Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet240/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

354-модда. Махсус қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, камида ўн икки ойдан сўнг ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекс 351-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар жорий солиқ даври якунларига олинган ялпи тушуми белгиланган чегаравий миқдордан ошмаса, кейинги солиқ давридан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир.
Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади.
Агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни амалга оширса, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаши мумкин. Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этади.
Қўшилган қиймат солиғини тўлашни ягона солиқ тўловини тўловчилар томонидан рад этиш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, кейинги солиқ даври бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида, фақат навбатдаги солиқ даврининг бошидан эътиборан амалга оширилиши мумкин.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(354-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
355-модда. Солиқ солиш объекти
Ялпи тушум солиқ солиш объектидир.
Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, ва акциз солиғини чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум.
(355-модда иккинчи қисми 1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қуйидагилар тушунилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун — ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади;
(355-модданинг иккинчи қисми 1-банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун — товар обороти;
мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун — молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун — кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
(355-модданинг иккинчи қисми 1-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish