Трененг вақтида психологнинг вазифаси.
Тренинг фаолиятини иштирокчиларни у ёки бу ҳаракатларни ўзлаштиришга қаратилган усулдир. Янги фаолиятни ўзлаштиришда қандай шарт-шароитлар керак бўлади? Демак, инсонда қуйидагилар бўлиши керакдин: 1) хоҳиш (шу фаолиятга нисбатан); 2) билиш қандай амалга оширишни; 3) қила олиш шу фаолиятни. Психологик тренингга нисбатан бу қуйдаги вазифаларни амалга оширириши талаб қилинади.
Янги фаолиятга нисбатан ижобий муносабатларни шакллантириш ва мотивлаштириш Субъектив муносабатлар ҳар хил шаклда келиши мумкин. Муносабат эса фақат керакли бўлган объектларга нисбатан пайдо бўлиши мумкин. Эмоционал жабҳаларда бу ҳолалар ҳиссиётлар, хоҳиш билан таъсимрланади, объектни тушунишда эса маъно касб этади, шахснинг йўналишида қадрият мавжуд бўлади, хатти-ҳаракатни бошқаришда установка сифатида намоён бўлади, ижтимоий муҳитга нисбатан диспозиция сифатида пайдо бўлади. Тренинг қатнашчиларни шу ҳислатларни эгаллаб олиш учун мўлжаллангандир. Масалан касбий педагогик ўзини ўзи англаш тренингида психологнинг вазифаси қатнашчи ўқитувчиларни ўз фаолиятини рефлексия қилишга ўргатишдан иборатдир, улар ўзларининг хатти ҳаракатларини ва ўқувчилар фаолиятни таҳлил қила олишлари керак бўлади.
Мижоз кўриниш тизимларини шакллантириш масаласи. Бу ҳолатларда тушнчаларнини шакллантириш ҳақида эмас, балки кўринишлар тизимини шакллантириш ҳақида сўз юритилмоқда. Тренинг дарс эмас, бунда билимларни чуқур эгаллаш тушунчаси йўқдир. Бу ерда билимлар ва кўринишларнинг ўртасидаги фарқларни билиш даркордир. Бу ҳолатда тасаввурлар асосий ўринни эгалламайди, инсонннинг хатти ҳаракатларини таҳлил қилиш етакчи ўринларга қўйилади. Тасаввурлар инсонларнинг тақдирларига жуда кучли таъсир қилиши мумкин. Тренер баъзи вақтларда қатнашчиларнинг тасаввурларини ўзгартиришига ёрдам бериши учун жуда катта куч сарфланиши керак бўлади. Касбий педагогик ўзлигини англаш тренингига келсак ўқитувчилар бу ҳолатларда ўз хатти ҳаракатларини тубдан кўриб чиқишларига тўғри келади. Улар ўз педагогик фаолиятиларини ўзгартиришлари ҳам талаб қилинади.
Билимларни шакллантириш масаласи. Бу тренингдаги энг кўп қайтариладиган ва энг зарур бўлган масалалардан бири ҳисобланади. Билимлар деганда бу ҳолатда биз инсоннинг кўриниб турган тасаввурларини бошқариш қобилиятини тушунамиз, улар маъолум бир аниқ вазиятларга, шарт-шароитларга алоқадор бўлиши мумкин. Билимлар уч хил кўринишда бўлиши мумкин: технологик, стратегик ва диспозицион. Агар технологик билимлар билим ва малакаларни аниқ бир вазиятларда ишлатиш қобилияти ҳисобланса, стратегик эса – ўзида мавжуд бўлган ҳолатлардан стратегияни кўринишини яратишдир, диспозицион эса маълум бир вазиятларни танлаб шу ҳолатларга нисбатан субъектив фикрларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
Педагогик фаолиятда бу билимлар жуда мухим бўлиб ҳисобланади. Касбий педагогик ўзини англаш тренингида тренер қатнашчилар билан биргаликда бу билимларни таҳлил қилишга тўғри келади, чунки кўпгина педагоглар бу билимларга эга эмаслигини кўришимиз мумкин.
Анъанавий таълимнинг жиддий муаммоларидан бири бу ўқишга бўлган диққатнинг етарли эмаслиги, бу билимлар психологларни тайёрлашда кўпроқ ишлатилади. Психологик факультетни битирган талабалар кўп гназарий билимларга эга бўлсаларда, улар ижодий фаолиятга нисбатан қобилиятсиз бўлиб ҳисобланишади, улар тадқиқот қила олишмайди, ва амалий жиҳатдан ҳам фойдали иш билан шуғиллана олишмайди. Бунда уларга ижодийлик етишмайди дгб бўлмайди, балки муаммога дуч келган мутахассис, биринчи ўринда ечимни ўз билимларига таянган ҳолда топишга интилади, агар бу маълумотларни тора олмасалар улар ўзларини йўқотиб қўя бошлайдилар. Ҳеч ким унга янги технологияларни яратишни ўргатмаган.
Ҳар хил технологиялар, ҳар қандай вазиятлар учраб туриши мумкин. Мутахассис стратегиялар ҳақида билимларга эга эмас, у маълум бир стратегияларнинг мавжудлигини билади. Чунки муаллимлар маълум бир жиҳатларини таҳлил қилишлари мумкин, бироқ техникавий ҳолатларини таҳлил қилмайдилар. Демак хулоса қилишимиз мумкин. Тренинг фаолиятидан фойда олиш учун энг камида мижоз қуйидагиларни билиш керак бўлади: 1) самарали мулоқаот ва мулоқотнинг турлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши керакдир; 2) мулоқотда шахсий муносабатларни ҳар хил стратегия ва технологияларни шакллантириши ва ўзига мосини танлаб олиши керак; 3) аниқ техникаларни танлаши ҳар хил вазиятларда муомалага киришиш йўлларнини аниқлаб олиши зарур; ва ниҳоять энг асосийси бошқа қатнашчилар билан мулоқотда ҳар хил вазиятларда ўзини тута олиши керак.
АДАБИЁТЛАР
1. Вачков И.В. Основў технологии группового тренинга. — М.: Ось-89, 2005. — 256 с.
2. Вачков И.В., Дерябо С.Д. Окна в мир тренинга. Методологические основў субъектного подхода к групповой работе. — СПб.: Речь, 2004. — 272 с.
З. Дерябо С.Д. Образовательная среда 8 материалов к педсовету для директора школў. — Черноголовка, ЦКФЛ РАО, 2000. — 144 с.
4. Слободчиков В. И., Исаев Е. И. Психология развития человека. — М.: Школьная пресса, 2000. — 416 с.
Ўзини назорат қилиш учун саволлар.
1. «Тренинг ҳаёи модели эмас, балки реал ҳаётнинг бир бўлагидир» леган иборани тушунтириб беринг.
2. Амалий психологияда қандай усуллар мавжуд? Уларнинг асоси нимада? Бунда психологик тренинг қандай ўрин эгаллайди?
3. Тренинг вақтида психолог қандай хатоларга йўл қўяди ва уларнинг асоси нимада?
4. Тренингни асосий вазифалари нималардан иборат? Сизга маълум бўлган тренинглар билан буни қандай боғлаш мумкин.
5. Нима учун тренингни билимларни бериш усули сифатида ҳисоблаш мумкин эмас?
Do'stlaringiz bilan baham: |