Юлдошев Исмоил Абриевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тармоқ технологиси асосида «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштириш (касб-ҳунар коллежлари мисолида)», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped125.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017/Ped01.09.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Маҳмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, доцент; Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини тармоқ технологияси асосида ўқитиш методикаси самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқда ишлаш кўникмаларини шакллантириш босқичлари тармоқ хизматлари (файл-сервер, прокси-сервер ва бошқариш) орқали мантиқий ва алгоритмик ахборот алмашинувининг ташкилий тузилмасини (мақсад, функция, жараён, натижа, хулоса) белгилаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ахборот объектлари ва ўзаро алоқаси, ахборотлар билан ишлашга оид қобилиятларини (психологик, методик, коммуникатив, фикрлаш) ривожлантириш жараёнлари тармоқ технологиясининг индивидуаллаштириш хусусиятлари (шахсга йўналганлик, якка муносабат, алоҳида мулоқот) мазмунини баҳолашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқитишнинг якка ва гуруҳли ўқув шаклларига мўлжалланган педагогик технологияларнинг (Case-study, Блиц-сўров, Резюме, Тушунчалар таҳлили) тузилмаси тармоқ технологияларига оид билим даражасини аниқлаш мезонлари (бажариш, излаш, тасаввур, фойдаланиш, созлаш)ни киритиш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар коллежларида фанни ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти (ўқув ва услубий қўлланма, виртуал майдонча) MOODLE тизимининг виртуал ўқув муҳитини ташкил этиш имкониятларидан фойдаланиш (лойиҳалаш, синхрон ва асинхрон алоқа, интерфаол мулоқот, виртуал маслаҳат) асосида такомиллаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |