АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигини 2021 йил 6 мартдаги 122 сонли буйруғига асосан Андижон давлат университети ҳамда Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар “Табобат” Академияси ҳамкорлигида 2021 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Андижон давлат университетида бўлиб ўтадиган “Товарлар кимёси ҳамда халқ табобати муаммолари ва истиқболлари” мавзусидаги VIII Вазирлик миқёсидаги илмий-амалий анжуманида олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва тадқиқотчиларни, шунингдек илмий-текшириш институтлари ходимларини иштирок этишга таклиф этамиз.
АНЖУМАН ЙЎНАЛИШЛАРИ:
1. Ноорганик ва органик бирикмалар асосида олинган товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш;
2. Ўсимликлар ва ҳайвонлардан олинадиган табиий бирикмаларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш;
3. Халқ табобатида касалликларни олдини олиш ва даволаш усуллари;
4. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш;
5. Замонавий тиббиёт ва халқ табобати даволаш усулларининг интеграцияси.
6.Товарлар кимёси ва халқ табобати фанларини ўқитиш муоммолари ва истиқболлари
Анжуман материаллари алоҳида тўплам ҳолида чоп этилади.
Анжуман тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.
Анжуманда иштирок этиш истагида бўлганлар ўз маъруза тезислари билан 2021 йилнинг 20 августгача анжуманнинг ташкилий қўмитасига юборишлари зарур.
Маъруза тезисларни расмийлаштириш қоидалари:
Материаллар 1-2 бетда тўлиқ холида, А4 формат қоғозида мақола номи 1 интервалдан сўнг (муаллифни исми, шарифи, фамилияси, ташкилот номи, шаҳар) Word for Windows редакторида Times New Roman шрифти билан 14 ўлчамда 1,5 интервалда ёзилиши керак. Қоғознинг юқорисидан 2 см, пастдан 2 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см жой қолдирилсин ва саҳифалансин.
Анжуман материаллари бевосита муаллифлар тақдим этган нусхалардан тахрирсиз ва тузатишларсиз чоп этилади. Шунинг учун мақолаларнинг қиммати, савияси ва далилларнинг асослиги учун муаллифларнинг ўзлари шахсан маъсулдирлар.
Маърузалар матни ташкилий кўмита электрон почта манзилига расмийлаштириш талабларига риоя қилинган ҳолда жўнатилиши лозим.
Юқоридаги талаблардан жиддий четланган ёки кўрсатилган муддатдан кечикиб келган материаллар чоп этилмаслигини эслатиб ўтамиз.
Маъруза тезислари, йўлланма хати ва ташкилотнинг эксперт хулосаси билан Андижон давлат университетини анжуманни ўтказиш хайъатига, Андижон шахридан қатнашувчилар учун қуйидаги манзилда қабул қилинади: Андижон давлат университети, кимё кафедраси, Тўлаков Нурилло Қосимович тел: +99897-992-81-02; Хожиматов Мақсадбек Мўйдинович +99897-431-61-86; факс (8374) 223-88-30.
Қуйидаги электрон почта орқали қабул қилинади: е-mail: konferensiya11@mail.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |