Bog'liq Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
VI. Жамғармани бошқариш 26. Кузатув кенгаши ва Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади.
27. Жамғарманинг кузатув кенгаши Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
28. Кузатув кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Кузатув кенгашига раис бошчилик қилади.
29. Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси ёки кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талаби бўйича заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта чақирилади.
Кузатув кенгаши, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақлидир. Агар ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми кузатув кенгаши қарори учун овоз берса, кузатув кенгаши қарори қабул қилинган ҳисобланади.
30. Кузатув кенгаши:
суғурталовчиларнинг календарь бадаллари ставкаларини, тўланган календарь бадалларининг чекланган суммасини, ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва бадалларни тўлаш муддатларини тасдиқлайди;
махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда банк-агентни танлайди;
Жамғарма маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолият харажатларини тасдиқлайди;
Жамғарманинг ижро этувчи органини тузади ва унинг фаолиятини назорат қилади;
аудиторлик ташкилотини белгилайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади. Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради. Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жамғарма дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор бошчилик қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради) 32. Жамғарма дирекцияси:
бир марталик ва календарь бадалларнинг суғурталовчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилади;
белгиланган тартибда компенсация тўловларини ва суғурта мукофотлари бўйича сийловлар компенсациясини амалга оширади;
жорий фаолият харажатлари сметасини тасдиқлаш учун кузатув кенгашига киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг. махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда суғурталовчи билан Жамғарма ўртасида тузилган аъзолик битими амал қилишини тугатиш зарурлиги тўғрисида кузатув кенгашига таклиф киритади;
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
33. Жамғарманинг директори кузатув кенгаши мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашади.