“ijro.gov.uz” идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимига киритиб борилишини ташкил қилади.
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича таҳлилий ишларни олиб боради, ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича Президент Администрацияси ташкилий-назорат хизматига етказилишини таъминлайди;
ўзини ўзи бошқариш органларида сайловларни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини ташкил этади, семинарлар ва ўқувлар ўтказилишига кўмаклашади, ушбу органлар бўйича тегишли маълумотларни таҳлил қилиб боради;
туман ҳокимлиги мажмуалари билан биргаликда Сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни доимий равишда таҳлил қилиб боради, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини умумлаштиради ва мониторингини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Вилоятдан сайланган сенаторлар ва депутатларга зиммаларига юклатилган вазифалари бажарилишига кўмаклашади. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари фаолияти бўйича маълумотларни умумлаштиради ва Олий Мажлис Сенатига юборилишини таъминлайди.
туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган асосий ва оммавий тадбирлар бўйича таклифларни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тақдим этилишини ташкил этади. Ушбу тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;
туман ҳокимлиги, ҳоким ўринбосарлари, бўлинмаларнинг иш режаси ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, унинг ижроси мониторингини юритади.
туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади.
Гуруҳга тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ўрганилишини ташкил этади.
Гуруҳ раҳбарининг тегишли топшириқларини амалга оширади.
Гуруҳ раҳбари бўлмаган пайтда унинг вазифасини бажаради.