Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet113/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси даромадни Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўлаш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Суғурта бадалларидан олинган даромадлар бўйича солиқларнинг тўланган суммалари суғурта ҳодисаси юз берганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта учун тўловга доир харажатлар тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилган суғурталовчининг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг даромадларини камайтириш учун ҳисобга олинади. Мазкур қайта ҳисоб-китобни Ўзбекистон Республикаси норезидентига даромадни тўлаган ва тўлов манбаида солиқни ушлаб қолган юридик шахс бажариши мумкин.
(155-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ҳолда даромадни тўлаш ушбу Кодекснинг 20-моддасига мувофиқ доимий муассасани ташкил этишга олиб келадиган фаолиятдан олинадиган даромадлар бўйича — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти фаолиятни Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси сифатида амалга ошириши ва давлат солиқ хизмати органида ҳисобда турганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(155-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
(155-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даромадлар хорижий банкларга ва халқаро банклараро телекоммуникация тизимларига тўланган тақдирда, қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлса, ўша давлатда хорижий банкнинг ёки халқаро банклараро телекоммуникация тизимининг доимий жойлашган ери мавжудлиги фактини тасдиқлаш, агар ушбу доимий жойлашилган ер ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди.
(155-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг ўн бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг ўн олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан тўланган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадларидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бюджетга тўланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг мазкур норезиденти Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддати ичида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетдан қайтариш ҳуқуқига эга. Бунда Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклдаги солиқни қайтариш учун ариза;
даромадни тўлаш пайтида Ўзбекистон Республикасининг мазкур норезиденти Ўзбекистон Республикаси солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлган мамлакатда доимий жойлашган жойига (резидентлигига) эга бўлганлигини тасдиқловчи, тегишли чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган расмий тасдиқнома;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентига қайси контракт ёки бошқа ҳужжатга мувофиқ даромад тўланган бўлса, ўша контракт ёки бошқа ҳужжатнинг нусхалари, шунингдек даромаднинг тўланганлигини ва қайтарилиши лозим бўлган, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатларининг нусхалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-модданинг ўн саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу модданинг ўн биринчи ва ўн тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 1551-моддасида кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб этишга ҳақли. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, улар консуллик орқали легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда амалга оширилади.
(155-модданинг ўн бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ортиқча ҳисобланган ва тўланган солиқни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қайтариш тўғрисида чиқарилган қарор асосида, ариза берилган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида ушбу Кодекснинг 57-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(155-модданинг ўн олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда қоидаларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси норезиденти мазкур шахснинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси томонидан қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузилган бўлса, ўша давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар резидентликни тасдиқловчи ҳужжатда резидентлик вақтининг даври кўрсатилмаган бўлса, ушбу ҳужжат берилган календарь йил давомида Ўзбекистон Республикаси норезиденти Ўзбекистон Республикаси томонидан қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузилган бўлса, ўша давлатнинг резиденти деб эътироф этилади.
(155-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан йигирма иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish