37-боб. Имтиёзлар. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси
(37-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
208-модда. Солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғидан, агар ушбу Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади:
(208-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи, патент божи, йиғим ёки бошқа тўловлар ундириладиган хизматлар;
(208-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
2) мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялашга доир хизматлар;
3) беморлар ва кексаларни парвариш қилишга доир хизматлар;
4) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари, диний ашёларни реализация қилиш, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари;
5) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар, шунингдек ногиронларга кўрсатилаётган ортопедик протезлаш хизматлари, протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун мўлжалланган инвентарларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир ишлар бўйича хизматлар;
6) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг мазкур муассасалар томонидан реализация қилинадиган маҳсулотлари;
7) почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар, конвертлар;
8) алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари;
9) бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари. Ушбу имтиёзни олиш учун тегишли молия органининг бюджетдан маблағлар ажратиш тўғрисидаги хулосаси асосдир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари. Шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари жумласига йўловчилар ташиш бўйича автомобиль ва электр транспорти билан шаҳар доирасида муайян йўналишлар бўйича қатнов жадвалига биноан кўрсатиладиган хизматлар киради. Ушбу банднинг қоидалари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига кўра шаҳар йўловчилар ташиш транспортида ходимларни ишдан ва (ёки) ишга ташиш бўйича хизматларга, тадбирлар ўтказиш учун ташиш бўйича хизматларга, шу жумладан шаҳар ташқарисига ташишга ҳам татбиқ этилади;
(208-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
11) олий, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда таълим беришнинг ҳақ эвазига ўқитишга доир қисми бўйича хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(208-модданинг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар. Ушбу банднинг қоидаларини қўллаш мақсадларида:
Do'stlaringiz bilan baham: |