2111-модда. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси
Агар ушбу Кодекснинг 38-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмасига 20 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
(2111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
38-боб. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот
212-модда. Товарларни экспорт қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
(212-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш товарлар экспортидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-боби («Экспорт»).
Ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ товарларнинг экспорт қилинганлиги тасдиқланмаган тақдирда, мазкур товарларни реализация қилиш оборотига белгиланган ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
213-модда. Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқлаш
Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:
контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларацияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(213-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(213-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
солиқ тўловчи билан воситачи ёки ишончли вакил ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);
солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади.
(213-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
214-модда. Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) солиқ солиш
Чет эл тарафи ўзаролик принципига амал қилган тақдирда, чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан бирга яшаётган оила аъзоларининг, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан кейинчалик чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилиш учун олинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
(214-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ноль даражали ставка қўлланилиши татбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва дипломатик ваколатхоналарига тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |