Видеоқамраш платаси (video grabber, видеограббер) видео кадрларни ушлаш, уларни ўзгартириш (шу жумладан рақамлашни ҳам) ва компьютер хотирасига ёзишни бажаради. Видеоқамраш платалари икки хил бўлади.
Биринчи тип — «кадр грабберлари» (frame grabber) кўзғалмас тасвирларни ушлаш учун мўлжалланган.
Иккинчи тип платалар — «ушлаш платаси» (capture board) бир бутун видеофильмларни қамраб олиши мумкин. Улар компьютерда видеокамерадан ёки видеомагнитофондан, тонер бор бўлганда эса антеннадан ҳам алоҳида телевизион кадрларни олиш ва уларнинг боғланган кетма-кетликларини келгусида қайта ишлаш ва принтерга ёки видео кайта чиқаришга имкон беради.
Видеосигнални рақамлашда ахборотнинг катта тўпламлари (массивлари) шаклланади. Шунинг учун жараён динамикаси билан жиддий муаммолар пайдо бўлади, негаки ўтказиш қобилияти 1024x750 пикселлар бўлган битта 256 та рангли тўлиқ экранли тасвирни жўнатиш учун 1 Мбайтдан ортикроқ қийматларни узатиш керак бўлади, 10 ва ундан ошикроқ секунд талаб этилиши мумкин. Ҳатто 640x480 пикселлар бўлган кучсиз ўтказишда қийматлар сиғими барибир катта — 0,5 Мбайтдан сал камроқ.
Шунинг учун кадрлар ўлчамлари видеокэмраш платалари билан кичрайтирилади: масалан, бутун экраннинг ўтказиш қобилияти 640x480 бўлганда кадр 80x60, 160x120 (одатда видео учун Windows 95 муҳитида ишлатиладиган экраннинг ўн олтидан бир қисми), 240x180 ёки 320x240 ўлчамга эга бўлади (ҳаммаси пикселларда). Юқори сифатли платалар (Creativ Lab Video Blaster ва б.) мавжуддир, улар видеокадрларни тўлиқ экранга чикариб бериши мумкин, лекин улар ҳам, одатда, тўлиқ экранли қамрашни амалга ошира олмайди.
Видеофайлларнинг сиғими катта бўлганлиги сабабли улар узатишда ва хотирага ёзишда сиқилади (видеомаълумотларни компрессия қилиш бажарилади); расмни кэйта тиклашда тескари жараён — декомпрессия бажарилади. Ҳозирги вақгда маълумотларни сиқишнинг хам дастурли, ҳам аппарат йўли билан амалга ошириладиган бир нечта усуллари мавжуд. Қийматларни сиқиш воситаларини одатда КОДЕК деб аталади (CODEC — Compressor- DECompressor). Масалан, Motion JPEG, INDEO, Cinepak ва б. КОДЕК лар кенг таркалгандир.
Иккинчи типдаги видеокамраш платалари, кўрсатилган қийинчиликларга қарамасдан, ҳақиқий вақг оралиғида динамик тасвирларни — "тирик видео" ни яратиш ва қайта ишлаш бўйича кенг истиқболлар яратади.
Видеотехнологиянинг аппарат воситаларига умумқабул қилинган стандартлар ҳозирча ишлаб чиқилмаган, шунинг учун бошкариш (видеоназоратчи), видеосигнални қайта ишлашни тезлаштириш (акселераторлар), видеокадрларни ушлаш (видеограбберлар) ва маълумотларни сиқиш вазифаларини бирданига бир нечта ва-зифаларни таъминловчи алохида платалар хам, интеграллашган платалар ҳам бажаради. Бу жиҳатдан INtel viDEO технологияси мақбулдир, у видео билан шахсий компьютерда самарали ишлаш имконини беради.INDEO (унинг оддинги версияси DVI — Digital Video Interactive) ҳатто 80486 МП мавжуд бўлган компьютерда видео билан ишлаш имконини беради, бунда фақат битта карта ишлатилади — Intel 750 микропроцесори асосидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |