63-боб. Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
(63-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
388-модда. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар концерт-томоша фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
(388-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия оладиган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган ставка бўйича давлат божи тўлайди.
(388-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
389-модда. Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларга солиқ солиш тартиби
(389-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно.
(389-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар зиммасида қуйидагиларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади:
(389-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 344-моддаси.
ягона ижтимоий тўлов;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 305-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(389-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
(389-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланганларида солиқ тўловчи фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт. .
(389-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланган тақдирда, давлат божи ушбу Кодекснинг ХVII бўлимида назарда тутилган тартибда тўланади.
(389-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |