УДК 631:358:633:51
ТЎРТ ҚАТОРЛИ ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАСИ ҲАВО ТРАНСПОРТ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР
Халқаро пахтачилик комитетининг (ICAC – International cotton advisory committe) йиллик ахборотномасида келтирилган маълумотларга кўра жаҳонда экологик тоза пахта ва унинг махсулотларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда [1].
Ўзбекистонда даладаги ҳосилни механизация йўли асосида йиғиштириш замонавий горизонтал ва вертикал шпинделли пахта териш машиналари билан амалга оширилмоқда. Терим аппаратлари билан терилган пахтани бункерга тўплашда тола ва чигитларниниг табиий сифатларига кам салбий таъсир этувчи ҳаво транспорт тизимидан фойдаланилади. Горизонтал шпинделли пахта териш машиналари эжекция принципига асосланган “Jet er trole” тизими билан жиҳозланган бўлиб, унда терилган хосил қуврлар орқали тўғридан-тўғри бункерга узатилади. Вертикал шпинделли машиналар эса энергия ҳажмдорлиги кам бўлган вентилятор ёрдамида ҳавони аппаратдан сўриш ва унинг парракли ротори орқали терилган пахтани бункерга йўналтириш тизими билан жихозланган [2-4].
Мақолада замонавий пахта териш машиналарининг ҳаво транспорт тизимларини таҳлили ва зарур тажрибалар асосида улардаги муаммолар ёритилади.
Расм. Ярим тиркамали МХ-2,4 пахта териш машинаси ва унинг ҳаво транспорт тизими.
Расмда МХ-2,4 тўрт қаторли 60 см қатор оралиғига мўлжалланган ярим тиркама вертикал шпинделли пахта териш машинаси келтирилган. Машина 4 та бир хил конструкцияга эга ғўзапояга икки томондан икки марта ишлов берувчи шпинделли барабанлар ва ҳар бир аппаратда 6 тадан чўткали ажратгичлар, терилган пахтани қуврлар орқали вентилятордан ўтказиб бункерга узатиш конструктив ечимидан иборат сўриш-сиқиш принципига асосланган ҳаво транспорт тизими ва бункердан ташкил топган. Терим аппаратидаги жараён адабиётларда кенг ёритилгани учун уни устида тўхтатилмаймиз [2, 5]. Шпинделли аппаратда терилган пахтани бункерга узатувчи ҳаво транспорт тизими қуйидагилардан тузилган: машинани барча унсурлари монтаж қилинадиган рама - 1, терим аппаратига ўрнатилган қабул камера-2, пахтани вентиляторга узатувчи бир-бирига кира оладиган қуврлар-3, кириш қисми пирамидасимон чиқиш қисми эса вентилятор корпусига боғланган ҳаво тўплагич-4, марказдан қочма паст босимли вентилятор-5, вентилятор парракларини ҳаракатлантирувчи тасмали узатма-6, карданли вал-7.
Машина ҳаво транспорт тизими иш жараёни: тракторнинг орқа қувват олиш вали билан боғланган редукторни иккинчи чиқувчи вали муфта орқали вентилятор карданли валига 7 га ҳаракат узатади, валнинг иккинчи томони конус ғилдиракли редуктор орқали вентилятор тасмали узатмани етакловчи шкивига ҳаракат беради, кейин ҳаракат вентилятор валидаги етакловчи шкивига узатилиб, ундан ҳаракат парракларни айлантира бошлайди. Натижада ҳаво вентилятор корпуси ён томонидаги эллипссимон тешик орқали тўплагич 4, узатувчи қуврили 3 ва қабул камералари 2 нинг остки ва ён тешиклари орқали ташқаридан ва аппарат ён тирқишидан сурилиб ҳаракатлана бошлайди. Терим аппарати чўткали ажратгичидан бошланғич тезланишни олган пахта қабул камерасига тушиб, ундаги сўрувчи оқим орқали вентилятор ичидан ўтиб бункерга етиб боради.
Ўтказилган тажрибалар ТТZ- LS 100Н трактори билан агрегатлашган МХ-2,4 машинасида олиб борилди ва юқоридаги ҳар бир ўринда (асосан А ва С кесимлар), олинган натижалар уч марта такрорлашдан сўнг уларни ўртача қийматлари жадвалда келтирилди.
МХ-2,4 пахта териш машинасининг ҳаво транспорт тизимидаги ҳаво оқими тезлиги (ҳаво тўплагич турлари асосида)
Ишлаб чиқарувчи корхона номи
|
ТҚХТЗ*/Технолог АЖ
|
Пахтани бункерга узатувчи қуврилардаги ўлчаш нуқталари
|
Тизим баландлиги бўйича
|
А
|
С
|
Қуврилар тартиби бўйича
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
Ҳаво оқими тезлиги**, м/с
|
20,8/21,3
|
20,8/21,4
|
19,7/20,2
|
18,0/24,3
|
7,5/7,9
|
5,0/5,5
|
5,1/7,7
|
6,2/6,3
|
Илова: * - Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи,
** - суратда ТҚХТЗ конструкцияси, махражда Технолог АЖ.
Натижада тўрт қаторли ярим тиркама пахта териш машинаси мисолида олиб борилган тажрибалар натижаларида аппарат қабул камерасидаги ҳаво тезлиги пахтани бункерга узатиш учун етарли эмаслиги якка уруғли пахта ва пахта пилтаси муаллақ холати тезликларини солиштириш бўйича аниқланди.
Адиётлар
1. Хлопкоуборочная машина 2022. Руководство по эксплуатации. Rac 9-79230. 1997. Case Corporation. -245 c.
2. Матчанов Р.Д. Хлопкоуборочные машины 1929-2010 годы. Ташкент: Fan va texnologiyalar. 2013. – 352 c.
3. Артиков Н.А. Пневмо-транспорт легкоповреждаемых материалов. Ташкент: Фан. 1984. 152с.
4. A.A. Rizaev, Z.M. Malikov, A.T. Yuldashev, D.A. Temirov, A.N. Borotov. Bench-scale study of centrifugal fan parameters./ IOP Conf. Series: Materials Science and Engineering 1030 (2021) 012175 IOP Publishing doi:10.1088/1757-899X/1030/1/012175
5. Абдазимов А.Д., Садриддинов А.С., Тулаев А. Фазовое дискретные моделирование процессов уборочных аппаратов при управляемом движении хлопковых коробочек. Ташкент: НБ Уз. 2011. – 180 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |