Триггер шундай электрон қурилмаки, у иккита турғун холатга эга бўлиб, унинг биттаси мантиқий "0", иккинчиси эса мантиқий "1" бўлади



Download 174,48 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi174,48 Kb.
#69255
Bog'liq
11.Maruza. Trigger


Триггер шундай электрон қурилмаки, у иккита турғун холатга эга бўлиб, унинг биттаси – мантиқий “0”, иккинчиси эса – мантиқий “1” бўлади. Триггернинг бу холатлари узлуксиз манба ва электр халақитларсиз узоқ муддат сақланади. Бошқарувчи сигналлар таъсирида триггер бир холатдан иккинчи холатга ўтиш қобилятига эга. Триггернинг асосий вазифаси иккилик маълумотни сақлаш. Мисол учун, шахсий компьютерларда биринчи ва иккинчи тартибли КЭШ – хотира триггерлардан йиғилган.


Триггер рақамли қурилмаларнинг янги кўриниши бўлган рақамли автоматларга авлодига мансуб. Рақамли автоматларнинг комбинацион схемалардан фарқи унда хотира элементни мавжудлигидир. Агар рақамли автоматда чиқувчи сигналлар кириш сигналларига ва сақлаш қурилмасининг холатига боғлиқ бўлса, бундай автоматлар Мили автомати деб номланади. Агар чиқувчи сигналлар сақлаш қурилмасининг холати билан аниқланса, бундай автоматлар Мур автомати деб номланади. Триггер ушбу классификация бўйича Мур автоматига мансуб.
Триггерларнинг бир неча кўринишлари мавжуд: RS – триггер, Д – триггер, JK – триггер ва Т – триггер. Д – ва Т – триггерлар амалда кам қўлланилади, шунинг учун биз бу ерда улар билан шуғулланмаймиз. Агар триггернинг холатини ўзгартириш учун синхронизацияловчи сигналдан фойдаланилса, бундай триггерлар синхронизацияланувчи триггерлар деб аталади. Агар синхронизацияловчи сигналлардан фойдаланилмаса, асинхрон триггер деб номланади.
Асинхрон RS – триггерининг оддий схемаси 1- расмда келтирилган. Триггерда айрисимон тескари алоқали “ЁКИ-ЙЎҚ” схемаси (Пирс стрелкаси) қўлланилади. Расмда қуйидаги белгилашлар киритилган: R – “0” ни ўрнатиш учун кириш, S – “1” ни ўрнатиш учун кириш, Q – триггердан тўғри чиқиш, - триггердан ёрдамчи (инверсли) чиқиш, бу чиқишда сигнал тўғри чиқишга нисбатан инвертирланган бўлади. Ушбу белгилашлардан триггернинг мос контактларидаги сигналларни номлаш учун ҳам фойдаланилади.
RS – триггернинг ишини кўриб чиқамиз. Айтайлик вақтнинг ноль моментида триггернинг R ва S киришларида ноль сигнал бўлганда, манбадан кучланиш берилсин. Вақтнинг ушбу моментида триггернинг чиқишидаги иккала чиқиш сигнали ҳам нольга тенг: . Чиқиш сигналининг қиймати бир онда ўзгармайди, чунки амалдаги схемада паразит сиғим мавжуд. Конденсаторда кучланиш сакраб ўзгармаслигини биламиз.
“ЁКИ -ЙЎҚ” элементининг хусусиятидан киришда ноль сигнал бўлганда, чиқишда кучланиш мантиқий “1” қийматгача ўсиб боришлиги маълум. Амалда эса иккита
“ЁКИ -ЙЎҚ” элементларнинг ноўхшашлигидан кучланиш, ёки чиқишларнинг биттасида тезроқ ўсади. Айтайлик кучланиш, чиқишда тезроқ ортаётган бўлсин. Ушбу кучланиш “ЁКИ -ЙЎҚ” мантиқ элементининг иккинчи киришига бориб, унинг чиқишидаги кучланишни ноль қийматгача камайтиради. Ўз навбатида чиқишда камаяётган кучланиш“ЁКИ -ЙЎҚ” мантиқ элементининг биринчи киришидаги кучланишни камайтириб, чиқишдаги кучланишни мантиқий “1” қийматгача ортиради. Шундай қилиб, тескари мусбат алоқа (ТМУА) туфайли, триггерда мувозанат ( ва ) холат таъминланади.
“ЁКИ-ЙЎҚ” схеманинг хусусиятидан фойдаланиб, бўлганда R киришга мантиқий “1” бериб, ва холатга эга бўламиз. Триггердаги ушбу ноль ҳолат юқоридаги операция орқали амалга оширилади. Агар шундан кейин R киришда сигнал “0” қилинса, триггернинг янги ушбу холати сақланади. бўлганда S киришига мантиқий “1” берилса, триггерда бир холат юзага келиб, бўлади.
Агар иккала киришда ҳам бўлса, иккала ва чиқишларда ҳам ноль пайдо бўлади. Бу триггернинг вазифасига зид. Ушбу ҳолатда триггер ишдан чиқмаса ҳам бундай операцияни бажариш таъқиқланади.
R S – триггернинг чинлик жадвали 2-расмда келтирилган. Вақтниннг аниқ бир моментида триггернинг ҳолатини сақлаш унинг олдинги вақт моментидаги ҳолати билан аниқланади, яъни , бу ерда - саноқдаги вақтнинг тартиби. RS – триггернинг шартли белгиланиши 3 – расмда келтирилган.
К ўриб ўтилган ушбу RS – триггер электр ҳалақитлар бўлганда ишонарли ишламайди. Мисол учун, қисқа импульсли электр халақит R ёки S киришга таъсир этса, триггернинг ҳолати ўзгариб қолиши мумкин. Электр ҳалақитларга чидамлилигини орттириш ва “баҳслашиш” холатини бартараф қилиш мақсадида синхронли RS – триггерлардан фойдаланилади. Синхронли RS – триггернинг схемаси 4, а – расмда, шартли белгиланиши эса 4,б – расмда келтирилган. Синхронли триггернинг холати С синхронизациянинг киришига мантиқий “1” жойлашгандагина ўзгариши мумкин холос. Бу ҳолатда “ВА” элементлари “очилади” ва бошқарувчи сигналлар асинхрон триггернинг киришларига етиб боради. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай синхронизация статик синхронизация деб номланади.
Т ескари алоқали рақамли қурилмаларда юқорида кўрилган RS – триггерлардан, уларнинг ишида ноаниқлик бўлганлиги учун фойдаланиш қийинчилик туғдиради. Ҳақиқатдан ҳам, триггернинг чиқиши R ёки S кириш билан улаб бўлмайди, чунки бу нуқталардаги ўзгариш бир вақтда рўй беради. Бу эса мумкин эмас. Бундай ноаниқлик, бир нечта триггерлар ва комбинацион схемалар мавжуд тескари алоқали рақамли қурилмаларда ҳам пайдо бўлади.
С хемаси 5- расмда келтирилган икки поғонали RS – триггерни қўлланса, унинг чиқишини киришига улаш мумкин бўлади. Икки поғонали триггер иккита синхронли RS – триггерлардан ва қўшимча “ЙЎҚ” элементидан иборат бўлади. Киришдаги бошқарувчи сигналлар ва синхросигнал берилганда биринчи триггерда маълумотни ёзиш амалга оширилади. Бу операция 6 – расмда кўрсатилган вақт моментига тўғри келади. Бу пайтда иккинчи триггер ўз ҳолатини ўзгартирмайди, чунки унинг синхрокиришига инвертордан мантиқий “0” берилмоқда. Фақат биринчи триггерда маълумот ёзиш тугашида синхросигнал қиймати бирдан нольгача ўзгарганда вақт моментида икки поғонали схеманинг иккинчи триггерида маълумот ёзиш амалга оширилади. 6-расмдаги вақт диаграмма иккипоғонали триггер ишининг R – киришидаги сигнали S – киришдаги сигналига нисбатан инвертирланган шартида олинган. Бундай синхронизация динамик синхронзация деб номланади.
Иккипоғонали RS – триггернинг шартли белгиланиши 7- расмда кўрсатилган. Ушбу расмда динамик синхронизациянинг мавжудлиги синхронизация киришида қия чизиқ билан кўрсатилган. Шу ўринда қиялик синхроимпульснинг орқа фронтига мос келиши таъкидланмоқда. Маълумотнома ва ўқув адабиётларида динамик синхронизацияни уч бурчак, юлдузча, крестча ва ҳакозо белгилар билан кўрсатилади. 7-расмда триггернинг иккипоғонали эканлигини иккита Т ҳарфи билан кўрсатилган.
С игнал ушловчи Д-триггер. Ушбу триггер энг кўп ишлатиладиган триггерлар гурухига киради. Д – триггер, R- ва S- киришларини боғловчи қўшимча инвертор уланган иккипоғонали RS – триггерлар асосида тйёрланади. Д – триггернинг ушбу схемаси 8,а – расмда, шартли белгиланиши эса 8,б – расмда келтирилган. Д – триггернинг афзаллиги шундаки, битта маълумот фақат синхронловчи импульснинг орқа фронти билан ёзилади. Шунинг учун чиқишда сигнал - инчи синхроимпульс берилганда бир такт ушланиб, пайдо бўлади.
J Kтриггер. Ушбу триггер катта функционал имкониятларга эга. JK – триггернинг схемаси 9,а – расмда, унинг шартли белгиланиши эса 9,б – расмда кўрсатилган. Схемага иккита иккикириш нуқтали “ВА” элемент уланган. “ВА” элементларнинг иккикириш нуқталарининг биттаданига RS – триггернинг чиқиш сигналлари берилганлиги учун у кириш берк бўлади. Шунинг учун JK – триггернинг иккала J ва K кириш нуқталарига бир вақтда “1” сигнал бериш мумкин. Юқорида кўрдикки, кириш сигналларининг бундай комбинацияси RS - триггерда ман қилинган.
JK – триггернинг J кириши юқорида кўрилган RS – триггернинг S киришига ўхшаш, К кириш эса R киришга ўхшаш. Агар бўлса, “сақлаш” режимини ҳосил қиламиз. Агар бўлса, триггерга синхроимпульс берилиши билан у ҳолатини тескарисига алмаштиради.
Download 174,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish