187-модда. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби Солиқ агентлари:
Олдинги таҳрирга қаранг. 1) солиқ даври тугаганидан кейин ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома тақдим этиш.
(187-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 2) йилнинг ҳар ойида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклда тақдим этиши шарт. Йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади.
(187-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.). Олдинги таҳрирга қаранг. Маълумотларда ҳисобланган қуйидаги:
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланган солиқ суммалари ва ҳар бир жисмоний шахс бўйича фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамларига тўланган бадаллар тўғрисидаги;
мулкий даромадлар (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) ва моддий наф тарзидаги даромадлар, ҳар бир жисмоний шахс бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги ахборот акс эттирилади.
(187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)