17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари Иш берувчи:
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг VI боби («Меҳнат шартномаси»). меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 176-моддаси. ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 28-моддаси. 18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар:
ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низом. ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 116-118, 136, 137, 217 ва 225-моддалари. табиий иқлим шароитлари;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 136, 138-моддалари, 153-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари. ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби;
бошқа объектив омиллар билан белгиланади.
Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармонига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида низом. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас.
[ОКОЗ: 1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.04.00 Меҳнат жамоаси]