Туберкулёзнинг ташхислаш усуллари. Обектив ва клиник тахлилий текшириш усуллари. Туберкулин синамаси,функсионал текшириш усулари. Рентгенодиогностика ва бронхоскопия



Download 167 Kb.
bet7/16
Sana25.10.2022
Hajmi167 Kb.
#856089
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Микробиологик текширувлар
Микробиологик айнан биктериологик текширишлар муҳим.

  • Эпидемиолгик жиҳатдан энг хавфли сил билан оғриган беморларни аниқлаш.

  • сил диагностикасининг верификацияси

  • Даволаш тактикасини ишлаб чиқиш мақсадида (организацион шакли, даволаш режаси).

  • Даволаш эффективлигини баҳолаш ва прогнозлаш

  • Силда эпидемиологик кузатиш мақсадида

Бактериологик текширувлар объектлари бўлиб нафас аъзоларини текширилаётганда олинадиган турли суюқликлар ва тўқималар ҳисобланади. Кўпинча балғам текширилади. Бошқа материаллар бўлиб нафас йўлларини аэрозол ингаляциядан кейинги ювилмалари, бронхиал альвеоляр чайилмалар, плеврал суюқлик ва ошқозон чайилмаси ҳисобланади (кўпинча болаларда балғам ютиб юборилади).
Жарроҳлик операциялари ва кейин лимфа тугунлари, ўпка ва плевра резектатларида текширишлар учун материаллар олинади.
Ўпкадан ташқари сил билан касалланганларда шубҳа пайдо бўлса турли хилдаги суюқликлар – цереброспинал суюқлик, перикардиал, синовиал, асцитик, бундан ташқари менструал қон, йиринг, cуяк кўмиги пунктуати, гранулциялар, синовиал қаватлардан қирилмалар, лимфатик тугунлар ва уларнинг пунктуатлари, аъзолар резектатлари олинади.
Бактериологик текширишнинг классик усуллари бўлиб диагностик материалнинг микроскопияси ва културал текширувлар (экиш), микроорганизм турини аниқлаш билан бирга ҳисобланади. Сил таёқчалари топилганда уларнинг кимёвий препаратларга сезувчанлиги албатта аниқланади.
Диагностик материал суртмасининг микроскопияси умумий даволаш профилактика қароргоҳларини бўлиши шарт бўлган текширувдир. Текширишдан мақсад кислотага чидамли микобактерияларини топиш. Услуб Циль- Нилсен орқали бўялган суртмаларни оптик микроскопияси ёки флюорохром бўёқлар билан бўялган суртмани люминисцент микроскопда кўриш.
Ўпка силида бунақа бирламчи ориентирловчи текширувлар эпидемик нуқтаи назаридаги энг хавфли касалларни топишда ёрдам беради. Беморларни бирламчи микроскопик текширувида кислотага чидамли бактерияларнинг аниқланиши ёки шубҳа пайдо бўлишида силга қарши қароргоҳга ташхисли верификация мақсадида жўнатилади.
Силга қарши курашишни бактериологик лабораторияларида балғамдаги манфий натижани бир марта эмас, 3 кун ва ундан кўпроқ кунда текширилади. Текшириш учун балғамни эрталабки порцияси олинади. Бундан олдин бемор тишларини тозалаб оғзини чайиши керак.
Герметик флаконга 3-5 мл балғам тўплаш зарур, аммо ундан камроқ бўлса ҳам бўлаверади. Балғам бўлмаган ҳолатларда қўзғатувчи 5-15% натрий хлор эритмасини 1% натрий бикарбонат эритмасидан фойдаланилган аэрозолдан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолатларда текшириш учун материал бўлиб бронх ёки ошқозоннинг ювилгвн сувлари ҳам бўлиши мумкин.
ПЦР сил диагностикаси лабораториясининг тез ва юқори сезгирли усули ҳисобланади. Намунадаги 1-10 ҳужайра тутувчи ташхисловчи материалда сил микобактерияларини аниқлаш 5-6 соатда ўтказилиши мумкин. ПЦР ни ўтказиш учун махсус тест- синамалар ва лаборатория зарурдир.



Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish