 мм дан
йирик агрегатлар миқдори кескин камайиб кетади (саҳро зонасидаги
тупроқларга экин экила бошлаганда ҳам айни шу аҳвол юз беради).
Макроструктуранинг сувга чидамлилиги масаласида ҳайдалма қатлам
билан унинг тагидаги қатлам ўртасида сезиларли фарқ бўлмайди. Ўрта
Осиѐдаги суғориладиган тупроқлар мана шу хоссалари билан МДҲ Европа
қисмидаги тупроқларнинг аксари типларидан кескин ажралиб туради.
Ўрта Осиѐда тупроқ ҳосил қилувчи она жинс (қатлами аллювийлар,
пролювийлар, лесслар ва қ.к) лар макроструктурали эмас. Аммо, аллювий ҳўл
қатламли бўлганда, баъзан 0,25 мм
дан йирик заррачалар учрайди, айрим
жойларда унинг миқдори 20-30 % га етади: уларнинг кўп қисми карбонат-
гипсли яралмалардан иборат. Буни 14-расмда келтирилган маълумотлардан
аниқ кўриш мумкин. Шундай қилиб, макроструктура Ўрта Осиѐ суғориладиган
тупроқлари учун ҳосил бўлиш жараѐнида вужудга келган маҳсулдир.
Суғориладиган тупроқларнинг структурасини
яхшилашга имкон
берадиган тадбирлар – алмашлаб экишни жорий қилиш, ўт аралашмаларининг
роли, алмашлаб экишдаги майсазорлар сонининг пахта далаларига нисбати,
экин экишга қадар тупроқни ишлаш усуллари, ниҳоят тупроқни ишлаш вақтида
унинг қандай намликда бўлиши зарурлиги кабилар у ѐки бу даражада сувга
чидамли макро ва айниқса, микроструктураларни вужудга келтиради. Бу ўз
навбатида ундаги сув, ҳаво ва озиқ режимини ҳамда ўсимлик ҳосилдорлигини
бирмунча оширишни таъминловчи омил эканлиги исботланди.
Тупроқ структуралигига доир маълумотлар таҳлил қилинар экан,
макроагрегатларнинг тупроқни агрономик жиҳатдан баҳолаш юзасидан
В.Р.Вильямс белгилаган 1 мм дан иборат критик
диаметрнинг энг кичик
миқдорини 0,25 мм гача камайтиришга тўғри келади, чунки 1 мм дан йирик
агрегатларнинг ҳам шу қадар муҳим эканлигини ўз даврида рус адабиѐтларида
ҳам чет эл адабиѐтларида ҳам қабул қилинган. Борди-ю, 1 мм катталикдаги
диаметрни
критик диаметр
деб қабул қилар эканмиз, МДҲнинг Европа
қисмидаги тупроқлар структурасининг мустаҳкамлиги билан Ўрта Осиѐ
тупроқлари структурасининг мустаҳкамлиги ўртасидаги фарқ яна ҳам ортади.