1-сонли тегирмон
Ишлаб чиқариш қуввати 500т/с бўлиб 1931 й қуриб битирилган. Унда 5-қаватли бино бўлиб у 3-навли 78% ли ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Тегирмон 2-та сексиядан иборат бўлиб хар бири 250 т/с ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган.Тегирмон охирги марта 1988 й қайта реканстурукция қилинган. Бунда Швецариянинг “Винклер” фирмаси лицензияси асосида ишлаб чиқарилган янги жихозлар ўрнатилган ундаги технологик жараёнлар автоматлаштирилган бўлиб, донни қайта ишлаш янги технологияси жорий этилган.Тегирмон комплексида қадоқлаш цехи, қоплаш бўлими, сиғими 1345 тоннага тенг бўлган унни қопсиз жўнатиш бўлимлари киради.Тегирмоннинг амалдаги қуввати йилига 81289 тонна.
II-сонли тегирмон
Тегирмон 1954 йилда қуриб битказилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати 200 т/с ни ташкил этади. Тегирмон биноси 4 қаватли бўлиб тегирмон охирги марта 1993 й реканструкция қилиган бўлиб технологик жараёнларни автоматлаштирилган пулт бошқарув бўлими орқали кузатиб борилади. Корхона ўз даврида охирги линиялар билан жихозланган. Тегирмоннинг амалдаги йиллик қуввати 32643 тоннани ташкил этади.
К OРXOНA ЭЛEВAТOРИНИНГ ТEXНOЛOГИК ТAВСИФИ
Элеватор-омбор саноатининг тарихи
Донни сақлаш ва қайта ишлаш муаммолари қадим замонларга бориб тақалади. Чунки дон ва дон маҳсулотлари инсонлар учун қадим замонлардан асосий озиқ-овқат бўлиб келган. Қадим замонларда инсонлар донни ерда қазилган ўраларда сақлаб келган. Бу усулда фақат оз миқдордаги донни сақлаш мумкин. Донни миқдори кўпайиши билан сифатли, зараркунандаларга едирмасдан сақлаш катта муаммоларни олиб келади. Шунинг учун қадимги Рим империясидан бошлаб, ўрта асрларда Англия, Франция ва бошқа давлатларнинг кўпгина олимлари донни сақлаш, қуритиш масалалари билан шуғулланиб амалий тавсиялар ишлаб чиқишган. Масалан. 1708 йилда машҳур француз табиатшунос олими Реамгор “Донни сақлаш санъати” мавзусида ўзининг диссертациясини Париж фанлар академиясига тақдим этган. XIX асрга келиб дунё миқёсида дон етиштириш ва дон билан савдо-сотиқ қилиш кенгаёиб борди. АҚШ, Германия, Франция, Англияда силос турдаги янги дон сақлаш омборлари пайдо бўлди. Биринчи механизациялашган дон сақлаш омбори 1839 йилда Чикаго шаҳрида қурилган. Россияда ҳам дон ер ости ва ер усти омборларида сақланиб келинган. Давлат омборлари илгари Кремл қалъасини ичкарисида бўлган. 1701 йил ёнғин Кремл ичидаги омборларни куйдириб йўқ қилгандан кейин давлат ғалла омборлари Кремл қалъасидан ташқарида қурилган. Россия катта миқдорда ғаллани экспорт қиладиган давлат бўлишига қарамай биринчи механизациялашган омбор 1882 йилда Блце шаҳрида қурилган. Ўзбекистонда нисбатан катта хажмга эга бўлган омборлари ва элеваторлар XIX асрнинг иккинчи ярмида ва XX асрнинг бошларида ун, гуруч ишлаб чиқариш заводлари ёнида қурила бошлаган. Тегирмонлар, шоли ажувозлари асосан ариқлар, каналлар бўйида қурилган, чунки тегирмон тошларини, ажувозларни ҳаракатга келтирувчи куч асосан сув бўлган. Бундай тегирмонлар ва ажувозлар Ўрта Осиёни Россия томонидан забт этилишидан олдин ҳам кўплаб бўлган. Туркистон генерал-губернаторлиги баҳолаш ҳайъати томонидан тайёрланган маълумотларга кўра 1870 йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида беш мингдан ортиқ кичик тегирмон ва шоли ажувозлари мавжуд бўлган. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида Ўзбекистонда айниқса Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ишлаб чиқариш қуввати нисбатан юқори бўлган тегирмонлар ва бу тегирмонлар қошида омборлар қурила бошлади.
1867 йилда Тошкент ишбилармонлари Улянов Н.В, Писаревский Н.П¸ Касянов Н.Н, Плавищкий И.О лар Тошкентда Европа туридаги тегирмонни
қуришган, иккинчи шундай тегирмонни Штабскапитан Какурин қурган. Ишлаб чиқариш қуввати яна ҳам юқорироқ (суткасига 10 тонна ун) бўлган учинчи тегирмонни 1876 йилда Сибзар кўчасига яқин жойда савдогар Ф.Фишер қурган. Бу тегирмонни каркаси темирбетон, деворлари пишган ғиштдан қурилган. Бу тегирмон XX асрнинг 60-йилларигача ишлаб келган, охирги даврларида ўқув тегирмони сифатида фойдаланилган. Тегирмонни ҳаракатга келтириш учун Боз-сув кўлидан маҳсус бетон канал ўтказилиб каналдан келган сув тўртта сув парракларини ҳаракатга келтирган. Донни майдалаш тегирмон тошлари ёрдамида эмас 2 валцовий станок ёрдамида амалга оширилган. Шундай ўз давридаги илғор техника билан жиҳозланган тегирмон 1879 йилда Самарқандда Сиёб капали бўйида қурилган. 1881 йилда Тошкентда Қорасув ариғи бўйида княз Н.К.Романов томонидан тегирмон (суткасига 8 тонна ун) ва гуруч заводи (суткасига 3 тонна гуруч) қурилган. 1885 йилда ака-ука Каменскийлар Салар ариғи бўйида Англияда қурилган тегирмонни лойиҳаси бўйича замонавий тегирмон қуришган. Тегирмонни ҳаракатга келтириш учун қуввати 75 от кучига эга бўлган сув трубинаси ҳамда барча технологик ва транспорт жиҳозлари Санкт-Петербургдан келтирилган. Тегирмонни қуввати ўша даврда Ўрта Осиёда энг юқори бўлиб суткасига 30 тонна олий навли ун ишлаб чиқарган. Бу тегирмрн ҳозирги кунда ҳам ишлаб келмоқда, сув трубинаси электродвигателларга алмаштирилган, технологик ва транспорт жиҳозлари ҳам алмаштирилган. Тегирмон ҳозирги кунда “Тошкент нон шаҳри” масъулияти чекланган жамиятига қарашли. Буғ двигателини кашф этилиши техника тараққиётининг барча йўналишлари қатори донни қайта ишлаш корхоналарини ҳам ривожланишига олиб келди. Тегирмон тошлари ўрнига валцовий станоклар билан алмаштирилди. Элаш ва ёрмаларни саралаш машиналари ўрнатила бошланди. Буғ турбинаси ёрдамида ишлайдиган биринчи тегирмон Тошкентда 1910 йилда қурилди. (Ҳозирги “Ғалла-Алтег” акциядорлик жамиятига қарашли ун заводи). Шу даврда янги техника билан жиҳозланган тегирмонлар Андижон шаҳрида, Қувада, Фарғонада, Самарқандда ҳам қурилиб ишга туширилди. Бу тегирмонлар ва гуруч цехлари қошида донни қабул қилиш, сақлаш ва тозалаш учун мўлжалланган омборлар ва элеваторлар қурилган. Бу элеваторларнинг хажми 3 мингдан 10 минг тоннагача бўлган. XX асрнинг 30-йилларида Тошкентда 2-ун заводи ва унинг қошида хажми 22 минг тонна бўлган элеватор қурилиб ишга туширилган. Урушдан кейинги йилларда интенсив равишда дон омборлари қурилиши бошланди. Омборлар намунавий лойиҳалар асосида пишган ғиштдан қурилди. 1956 йилга келиб Ўзбекистондаги давлат омборларининг умумий хажми 1 млн 43 минг тоннага етди. Ўзбекистон дон маҳсулотлари соҳасини интенсив равишда ривожланиши 60 ва 70-йилларда амалга оширилди. Бу даврда Бухоро, Навоий, Жиззах, Оҳангарон, Қўқон, Асака, Жомбой, Шўрчи, Қўрғонтепа, Қува, Бағдод, Учқўрғон, Оқ олтин, Дўстлик, Оқтош, Қарши шаҳарларида йирик дон маҳсулотлари корхоналари қурилди. Бу корхоналар таркибида Қуввати суткасига 250 тоннадан 500 тоннагача донни қайта ишлайдиган тегирмонлар қуввати 130 тоннадан 500 тоннагача бўлган омиқта ем заводлари, хажмлари 10 минг тоннадан 57 минг тоннагача бўлган элеваторлар қурилди. Зарбдор, жума шахарларида хажми 100 минг тоннадан бўлган элеваторлар кўпгина гурич ишлаб чиқариш заводлари қурилди. Ҳозирги даврда Ўзбекистон республикасида 3 милион тоннадан ортиқ ғаллани сақлаш учун элеватор, омбор ва усти ёпиқ сиғимлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |