Тошлоқ тумани 21-мактабгача таълим муассасаси
И С Т И Қ Л О Л Б А Й Р А М И
Тошлоқ-2012йил
Мусиқа хонаси байрамона безатилган . Республика президенти И. А . Каримовнинг
Хорижий мамлакат элчилари, маҳалла аҳли , ёзувчилар ,ишчилар , деҳқонлар , талабалари
билан учрашувлари акс этган фото- расмлар териб қўйилади .Зал тўрига Ўзбекистон бай-
роғи , герби ўрнатилган . Давлат мадҳиясининг матни ва нотага туширилган мусиқаси бо-
силган плакат хам ўзига муносиб ўринга жойлаштирилган .
“ Ўзбекистон “ мусикаси садоси остида болалар қўлларида гуллар ва байроқчалар
билан залга кириб келадилар .
Снг “ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси “ янграйди .
Жарчи : Одамлару, одамлар ! Боғда битган бодомлар !
Эшитмадим , деманглар ! Эшитганлар, жилманглар !
Бугун юртда тантана ! Жуда зўр шодиёна ! Эхе..хе..хее…
Бошловчи : Ассалому алайкум ҳурматли мехмонлар , азиз болажонлар !
Бугун мустақиллик байрамимизни нишонлаш учун йиғилганмиз . Бу бай-
рамни тинч – тотув яшаётган халкимиз зўр ҳурсандчилик билан кутиб олиш-
япти. Халкимиз меҳнатлари билан Республикамизнининг гуллаб яшнашида,
равнақ топишида ўз ҳиссаларини қўшмокдалар .
Бола : Қандай гўзал юртимнинг , чаманзор боғи .
Биздай кичкинтойларга очиқ қучоғи .
Бола : Биз эса шу гулларнинг тоза гулимиз .
Қуёш сочар нур шуъла , порлоқ юзимиз .
Бола : Яйраймиз биз чаманда , эркин қуш мисол .
Мустақиллик қуёши берди бахт – иқбол .
Болалар “Бу сенга Ватан “ қўшигини ижро этиб берадилар .
Сўнг “ Боғ ичида гул очилибди “ рақсига қизлар ўйинга тушиб берадилар .
Бола : Онамдек ардоқли , азизсан Ватан .
Сен менга қадрдон , туғилган макон .
Мен сени авайлаб , асрайман хар чоқ .
Виждонимдек тоза , туширмасдан доғ.
Болалар “ Шодиёна “ фонограмма мусиқа садоси остида рақс ижро этиб берадилар.
Бошловчи : Узбекистон халқи Ватанини жуда севади . Бу туғрида жуда кўп хикмат-
ли сўзлар ёзишган . Қани болалар Ватанимиз хақида қандай хикматли сўз-
ларни биласиз ?
Бола : Севган Ватаним худди тукқан онамдек .
Бола : Бегона юртда – баҳор хам гўзал эмас .
Бола : Киши Ватансиз , булбул қўшиқсиздек .
--- 1 ---
Бола : Яшаш – Ватанга хизмат қилиш .
Болалар “ Хорзмча “ рақсга тушиб берадилар .
Эшикдан елкасида хуржун, қўлида чилдирма билан Афанди кириб келади ва тўғрига ўтиб, бефарқ кетаверади .
Бошловчи : - Ҳой , ҳой афандим тўхтанг !
Афанди : Ҳа , бир оз сайр қилгани чиққан эдим , болаларнинг овозини эшитиб
Шу ёққа бурилдим . Бу ерда нима бўляпти ўзи ?
Бошловчи : Ассалому алайкум . Хуш келибсиз , афандим ! Бу ерда катта шодиёна
бўляпти . Ватанимизнинг Мукстақиллик тўйини нишонлаяпмиз . Марҳамат
ўтиринг ,меҳмонимиз бўлинг . Бизлар эса бахтли болаликни куйлаб , Вата-
нимизни шарафлаймиз .
Бола : Меҳмон қилар бобо – деҳқон ,
Сахро чўллар боғу – бўстон ,
Ана шундай гул – гулистон ,
Менинг юртим Ўзбекистон .
Болалар “ Ранг-баранг гуллар “ қўшиқ рақсини ижро этиб берадилар .
Бола : Тамғамизга бир қаранг , товланади ранг- баранг .
Унга беради чирой тепасида хилол ой .
Бир томони пахтазор қуёш нурин сочади
Аму дарё Сир дарё чанқоғингиз босади .
Ўртасида Хумо қуш бизга омад тилайди
Ўзбекистон номини жаҳон узра тарайди .
Бола : Байроғимизга қаранг яшил , оқ ва ҳаво ранг
Мустақилликни ёқлаб турибди у хилпираб .
Юлдузлар ва янги ой байроққа бериб чирой
Осмон узра ялтирар узоқлардан кўринар .
Бола : Президентим менинг йўлбошчим менинг
Захматкашим менинг паноҳим менинг.
Оқилим , вазминим , шурурим менинг
Келажаккака йўл очган йулбошчим менинг .
Болалар “ Қуёш бўлсин ой бўлсин “ қўшиғ ини ижро этиб берадилар .
Сўнг қизлар “ Излаганим “ рақсини ижро этиб берадилар .
Бола : Пахта экиб донг таратган, меҳнат билан бахт яратган.
Боғларинга гул ярашган, озод ўлкам обод ўлкам.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўркам Тошкент сенга пойтахт, истиқлолга тўлгин ҳар вақт.
Қучоғингда кулгандир бахт, яшил шаҳар бағринг баҳор.
. Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Боғларга бой кенг Самарқанд, узумлари шакар пайванд.
Ундан бутун эл баҳраманд , боғларинг соз тўкиндир ёз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Қашқадарё буғдойлари , роса пишса ёз ойлари .
Шунда фермер саройлари , тўлар донга тоғ хирмонга.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўҳна шаҳар Шахрисабзинг , Темур қурган оқ саройинг .
Кетди донғи бор жаҳонга, бу ҳур диёр яшнамоқда .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Туғишган эл Қорақалпоқ, бир мактабда олар сабоқ .
Бахтга мамнун яшар қувноқ , сенга ўртоқ йўли порлоқ .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Қувада ҳам Наманганда ,анор, анжир ғарқ пишганда .
Россияда ейишганда, қилиб роҳат дерлар “ Раҳмат “.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Намангану, Андижонинг ,Фарғонанг бор сенинг шонинг .
Яшнамоқда тўрт томонинг ,пахта майдон олтинга кон .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Ёзёвоннинг чўллари бор , боғу – бўстон ерлари бор .
Бургутлари баланд парвоз , ўтади ёз жуда ҳам соз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Болалар “ Ватаним “ мусиқий фонограммасига рақс тушиб берадилар .
Бошловчи : Насриддин Афанди , мана сиз болаларимизнинг айтган шеър ва қўшиқ-
ларини тингладингиз . Рақсга тушганларини кўрдингиз . Сиз жуда кўп са-
фарларда бўласиз. Қаерда бўлганингиз , нималарни кўрганингиз ҳақида
бизларга сўзлаб берсангиз ?
Афанди : Э... шундайми ! Хўп бўлмаса , Сурхондарёга борганимдан бошлайман .
Биласизларми Сурхонлик болалар жудаям хушчақчақ экан . Улар қизиқ –
қизиқ ўйинлар ўйнашар экан . Келинглар биргаликда уларнинг ўйинлари-
дан ўйнаймиз .
Болалар “ Хурмача боғи “ ўйинини ўйнаб берадилар .
Бошловчи : Жудаям ҳам қизиқ ўйин экан .Сайрга чиққанимизда яна ўйнаймиз .
Афанди : Ундан кейинчи , болалар, Фарғонага ўтдим . Уердаги болалар жуда
аския айтишувига уста эканлар .Мана ўзингиз эшитинг !
1 Аскиячи : Шодон қувноқ боламан , аскияга устаман .
Жилмайганим жилмайган, кимга ёқар тумсайган .
2 Аскиячи : Кеп қолингу, кеп қолинг , аския тинглаб қолинг .
Аскияни тинглаб сиз , сўнг кулиб , қотиб қолинг .
3 Аскиячи : Осмонни калити бўлмайди , ховузни қопқоғи бўлмайди .
Маймунни шими бўлмайди , одамни думи бўлмайди .
4 Аскиячи : Ўзбекнинг ўзи қизиқ , ўзидан сўзи қизиқ .
1 Аскиячи : Боғчадан уйга келиб ойижон нима таом тайёрладингиз , десангиз,
“ қайнатма” дейишади ./ кулишади /
2 Аскиячи : Ҳа ,” қайнатма “ дейишади-ю қайнатиб қўйишади . /кулишади /
3 Аскиячи : “ Димлама “дейишади-ю димлаб қўйишади ./ кулишади /
4 Аскиячи : “ Қовурма “ дейишади-ю қовуриб қўйишади . / кулишади /
Бошловчи : Ҳа , ана , аския тинглаб кулишиб ҳам олдик .
Афанди : Ундан кейин Андижонга ўтдим . Андижонлик болалар-чи , ялла
ва лапарлар айтишга жуда уста эканлар .
Болалар “ Қошингни қаро дейдилар “ лапарини айтиб берадилар .
Бошловчи : Сизга қизиқарли суҳбатингиз учун катта рахмат афандим .
Афанди : Азиз болажонлар Мустақил Республикамизнинг равнақ топиши
одобли хулқингиз , ақлу камолингиз , билим олиш йўлида интилишингиз
билан боғлиқдир . Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгалари сизсиз ,
унга муносиб фарзанд бўлингиз .
Озод Ватаннинг , озод фарзанди .
Билиб қўйки , сени Ватан кутади .
/Шу пайт пақ этган товуш эшитилиб хона бурчагидаги хум орқасидан жин чиқиб келади ./
Бошловчи : Вой , нима бўлди ? Ахир бу жин-ку . болалар танияпсизларми уни?
/ Болалар жин билан саломлашадилар /.
Жин : Мени кўп йиллардан бери шу хумга солиб сеҳрлаб қўйишган эди .
байрамингизда Республикамизнинг озодлигини , мустақиллигини куйлаб
шеър, қўшиқлар айтиб турганингизда қаердандир менга сеҳрли куч келди-ю
шу хумдан қутулиб чиқдим . Хурсандчилик қилишингиз менга шундай та-
сир қилдики , мен ҳам озод , мустақил яшагим келди .Энди мен одамларга
лойдан чиройли кўзалар , лаганлар , косалар , пиёлалар , сизлар учун
ўйнчоқлар ясаб , барчани ҳурсанд қилмоқчиман .
Бошловчи : Баракалла ! Жин ! Сизни озод , мустақил бўлганингиз билан таб-
риклаймиз . Ишингизга омад ёр бўлсин .
Жин : Раҳмат сизларга ! Мени охирги бир сеҳрим қолди . Уни сизларгасовға қилм-
оқчиман. Ҳаммангизни сеҳрли байрам дастурхонига таклиф қиламан .
Бола : Ҳар доим бўлсин қуёш , коинот гулга тўлсин.
Ватанимиз қўйнида , халқлар шод омон бўлсин .
Бола : Ҳар доим бўлсин қуёш , Ватан нурларга тўлсин .
Истагимиз ягона , тинчлик барқарор бўлсин .
Болалар “ Тинчлик қўшиғини “ ижро этиб берадилар .
Сўнг “Тинчлик “ мусиқий қўшиқ фонограммасига болалар рақс ижро этиб
берадилар.
Байрам эрталиги “ Оммавий рақс “ билан якунланади .
Байрам гуруҳ хоналарида давом этади .
1 С Е Н Т Я Б Р Ь
М У С Т А К И Л Л И К К У Н И Г А
Б А Ғ И Ш Л А Н Г А Н Б А Й Р А М
С Ц Е Н А Р И Я С И .
Тошлоқ тумани 21-мактабгача таълим муассасаси
1 С Е Н Т Я Б Р Ь
М У С Т А К И Л Л И К К У Н И Г А
Б А Ғ И Ш Л А Н Г А Н Б А Й Р А М
С Ц Е Н А Р И Я С И .
Тошлоқ-2012
Do'stlaringiz bilan baham: |