ТОЗАЛИК САЛОМАТЛИК ГАРОВИ! Гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали оилангизни кўпгина касалликлардан ҳимоя қилишингиз ҳамда касалликларни олдини олишингиз мумкин. Гигиена қоидаларига риоя қилиш оилангизни диарея (ичкетар) ёки ошқозон-ичак касалликларидан, ҳар хил ифлос ва ёмон микробларнинг организмга тушишнинг олдини олиш орқали ҳимоя қилади. Гигиена, касалликларни келтириб чиқарувчи микробларни бартараф этиш орқали, грипп, гепатит ва бошқа ҳар хил юқумли касалликларнинг бир одамдан бошқасига ўтишининг олдини олади. ТОЗА ҚЎЛЛАР САЛОМАТЛИК УЧУН МУҲИМДИР Қўлларингизни тез-тез ювиб турсангиз, қўлларингиздан оғзингизга тушган микробларни ютиб юбориб, касал бўлишдан сақланишингиз мумкин. Ўзингиз ва болаларингиз қўллари кир бўлганида уларни ювишингиз муҳим аҳамиятга эгадир, айниқса қуйидаги ҳолларда: • Овқат тайёрлашдан олдин. • Овқат ейиш ёки болани овқатлантиришдан олдин. • Хожатдан сўнг. • Аҳлат қилиб қўйган болани тозалаш ёки ювинтиришдан сўнг.
Bolaga qo'lini to'g'ri yuvishni o'rgatib ota-ona avallambor uni ko'plab kasalliklardan, xususan gripp va shamollashdan saqlaydi. Statistikaga qaraganda aynan qo'lning toza bo'lishi kasalliklarni 10 barobar kamroq yuzaga kelishini ta'minlar ekan. Qo'lni juda ko'p yuvish ham, umuman uvmay yurish ham yaxshi emas. Tez-tez yuvilgan qo'llarda mikroblarga qarshi immunitet hosil bo'lishi qiyin bo'ladi. Natijada bola organizmi oddiy mikroblarga bardoshsiz bo'lib qoladi. Shuning uchun qo'lni: Ko'chadan kelganda; Ovqatlanishdan oldin; Kir bo'lganida yuvish kerak. Bola kichikligidanoq qo'l yuvish jarayonini bilib olishi lozim. Ota- ona bolaga qo'l yuvishda namuna bo'lishi, bolada qo'l yuvish jarayoniga hurmat bilan qarashga turtki bo'ladi. Quyida qo'l yuvish qadamlari ko'rsatilgan bo'lib, ularni har safar bajarish kerak. qol yuvish Qo'l yaxshilab yuvilib bo'lgach, yaxshilab chayilishi ham muhim
ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ САЛОМАТЛИК УЧУН МУҲИМДИР СИЗ, ТОЗА, ҚАЙНАТИЛГАН СУВНИ ИЧИШИНГИЗ ЛОЗИМ Ҳеч қачон водопровод, ариқ ёки дарёдан туғридан-туғри сув ичманг, бундай сувда сизни касал қилиши мумкин бўлган микроблар жуда кўп бўлади. Сувни ичишдан олдин, ҳар доим ундаги микробларни ўлдириш учун, сувни 15-20 дақиқа давомида қайнатинг. Қайнатилган сувни ичиш соғлиқ учун ҳавфлидир. ТОЗА ВА ЯНГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ САЛОМАТЛИК УЧУН МУҲИМДИР Озиқ-овқатни музлатгич каби муздек жойда сақлаш мақсадга мувофиқдир. Салқин жойда сақланган озиқ-овқатлар узоқроқ вақт давомида бузилмасдан туради. Шунингдек озиқ-овқат устини ёпиш ва пашшалардан ҳимоя қилиш лозимдир. СИЗ, ТОЗА, ҚАЙНАТИЛГАН СУВНИ ИЧИШИНГИЗ ЛОЗИМ Пашшалар бир жойдан бошқа жойга учиб, ҳар хил ифлос нарсаларни ташиш орқали жуда кўп ҳавфли касалликларни тарқатадилар. Улар ахлат ёки ифлос нарсаларга қўнганларида, бу нарсаларни оёқларига ёпиштириб оладилар, кейинчалик овқатимизга қўнганларида эса, ахлат ва ифлосни у ерда қолдирадилар. Пашшалар овқатга қўниб, уни ифлослайдилар, бу эса диарея (ичкетар) каби касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Барча мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин, уларни тоза, қайнатилган сувда ювинг, ҳатто уларни пиширмоқчи бўлсангиз ҳам. Ҳамма нарсани, ҳатто дарахтдан узилган меваларни ҳам истеъмол қилишдан олдин ювиш лозим. Гўштни яхшилаб пиширинг. Яхши пиширилмаган гўшт, балиқ ёки парранда гўштини ейиш соғлиқ учун зарарлидир, бу сизни қаттиқ касал қилиши мумкин. Гўштда чала пишган ёки қонли жойлари бўлмаслиги лозим. Озиқ-овқатларни ит ва мушук каби уй ҳайвонларидан сақланг. Ҳайвонлар ифлослаган овқатларни ейиш соғлиқ учун зарарлидир. УЙНИ ТОЗА ТУТИШ САЛОМАТЛИК УЧУН МУҲИМДИР Болаларингизни хожатхона ёки болалар горшогидан (тувагидан) фойдаланишга ўргатинг ҳамда тувакни ҳар доим хожатхонага бўшатинг. Ҳовлида ахлат ва ифлос нарсалар бўлмаса, у ерда зараркунанда хашарот ва кемирувчилар камроқ бўлади ва болаларингиз улар билан алоқада бўлиши эҳтимоли камроқ бўлади УЙИНГИЗНИ ТОЗА ТУТИНГ Уйингизда пашша, суварак, сичқон, каламуш каби зараркунандалар касаллик тарқатадилар. Пашша ва сувураклар ифлос нарсаларни оёқларида ташийдилар. Сичқон ва каламушлар эса, таналарида одамларга юқиши мумкин бўлган касалликларни ташийдилар. Озиқ-овқатларингиз устини яхшилаб ёпиб қўйсангиз. Уларни бундай зараркунандалардан ҳимоя қилган бўласиз. Ёдингизда тутинг, тозалик оилангизни касалликлардан ҳимоя қилиши мумкин: • Қўлларингизни тез-тез, совунлаб ювиб туринг. • Сувни ичишдан олдин 15-20 дақиқа давомида қайнатинг. • Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин ювинг. • Қолган овқатларни салқин жойларда усти ёпиқ ҳолда сақланг
Do'stlaringiz bilan baham: |