Тти кафедраси Кинотелекомпозитсия қуриш технологиялари



Download 51,46 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi51,46 Kb.
#175825
Bog'liq
1-on


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
ТТИ кафедраси


Кинотелекомпозитсия қуриш технологиялари фани бўйича

1-оралиқ назорат иши


Мавзу: Кадрнинг чегаралари ва пропорция принципи


Текширди: Базарбаев Б


Бажарди: 511-17- гуруҳ талабаси Авазмурадов Хаёт

Тошкент 2020




Кадрнинг чегаралари ва пропорция принципи

Кадрни идрок қилишда биз ўша бир моментда объектни англаймиз ва объект ва кадрнинг чегаралари орасидаги ўзига хос нисбатни ажратамиз. Идрок қилишни тадқиқ қиладиган психологлар ўрнатишдики, томошабин объект тасвирда эгаллайдиган ҳолатга боғлиқ равишда статик объектга беихтиёр у ёки бу ҳаракатланиш потенциалини беради. Битталик объект кадрнинг марказига ёки бурчакларига ва чегараларига “тортилади”. Агар куч майдонлари график тасвирланса (1-расм), осойишталик/мувозанат нуқтаси жойлашгани тушунарли бўлиб қолади (тасвирнинг марказида ва марказдан бурчакларга бўлинадиган нурлар ўртасида), кузатувчи объектнинг бўлиши мумкин йўналишини аниқлай олмагандаги ноаниқлиқ нуқтаси эса қаерда ва шу туфайли унда қандайдир перцептив ноқулайликни ҳис қилиш вужудга келади.


1-расм. Битталик объект кадрнинг марказига ёки бурчакларига ва чегараларига тортилади. Кузатувчи объектнинг бўлиши мумкин йўналишини аниқлай олмагандаги ноаниқлиқ нуқтаси ҳам мавжуд

Объект марказга ёки четларга пассив тортиладими ёки ўз траекторияси бўйича актив ҳаракатланадими, бу кадрнинг таркибига боғлиқ бўлади.

Статик объектни тасвирнинг чегараларига нисбатан ҳаракатланиши йўналишини топа олиш қобилияти идрок қилишнинг ички ташкил этувчиси ҳисобланади. Бу тасвирнинг таркиби ва олдинги тажрибага асосланган интеллектуал мулоҳаза қилиш эмас, балки идрок қилишнинг тузилмавий элементи ҳисобланади. Шунинг учун тасвирнинг чегаралари ва унинг шакли композициянинг қурилишига шунчалик кучли таъсир қилади.

Фотография нафақат визуал элементларнинг ўлчамлар нисбатлари, шакллар, ёрқинликлар фарқлари ва ранг зидлигида, балки кадрнинг чегаралари берадиган яширин тузилмада ҳам қурилади. Тасвир кўринадиган элементлардан ташкил топган. “Кўринмайдиган” жиҳатлар композицияга ўта кучли таъсир қилиши мумкин. Манзара ҳақида сўзланганда биз ишонч ҳосил қилдикки, кузатувчи, агар бу ҳатто унчалик маълум бўлмасада, уфқ чизиғи қаердан ўтишини (кадрнинг ичида ёки унинг чегараларидан ташқарида) аниқ билади.

Куч “майдони” кадрнинг чегараларида бўлган объектларга таъсир қилади, шунинг учун композицион қуришнинг исталган ўзгартирилишини бу таъсирга киритиш керак бўлади.

Агар объектив ўта юқори йўналтирилган бўлса, у ҳолда объект ва кадрнинг юқори чегараси орасидаги масофа жуда юқори бўлади, бундан объект кадрнинг пастки чегараси ортига “сирғалишини” ҳис этиш вужудга келади. Агар кераксиз масофани йўқотишга уринишда биз объективни ўта пастга туширсак, объект кадрни тасвирнинг юқори чегараси орқали тарк этишини ҳис қилишимиз вужудга келади.





Download 51,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish