Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,57 Mb.
bet246/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

363-модда. Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улушини аниқлашда ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчи ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга ўтиши керак.
(363-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(363-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона ер солиғини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун ушбу Кодексда назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади.
(363-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга ўтган ягона ер солиғини тўловчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ фақат навбатдаги солиқ даври бошидан бошлаб яна ягона ер солиғини тўлашга ўтишга ҳақлидир.
(363-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари фаолиятнинг ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлаши шарт.
(363-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(363-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона ер солиғини тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно.
(363-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Биргаликдаги фаолиятдан олинадиган даромадларга ягона ер солиғи тўловчида дивидендларга солиқ солиш учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари объектлари ва майдонларидан самарасиз фойдаланилганлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган тақдирда, ягона ер солиғини тўловчилар ушбу ер участкалари объектлари ва майдонлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу Кодекс 2691-моддасининг учинчи қисмида ҳамда 283-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда тўлайди.
(363-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish