4-мавзу: ЯЛПИ ЮКЛАРНИ ТАШИШНИ МАРШРУТЛАШТИРИШ
Маршрутлаштириш масаласи мазмуни ва очиш усулларининг хусусиятларига қараб икки группага – майда ва йирик партияли ташишга бўлинади. Йирик партияли юк ва йўловчилар ташишни маршрутлаштириш услубларини кўриб чиқайлик.
1. Маршрутлаштиришнинг техник усуллари
Маршрутлаштириш топография усулида, сейфдан ёки диспетчер таблосидан фойдаланиш каби техник усуллар ёрдамида амалга оширилиш мумкин.
Т опография усулида юк ташиладиган районнинг схемаси бўлиб, унда ҳамма юк жўнатувчи манзиллар, автокорхона ва уларни боғловчи йўл сети берилади. Бу схемага кўшимча тарзда манзиллараро масофалар жадвали ҳам киритилади. Берилган буюртмалар асосида юк ташиш кунлик режаси тузилади ва бу режа бўйича бажарилиши лозим бўлган юк оқимлари калька қоғозига чизиб олинади. Бунинг учун юк ташиш райони схемаси устига калька қоғозини қўйиб, реал манзиллараро бажарилиши лозим бўлган юк оқимлари стрелкалар тарзида чизиб олинади. Ташиладиган юк миқдори стрелкалар устида кўрсатилади. Кейин эса юк оқимлари маршрутларга тақсимланади. Бунда ташиладиган юкнинг хили ва қўлланиладиган ҳаракатланувчи состав турлари ҳисобга олинади. Калькада кўрсатилган юк ташишни график кўринишдаги режаи топограмма дейилади ва у маршрут тузишни анча осонлаштиради.
А
Расм. 8.1. топограмаси
_________ юкли йўл
--------------юксиз йўл
- гараж, юк пунктлари
йланма маршрутлар тузганда, бу маршрутларда ҳаракатланувчи составни мумкин қадар юқори иш унумдорлигига эришишини таъминлаш керак бўлади. Агар тузилган айланма маршрутларда йўлдан фойдаланиш коэффициенти 0,5 дан кичик бўладиган бўлса, унда юк ташишни маятник маршрутларда ташкил этиш лозим.
Маршрутлаштиришни бошқа техник усулида ўзаро тенг ячейкаларга бўлинган шкаф (сейф) бўлади. Бу сейфга юк ташиладиган район картаси ёки схемаси жойлаштирилади. Схема ёки карта ҳам тенг квадратларга бўлинган бўлади. Квадратларни размери юк ташиладиган районда пунктларнинг зичлигига боғлиқ бўлиб, улар бир томондан ҳарфлар билан (А,Б,В,..), иккинчи томондан эса рақамлар билан (1,2,3,..) номерланади.
Ҳар бир квадратда тирқиш бўлиб, у махсус карточкаларни қистириб қуйишига мўлжалланган. Ҳа бир ташиладиган юк учун махсус карточка тўлдирилади. Бу карточкада юк ортиш, тушириш манзиллари ва миқдори юкнинг номи кўрсатилади. Кейин карточкалар мос тирқишларига қистириб чиқилади.
М
Маршрутлаштириш сейфи,
1-тирқиш, 2-ёпиштирилган картанинг контури.
аршрутлар тузиш қуйидагича бажарилади. Бирор ячейкадан карточка олинади ва юкни қаерга олиб бориш кераклиги аниқланади. Шу юк олиб бориладиган ячейкадаги карточкадан қайси йўналишларда ташиладиган юк борлиги аниқланади. Агар шу ячейкадан ташиладиган юклар бўлмаса, уни атрофидаги қўшни ячейкалардаги карточкалар текширилади. Биринчи маршрут тузилгадан кейин иккинчи ва ҳоказо маршрутлар белгиланади. Ҳар сафар тузилган маршрутларда ташиладиган юк миқдори карточкалардан камайтирилади, агар бирор карточкадаги юк бутунлай ташиладиган бўлса, бу карточка сейфдан олиб қуйилади.
Махсус автомобиллар талаб қиладиган юклар учун бошқа сейфларда фойдаланилади.
С
Диспетчер таблоси
ейф усулининг бошқача кўриниши-диспетчер таблосидан фойдаланиб маршрутлаштиришдир. Табло иккита горизонтал ва вертикал қисмлардан иборат бўлиб, вертикал қисмга юк ташиладиган район картаси ёпиштирилади. Бу қисмлар ҳар бирининг юзи 1 км2 тенг квадратларга бўлинади. Квадратлар ҳарф ва рақамлар воситасида белгиланади. Картада ҳамма юк жўнатадиган ва қабул қиладиган манзиллар кўрсатилади. Ҳар бир ячейкада иккита тешик бўлиб, унга михчалар тиқиш мумкин. Михчалар икки хил рангда бўялади ва юк пунктларини ўрнини кўрсатади: қизил миҳ жўнатувчи, кўк эса юк қабул қилувчипунктларни кўрсатади. Табло комплектида яна ҳар хил узунликдаги резина шнурлар бўлади. Таблонинг горизонтал қисмида ҳам ҳудди вертикал қисмидагидек квадрат ячейкаларга мавжуд бўлиб, уларга юк ташиш буюртмалари солинади.
Диспетчер горизонтал ячейкалардан биридаги буюртмани олиб, юкнинг қаерга олиб борилишини аниқлайда ва бу юк ташиш схемасини миҳчаларга резина шнур тортиб белгилаб қўяди. Кейин шу юк борган микрорайондан ёки уни атрофидан тескари йўналишда ташилиши лозим бўлган юк ахтарилади. Шу тарзда ҳамма буюртмалар текширилиб чиқилади ва рационал маршрутлар танлаб олинади.
Шу таъқидлаш лозимки, юқорида кўриб чиқилган усуллар юк жўнатувчи ва олувчи пунктлар унчалик кўп бўлмаганда самарали натижалар беради. Бунда тузилган маршрутлар сифати диспетчернинг тажрибасига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Манзиллар сони анча кўп бўлганда бу усуллар билан самарали маршрутлар тузиш қийинлашади. Чунки бунда тузиш мумкин бўлган маршрутлар варианти ниҳоятда кўп бўлиб, улар орасида оптимал маршрутлар системасини топиш мушкулдир. Бундай ҳолларда маршрутлаштириш математик усуллар ва ЭҲМ воситасида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |