Тошпми фалсафа кафедраси Глобал муаммолар фалсафаси



Download 1,84 Mb.
bet2/4
Sana12.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#780792
1   2   3   4
Bog'liq
Муродуллаева Сабрина 202

Глобал жараёнлар ривожи

  • Биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши;
  • оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаёти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишлар глобаллашувнинг асосий белгиларига айланди.

Глобал муаммоларни фалсафий англаб етишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлар эканмиз, фалсафанинг асосий функцияларидан келиб чиқадиган ва билишнинг шу шаклигагина хос бўлган хусусиятларни қайд этиб ўтамиз

  • . Биринчидан, фалсафа, дунёқарашни шакллантирар экан, инсон фаолияти йўналишини кўп жиҳатдан белгилайдиган муайян мўлжаллар беради. Шу тариқа фалсафа ўзининг дунёқарашни шакллантириш ва аксиологик функцияларини бажаради.
  • Иккинчидан, турли фанлар доирасида ўрганиладиган мураккаб тизимлар ҳақида яхлит тасаввур мавжуд эмаслиги бу фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги йўлида жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шу маънода фалсафанинг мазкур фан доирасида юзага келадиган назарияларни умумлаштирувчи методологикфункцияси айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки илмий билимнинг интеграциялашувига кўмаклашади.
  • Учинчидан, фалсафа ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларни тарихий контекстда тушунтириш имконини беради. У жамият ва табиат ривожланишининг умумий қонунларини таърифлайди ва шу сабабли глобал муаммоларни ўрганишда уларни ижтимоий тараққиёт билан узвий боғлиқ бўлган қонуний ҳодиса сифатида тушунишга йўл кўрсатади. Шундай қилиб, глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши тасодиф ёки инсониятни ҳалокатга олдиндан маҳкум этувчи тақдирнинг ҳукми сифатида эмас, балки қарама-қаршиликларга тўла инсоният тарихи объектив ривожланиш жараёнининг маҳсули сифатида қаралади.
  • Тўртинчидан, фалсафа глобал муаммолар ривожланишининг умумий тенденциясини, уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини тақозо этиш даражасини фалсафий нуқтаи назардан англаб етиш имконини беради.
  • Бешинчидан, фалсафа назарий фикрлаш маданиятини ривожлантириш учун имконият яратиш орқали маънавий – маданий функцияни бажаради. Турли халқларнинг фалсафа тарихини ўрганиш, уларнинг маданияти билан ҳам танишиш имконини беради. Муайян халқлар олдида турган муаммоларнинг бирортасини ҳам уларнинг маданиятига боғламасдан ечиш мумкин эмас.
  • Олтинчидан, глобал муаммоларга оид илмий ахборотнинг шиддат билан ўсиб бораётган оқимида янада аниқроқ мўлжал олиш имконияти табиий-тарихий жараённи яхлит кўриш ва уни талқин қилишга нисбатан диалектик ёндашув маҳсули ҳисобланади.
  • Еттинчидан, фалсафа инсон ҳаётининг мазмуни, ўлим ва умрбоқийлик масалаларини кун тартибига қўядики, бу инсониятга глобал муаммолар таҳдид солаётган шароитда айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish