Т/р спорт турлари номи тавсифи


Ўзбекистонда регбининг ривожланиш тарихи



Download 138,22 Kb.
bet10/19
Sana20.07.2022
Hajmi138,22 Kb.
#830552
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Атестацияга тайёргарлик

Ўзбекистонда регбининг ривожланиш тарихи.
Ўзбекистонга регбининг кириб келишининг расмий тарихи 1969 йилдан бошланади. Бу вақтгача бу спорт тури ташаббускорлари ўзаро йиғилишиб, турли ялангликларда ўз машғулотларини ўтказиб келдилар. 
Ўзбекистонда регбининг расмий спорт турига айланишининг асосчиси бўлиб Вали Тожийев ҳисобланади. 1969 йили Тошкент шаҳридаги Политехника институтида асосини ушбу ОЎЮ талабалари ва ходимлари ташкил қилган “Политехник” жамоаси расман рўйхатга олинди. 

22

Самбо





Самбо (рус. - қуролсиз ўзини ҳимоя қилиш) - спорт кураши тури. Унга курашнинг миллий турларидаги энг самарали усуллар асос қилиб олинган. 20-асрнинг 30 йилларида СССРда пайдо бўлган. Самбонинг спорт (кураш) ва жанговар турлари мавжуд. Самбо курашида курашчилар махсус белбоғли калта яктак киядилар. Самбода рақибининг қўл ва оёқларидан олиш, оёқлар билан оёқларига, қўлига ва гавдасига қарши ҳаракатлар қилиш рухсат этилган. Самбода ўз оёғида тик туриб рақиб курагини ерга теккизса ёки оғритувчи усул қўлланганда рақиб ўзини мағлубиятга учраганлигини тан олса, шунингдек, баллар бўйича фарқ 12 тага етса, рақиб ман этилган усулни қўллаб жазоланса соф ғалаба қайд қилинади. Рақиблардан бири соф ғалабага эриша олмаса, олишув натижаси спортчиларнинг тўплаган балларига қараб аниқланади. Жанговар Самбода курашчилар бошга шлем, қўлларига бармоқлари очиқ қўлқоп кийиб, оғизга капа (тишни ҳимоя қилиш учун) солиб мусобақалашадилар. Жанговар Самбода тепиш, уриш, оғритувчи усуллар қўллаш ва бўғиш мумкин. Кураш 10х10 м дан 13х13 м гача катталикдаги гиламда ўтказилади. Курашчиларнинг олишув майдони 6х9 диаметрли бўлиши керак. Кураш танаффуссиз 4 - 5 минут давом этади.

23

Шашка





Шашка - спорт тури. Ўйиндан мақсад рақиб доналарини тугатиш ёки уларни юра олмайдиган ҳолатга тушириш. Икки хил (оқ ва қора) рангдан тенг катакли тахта (сатҳ)да икки хил рангдаги доналарда ўйналади. Шашканинг тахтадаги катаклар, доналар сони ва ўйин қоидаларига қараб турли хиллари бор. Улар ичида энг кенг тарқалгани рус, инглиз, немис, испан шашкаси (64 хонали тахта, 12 тадан дона), халқаро шашка (100 катакли тахта, 20 тадан дона), Канада шашкаси (144 хонали тахта, 30 тадан дона)дир. Шашкада доналар диагонал бўйича қора катаклар бўйлаб олдинга бир катак сурилади. Рақиб доналарини олдинга ва орқага уриш мумкин. Горизонтал сўнгги қаторига чиққан дона дамка ҳисобланади. Дамка тахта бўйлаб исталган масофага юра олади.
Шашка милоддан аввалги 2700 йилда Мисрда маълум бўлган. Қадимий Рим ва Юнонистонда ҳам шашкага оид маълумотлар сақланиб қолган. Юнон мутафаккирлари Гомер ва Платон ўз асарларида шашкага ўрин беришган. Геродотнинг ёзишича, Лидия шоҳлигида экин битмай очарчилик бўлганда, одамлар шашка ўйнаб очлик азобини унутганлар. Александр (Искандар) Македонский ва Рим империяси даврида шашка Европа, Осиё ва Африканинг бошқа давлатларига тарқалган. Шашка тўғрисидаги илк китоб 15-асрда Испанияда ёзилган. 18-асрда Буюк Британияда чоп этилган китобларда шашка ҳақида кенг маълумотлар берилган.

24

Шахмат





Шахмат, шоҳмот (форс. шоҳмот - шоҳ ўдди) - спорт тури. Ўйиндан мақсад рақиб шоҳини мот қилиш. Икки хил (оқ ва қора) рангдаги 64 та тенг катакли тахта (сатҳ)да икки хил рангдаги 16 тадан дона (биттадан шоҳ ва фарзин, 2 тадан рух, фил ва от, 8 тадан пиёда)да ўйналади. Шахматда мусобақа пайтида маълум сондаги юришлар қилиниши учун вақт (дастлабки 40 та юриш учун 2,5, 2 ва 1,5 соат ва ҳ.к.) ва ўйин тугамаса қўшимча вақт белгиланади. Тезкор шахматда ўйинни тугатиш учун аниқ вақт (30, 25, 15 ва 5 дақиқадан) берилади. Сиртқида ҳар бир юришни амалга ошириш учун масофа ва алоқа воситаси турига қараб, кун ёки ҳафталар белгиланиши мумкин.
Шахматнинг келиб чиқиши чатуранга ўйинига бориб тақалади. Араб халифалиги даврида бу ўйин “шатранж” номи билан оммавийлашди. Араблар шахмат ёзувини жорий этгани учун шахмат ўйинлари матнига оид қимматли маълумотлар сақланиб қолган. Абулфатҳ Аҳмад ибн Сижзий “Шатранж китоби”да 819 йилда Хуросонда ўтказилган биринчи шахмат мусобақаси ва унда ғолиб чиққан ўртаосиёлик машҳур шатранжчи Абу Бакр ас-Сулий ҳақида ёзган. Ас-Сулий кўплаб шахмат воқеаларига қаҳрамон бўлиб кирган Абулфарож Лайложга устозлик қилган.

25

Download 138,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish