288-модда. Солиқ солиш объекти Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объектидир:
1) деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддаси. 2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддаси. 3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 56-моддаси. 4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 18-моддасининг учинчи қисми, 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 482-моддаси. 6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 18-моддаси биринчи, учинчи қисмлари. 7) тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-24-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлари бундан мустасно.
(288-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда) 289-модда. Солиқ солинадиган база [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.01 Ер солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган базадир.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.04 Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкаларининг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.04 Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
Хизмат юзасидан берилган чек ерларнинг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ўз ходимларига ер участкалари берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар]