Bog'liq 6-мавзу. Товушли технологияларни таъминловчи компьютер воситалари
УУТ-аиггезюқори сифатлироқ эшитилишни таъминлайди. Бу синтезнинг асосида олдиндан ёзилган ва хотирада сакланаётган мусика асбобларининг янграш намуналари (MIDI файллар) ётади.
Бу типдаги синтезаторлар (масалан Yamaha OPL 4) ДЭҚҚ га «тикилган» штатадаги ёки ШК дискида сақланаётган мусика асбобларининг янграш намуналарини манипуляция килиш йўли билан мусиқа яратади. Яхши товуш платалари 8 Мбайтгача термаларни саклаш ва ишлатиш имконини беради. Дисқдан юкяанадиган термаларни ишлатишда яхши плата 1 Мбайтдан кам бўлмаган сиғимли ТеЭҚҚ га эга бўлиши керак. Ишлатиладиган MIDI файллартўпламини (массивини) кўпайтиришга имкон берадиган жадвалли кенгайтиргичлар хам чиқарилмоқда.
Интерфейслар модули ўз ичига мусиқа асбоблари интерфейсини, одатда MIDI (Musical Instrument Digital Interface) ни ва товушни мос форматда эшитиб кўриш воситаларини олади. Бундан ташқари, унга битта ёки бир нечта CD-ROM дисководларининт интерфейслари кириши мумкин. Бу модель оркали CD-ROM ни ишлатиш, модем орқали сўзлаш ва ўзининг шахсий компьютер мусиқасини амалга ошириш мумкин.Кўпчилик товуш платаларининг таркибига айтиб ўтилган учта модулдан ташқари қуйидагилар киради:
турли хил манбаларнинг сигналини аралаштириш курилмаси микшер; аралаштириладиган сигналларнинг амплитудасини бошкариш одатда дастурли усул билан бажарилади;модем ёки ўйин портлари; охиргиси компьютер ўйинларини юқори сифатли товуш билан жўр бўлишини таъминлайди;
баландликни ростловчили сигнал кувватини кучайтиргич (бундай платалар икки чиқишта эга: чизикли кучайтиргичгача ва охирги кучайтиргичдан кейин).
Ҳозир катга миқцордаги жуда турли хил товуш карталари ва MIDI файлларининт кенгайтиргичлари ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий сифатли товуш платалари Basic General MIDI стандартига мос бўлиб, бу стандарт 128 та асбобни ва кўп товушли ишлатишни — камида бир вақгнинг ўзида 16 та канални кўллашни кўзда тутади. Бирор платани бир маънода тавсия этиш мумкин эмас, лекин «Компьютер пресс» журнали таҳририяти томонидан ўтказилган 12 та товуш кар-таларини ва 4 та жадвалли кенгайтиргичларни тестлаш натижалари бўйича (Компьютер Пресс, 1997 й., N 3,207 бет) қуйидаги хулосалар қилинган:
қиммат бўлмаган бир платали товуш карталари орасида Aztech фирмасининг Sound Galaxy Waverider картаси эътиборга лойикдир;
талабчанроқ мусиқачиларга исталган 16 бит платали DB50XG кенгайтиргичи, масалан, Sound Blaster Value тавсия этилади;
янграш сифатини алоҳида кадрловчилар учун — Turtle Beath NBS-2000.