Тракторнинг агрегатланувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш. Гидравлик осма тизимни синаш



Download 51 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi51 Kb.
#192841
Bog'liq
15 маъруза


Тракторнинг агрегатланувчанлик
кўрсаткичларини аниқлаш. Гидравлик осма тизимни синаш
Тракторни тиркама ёки осма жиҳоз билан агрегатланиши, яъни машина-трактор агрегатини тузиш имкониятларини аниқлаш учун синовлари давомида махсус тажрибалар ўтказилади:
1.Тракторни машина ва жиҳозлар билан конструктив боғлаш, МТА тузиш ва уни иш шароитида технология талабларига мос равишда синаб кўриш усули билан текширилади.
2.Агрегат тузишнинг меҳнат сиғими вақт сарфи ва операцияни бажаришда қатнашадиган ходимлар сонидан келиб, чиқиб баҳоланади. Ҳар бир ходимнинг вақт сарфи хронометрлаш билан аниқланади. Агрегат тузиш ёки уни қайта созлашдаги меҳнат сиғими:


;

3.Агрегатланаётган машиналар илашишини таъминлаш учун тракторнинг энергетик имкониятлари мотор қувватидан фойдаланиш даражаси бўйича баҳоланади:


;
4.Трактор машиналар билан агрегатланганда юриш тизимининг статик юкланганлиги, худди трактор конструктив параметрларини аниқлашдаги каби, унинг юритувчиларига бўлган юкланиш билан баҳоланади.
5.МТАнинг турғунлиги трактор турғунлигини баҳолашга ўхшаш аниқланади. Бунда тракторнинг жамланиши фойдаланиш массасига мос келиши, машина эса технологик материаллар билан тўлдирилган ва транспорт ҳолатида бўлиши керак.
6.Трактор ва МТАнинг бурилиш радиусини аниқлаш стерняда (ҳосили йиғиб олинган майдон) ва экин экиш учун тайёрланган дала майдонида ўтказилади. Тракторнинг ҳаракати трактор ёки машинани механик шикастланишсиз бурилиш механизмини таъминлаши мумкин бўлган, энг кичик бурилиш радиусига тенг айлана траекторияси бўйича амалга оширилади.
7.Экинларга қатор оралаб ишлов беришда агрегатнинг ўтувчанлиги тракторни чопиқ қилинаётган экинларни қатор оралаб ўтишидаги йўл тирқиши ва ҳимоя зонаси билан таърифланади. Ҳимоя зоналари:


; ;

8.Тракторнинг тортиш хоссаларини машинанинг тортишига қаршилиги билан боғлиқлик даражаси тракторнинг тортиш кучидан фойдаланиш коэффиценти орқали аниқланади:




;


Гидравлик осма тизимни синаш

Осма тизимини синашдан максад унинг фойдаланиш сифатини тавсивловчи асосий кўрсаткичларни, шунингдек, бу кўрсаткичларни иш жараёнида ўзгаришларини аниклашдир.


Синовларда трактор конструктив параметрларини аниклашдагидек ўлчаш ва кияликка эга майдончага ўрнатилади. Юк билан ромнинг огирлик маркази осма ўкидан 610 мм масофада жойлашган ушбу учбурчак текисликда перпендикуляр ва осма ўкининг бурчагидан ўтувчи чизикда бўлиши керак.

  1. Осма тузимнинг юк кутариш кучини аниклаш учун бу кўтарилаётган m юк мунтазам равишда кутариш курилмасини хам гидроцилиндрнинг тўлик юришига мос келадигандан баландликка ва юк кутара оладиган чегарасигача ошириб борилади.

  2. Кўтариш вакти tп ва тушуриш вакти t0 ни аниклаш осма тизимнми бошкариш силжитиш бошланган пайтдан юк тўхташ вактигача белгиланади.

  3. Юкни кўтариш ва тушириш тезлиги ушбу формулалар бўйича хисобланади.


бу ерда: hг - юкни кўтариш баландлиги.

  1. Осма машина ва куролларни ишчи органлари дала шароитида хар 5 метрдан сўнг тупрокка ишлов бериш чукурлиги ва камров кенглигини узунлиги 100 метрдан кам бўлмаган майдонда ўлчаш йўли билан аникланади.

  2. Осма куролнинг иш органлари тупрокка ботириш ва чикариш майдончаларини трактор ишчи тусикларида харакатланаётганида аникланади. Чикиш йўли (масофаси) гидротизим иш холатидан транспорт холатига ўтгунчаазиш пайтидан ишчи органлар тупрогидан тўлик чиккунча ўлчанади; ботиш йўли ишчи орган тупрокка теккан пайтдан берилган чукурликда баркарор юришга эришгунча ўлчанади.

Трактор ишлаш муддатини осма тизимнинг турини ишлаш кўрсаткичларига таъсирини бахолаш учун унинг синовларини трактор синовларининг бошланишида ва охирида ўтказиш керак.

  1. Максимал юк кутариш кумни 50 % га тенглашганлиги юкори силжишни ўлчаш йўли билан чикишни аниклаштиради. Юк транспорт холатига кутарилади ва 30 минут тутиб турилади, хар 5 минутдан сўнг чўкиш ўлчанади, яъни юкори огирлик марказини вертикал тик силжишини дастлабки холатига нисбатан ўлчанади. Бунда дастлабки холат эса трактор рамасига нисбатан кайд этилиб (белгилаб) кўйилган бўлиши керак. Чўкиш коэффициенти ушбуга тенг:


бу ерда: hг - юкни кутариш баландлиги;  h - чўкиш.

  1. Гидротизимнинг самарали куввати

Nn= mг g vn


8. Хажмий йўкотишлар коэффициенти:



бу ерда tп1 - юксиз кутариш вакти: tп - юк билан кутариш вакти.
Синовлар давомида саклагич клапан олдидаги гидротизимдаги босимни ва гидротизим бакидаги мой температурасини назорат килиб бориш зарур.
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish