|
Тоза куллар тадбир сенарийси
|
Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 400,59 Kb. | | #183486 |
| Bog'liq TOZA QO`LLAR
ТОЗА КУЛЛАР
ТАДБИР СЕНАРИЙСИ.
Мана болажонлар бугун гурухимизга мехмонлар ташриф буюришибди.Келинг улар билан саломлашиб оламиз.
Ташриф буюрибсиз бизнинг гурухга
Бундан мамнун булдик биз болалар хам.
Кулимиз куксимизда киламиз таъзим
Хуш келибсиз деймиз азиз мехмонлар.
Мана бугун болажонлар сизлар билан тозалик –саломатлик гарови мавзусида давра сухбати утказамиз.Сизлар билан эрталабки соат кечки соатларда шу мавзудаги ибратли сузлар шеърлар е д олган эдик .Келинг шуларни едга оламиз.
Самандар:-Сог танда соглом акл
Муштарий:-Сихат тиласанг куп ема
Иззат тиласанг куп дема .
Нигора :-Совун совун совунчам
Ювгин яхшилаб кулчам
Бармокларим куп – куп
Купиртиргин хуп – хуп
Бошлагин бошмалдокдан
Тугатгин жимжималокдан
Жилдир – жилдир окар сув
Кулчаларим чайгин сув
Юмшок момик сочикчам
Кулим арт куригунчам
Манна булди топ – тоза
Тозалаб ювдим кара.
Озод : -Жажи кулимда чотка
Пастани суртиб олдим
Сунгра тепа ва пастга
Эринмай ишкаладим.
Колмасин деб оркаси
Тишларимнинг хаммаси
Хаммаси гар гар гаргара
Тозалаб чайдим кара
Мана манна бир каранг
Тишларим булди ок ранг.
Рахмат болажонлар .(эшик такиллаб болалар кириб келишади.)
Тарбиячи : - Келинг болалар бунча кечикиб юрибсиз
Болалар : - Богча опа Сардор ташкарида йиглаб утирибди экан.
Тарбиячи : -Сардоржон бу нима юриш?
Болалар :Хар кун эрталаб йиглаб келади
Вой вой вой ,Сардор эркатой.
Юз кулларини ювмай келади
Вой вой вой ,Сардор эркатой.
Беланиб чанг тупрокка кийим бошига кара
Вой вой вой ,Сардор эркатой.
Ораста булиб юрсанг ярашар сенга канча
Вой вой вой ,Сардор эркатай.(болалар кушик айтишади).
Тарбиячи : Сардоржон дустларингни карагинкандай чиройли булиб юришибди.Кайфиятлари хам аъло.Болажонлар узимизнинг билганларимизни келинг Сардоржонга хам ургатамиз.
Шохруз:- Эрталаб тургандан кейин кечкурун етиш олдидан тишларимизни ювишимиз керак.
Худоер:-Сайирдан сунг ,хожатхонага боргандан сунг кулларимизни совунлаб ювишимиз керак.
А.Сардор: - Тирнокларимиз олинган булиши керак.
Бехруз : -Уст бошимиз тоза юришимиз керак.
Ирода : - Эрталаб туриб бандан тарбия килиш керак.
Тарбиячи : - Ирода кизим эрталаб бадан тарбия киласанми узи?
Ирода : - ХА .
Тарбиячи : - Болалар богчада хам бадан тарбия машкларини хам бажарамиз тугрими ?
Болалар : - Тугри . Богча опа бажариб курсатайлик (Болалар ) .
Эрта билан тураман бадан тарбия киламан
Купрок сакраб купрок чопиб спорт булсин дустимиз.
(болалар мусика садоларига бадан тарбия машкларини бажаришадилар ).
Тарбиячи : -Уйлайманки Сардоржон хам бугунги сухбатимиздан сунг узига тегишли хулоса чикариб олган деб. Болалар энди Сардорбекни хам сафимизга топ – тоза килиб кушиб олишимиз керак. Бунинг учун бизга сув ,совун , сочик,тарок,тиш шотка ва тиш пасталарнинг кумаги керак булади.Даврамизга уларни таклиф киламиз.( болалар олкишлаб туришадилар ).
Сахна куриниши.Тозалик воситалари ,анжомлари ердамида Сардорбек тоза холга келтирилади.
Сардор :- Рахмат сизларга мен энди тоза бола буламан.
Тарбиячи : -Кулок солинг болалар :
Тозалик озодалик саломатлик деган гап,
Шу сузларни болалар едлаб олинг яхшилаб.
Дерлар еши улуглар сог танда соглом акл ,
Билсангиз бу аслида донолар езган накл.
Одатланинглар доим тонг сахар ювинишга ,
Хамда амал килинглар озода кийинишга.
Уйкудан тургандан сунг юрамиз душга караб ,
Юз кулларни ювамиз совун билан яхшилаб.
Кулга олиб шоткани тиш пастани сурамиз,
Тишларни яхши ювсак доим кулиб юрамиз.
Ювиниб булгандан сунг артинамиз сочикка,
Гижим колмасин сочик хул булганича жикка.
Оек билан баданга сочиклар булак булсин,
Ювиниб узингиздан кунглингиз роса тулсин.
Тирнокларни олиш хам едингиздан чикмасин,
Бошкалар сизга сира кир экан деб бокмасин.
Биз мустакил ватаннинг эркин хур болалари,
Олга кадам ташлаймиз буюк келажак сари.
Болажонлар энди даврамизга марказий касалхонамиз бош хамшираси Феруза опани таклиф киламиз.
Тиббиет ходимлари болалар билан давра сухбати утказишади.Болаларга кул ювиш техникаси хакида маълумот беришдилар ва буни амалда хам болалар билан бирга бажардилар. Болалар узларини кизиктирган саволларини беришди.
АРНАСОЙ ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БУЛИМИ № 1-СОНЛИ « гунча» мактабгача таълим муассасаси мактабга тайерлов гурухида утказилган «тоза куллар» тадбири сенарийси.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|