13-жадвал
Тупроқ таркибидаги гранулометрик гуруҳлар, % ҳисобида
(Рижов маълумотлари, 1959)
Гранулометрик гуруҳлар
Типик бўз қумоқ
тупроқларда
Тақирли қумоқ
тупроқлар
1-0,25 мм катталикдаги сувга чидамли
агрегатлар
30
5
0,25-0,001
мм
катталикдаги
сувга
чидамли микроагрегатлар
15
10
Механик элементлар
55
85
Шу жумладан чанг (0,05-0,001 мм) жами
40
60
Шу жумладан йирик чанг (0,05-0,01 мм)
20
30
13 - жадвал маълумотлари саҳро ва қисман бўз тупроқларда 0,25 - 0,001
мм ли заррачалар ва қисман микроагрегатлашган заррачалар ҳосил бўлишида
асосий роль ўйнаѐтганини кўрсатади.
Чўл минтақасида, асосан 0,05-0,001 мм ли заррачаларгина тупроқнинг сув
режимини белгилайди, чунки бу тупроқларда уларнинг миқдори тахминан 70 %
га етади. Бу масалада бўз тупроқларда ҳам айнан шундай аҳвол юз бериши
мумкин. Тўқ тусли типик бўз тупроқларда, хусусан ўтлоқи тупроқларда,
макроагрегатлар мавжудлиги туфайли, сув режимини белгилашда йирик
коваклар катта роль ўйнаши исботланди.
Шундай қилиб, С.Н.Рижовнинг (1941) ҳисоблашича, саҳро зонасида ва оч
тусли бўз тупроқларда асосий ковакларнинг диаметри 1µ микрон билан 10 µ
микрон ўртасида бўлади. Диаметри шу катталикдаги коваклар типик бўз
тупроқларда ҳам кўп учрайди, лекин бу тупроқларда диаметри 100 µ микрон ва
ундан катта коваклар миқдори кўпроқ бўлади.
Баъзи тупроқшунослар (Сергеев, 1952) диаметри,1µ микрондан кичик
бўлган ковакларга сув тўлган бўлади деб ҳисоблайдилар. В.Францессон (1948),
Н.К.Балябо (1954) ва бошқа муаллифлар эса 5-7µ микронли диаметрни шундай
чегара деб ҳисоблайдилар.
Чўл тупроқлари ва қисман бўз тупроқлар В.Р.Вильямс сўзи билан
айтганда серғовак макроагрегатлардан иборат ―унумдорликни омонат
кассасидан‖ маҳрумдирлар, худди шунинг учун ҳам бундай ерлардаги қўриқлар
ва майсасозлар ҳайдалганидан сўнг улардаги органик моддалар жамғармаси
барқарор бўлмайди ва узоқ сақланмайди.
Маълумотларга кўра, суғориладиган тупроқларнинг ҳайдалма қаватида
ғоваклик 50-55 % бўлса қониқарли ҳисобланади, агрегатларнинг ғоваклиги эса
40-45 % ни ташкил этади (Качинский, 1950). Бу жиҳатдан қараганда, Ўрта
55
Осиѐдаги барча суғориладиган тупроқларда агрегатларнинг ғоваклиги
қониқарли эмас, чунки бу кўрсаткич 30-40 % га ҳам етмайди.
Айрим жойларни ҳисобга олмаганда, саҳро зонасидаги тупроқларнинг
умумий ғоваклиги қониқарли эмас. Бўз тупроқлар ҳайдалма қавати ғоваклигини
қониқарли деб баҳолаш мумкин, холос. Умумий ғоваклик 60 % атрофида
бўладиган тўқ тусли бўз тупроқлар ва ўтлоқи тупроқларнинг ҳайдалма
қаватинигина маданий ҳолга келган тупроқлар қаторига киритиш мумкин.
Бўз тупроқларда капилляр сув йиғиладиган ғовакликлар жуда кўп бўлиб,
10-30 % ўртасида ўзгариб туради, дала нам сиғими туфайли сув билан банд
бўлган ғовакликларга нисбатан эса 70 % га етади ва ундан ҳам ошади.
Капилляр сув йиғиладиган тешикларнинг кўп бўлиши бириккан сув
тўпланадиган тешикларнинг камлигига боғлиқ. Бу ҳол шўрланмаган
тупроқларда юз беради ва бундай бўлишига сабаб Ўрта Осиѐдаги
суғориладиган тупроқларда чангнинг кўплиги, лойқанинг эса бошқа
тупроқлардагига қараганда камлигидир. Буни биз 13 - жадвал маълумотларида
Хоразм воҳаси тупроқлари мисолида кўришимиз мумкин.
Маълумотларнинг кўрсатишича, Хоразм воҳаси тупроқларида, айниқса
шўрланган тупроқларда тупроқ ғоваклигининг бир қисми зич ѐки бўш
боғланган сувлар билан банд. Ғовакликларнинг сув билан банд бўлиши
тупроқдаги ҳаво алмашиниши жараѐнини қийинлаштиради, тупроқларнинг сув
ўтказувчанлик қобилиятини сусайтиради.
Ўрта Осиѐ тупроқларининг таркибида органик моддалар ва коллоидлар
кам бўлганлиги учун, уларнинг нам сиғими унчалик катта эмас. Шу сабабли,
ғовакликнинг кам бўлишига қарамай, намлиги дала нам сиғимига тенг
миқдорда бўлганда, уларда ҳаво алмашинуви яхши бўлади.
Ўзбекистоннинг қўриқ ва суғориладиган тупроқларида ғовакликнинг
ўзгариш қонуниятлари шундан иборатки, ғоваклик тупроқнинг юқориги
қаватидан пастки қавати томон камайиб боради. Бунинг асосий сабаби юқори
қават тупроқларининг у ѐки бу даражада чиринди моддасига эга бўлиши ва
сувга
чидамли
макроагрегатларнинг
мавжудлигидир.
Суғориладиган
деҳқончилик зоналари тупроқларида ҳайдалма ости қавати ғоваклигининг
кескин пасайиши унумдорликни пасайтирувчи асосий омил ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, тупроқ ҳажм оғирлигининг 1,55-1,65 г/см
3
га ортиши,
умумий ғовакликни эса 40-45 % атрофида бўлиши ўсимлик илдизларининг энг
кўп тарқалиши ҳисобланган қаватда қониқарсиз ҳаво, сув ва озиқ режимини
вужудга келтиради. Агрономик нуқтаи назардан бундай салбий хусусиятга эга
бўлган қават деярли ҳамма суғориладиган тупроқлар учун хосдир.
Республикамиз ер фондининг асосини ташкил қилувчи саҳро тупроқлари,
оч тусли бўз тупроқлар, тақирлар, сур тусли қўнғир тупроқларнинг пастки
қатламларида (2 метрдан чуқурда) ҳажм оғирлик кескин кўтарилиб (1,7-2,0
г/см
3
) умумий ғоваклик 20-35 % га қадар пасаяди. Бу қатламларнинг келиб
чиқиши тупроқ ҳосил қилувчи она жинснинг генезиси ва таркиби билан боғлиқ
бўлади. Ўта зичланган бундай қатламнинг мавжудлиги уларни ўзлаштириш
билан боғлиқ бўлган агротехник ва мелиоратив тадбирларни амалга оширишни
56
қийинлаштиради. Ҳозирги вақтда бундай ерлар мелиоратив нуқтаи назардан
ўзлаштирилиши қийин бўлган тупроқлар тоифасига киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |