342-модда. Давлат божини қайтариш тартиби
Давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак:
1) давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек давлат нотариал идоралари нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;
(342-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда;
(342-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда;
(342-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
4) агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда;
5) ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;
52) агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;
53) агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;
(342-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 51 — 53-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
6) ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
7) даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса;
8) вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг никоҳи ўзаро розилик асосида бекор қилинганлигини қайд этиш учун давлат божи тўланганда, агар эр-хотиннинг ярашиши ёки улардан бирининг судга келмаганлиги туфайли никоҳни бекор қилиш амалга оширилмаган бўлса;
9) агар ишда қатнашаётган юридик шахс тугатилган бўлса;
10) суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда;
11) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжат бериш рад этилганда.
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ҳолларда ҳам тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.
Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарадилар. Ўз навбатида, давлат органи ёки ташкилот қайтарилиши лозим бўлган, илгари давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда хабар юборади.
Давлат божи суммасини қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
Do'stlaringiz bilan baham: |