- ўқув корхонаси раҳбари;
- ўқув корхонаси раҳбарининг ўринбосари;
- бош бухгалтер;
- катта инструктор;
- ўқитувчи;
- амалий бошқарув инструктори.
2.2. Қуйидагилар автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланаётган ўқув корхонаси ходимларининг малакаси мувофиқ келишини тасдиқлайди:
а) техник ёки молия-бухгалтерия ҳисоби йўналишидаги олий ёки автомобиль йўналишидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом, уч йилдан кам бўлмаган иш стажи ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида “TRANSKASB” корхоналар уюшмасида (бундан кейин Уюшма деб номланади) аттестациядан ўтганлик тўғрисида хулосанинг мавжудлиги – ўқув корхонаси раҳбари;
б) олий техник ёки автомобиль йўналишидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом, уч йилдан кам бўлмаган иш стажи ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Уюшмада аттестациядан ўтганлик тўғрисида хулосанинг мавжудлиги – ўқув корхонаси раҳбарининг ўринбосари;
в) молия-бухгалтерия хисоби йўналишида олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар тўғрисидаги диплом, уч йилдан кам бўлмаган иш стажи ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Уюшмада аттестациядан ўтганлик тўғрисида хулосанинг мавжудлиги – бош бухгалтер;
г) олий техник ёки автомобиль йўналишидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом, автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Уюшмада аттестациядан ўтганлик тўғрисида хулосанинг мавжудлиги – катта инструктор;
д) олий техник ёки автомобиль йўналишида ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом (йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси) ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Уюшмада аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги -ўқитувчи;
е) маълумоти тўлиқ ўртадан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича узлуксиз 5 йил (“D” тоифасидаги транспорт воситаси бўйича узлуксиз 7 йил) ҳайдовчилик стажига, автомототранспорт воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда охирги маротаба малакасини оширганлиги ҳақидаги ҳужжат ва малакавий талабларга мувофиқ келиши борасида Уюшмада аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги - инструктор.